Регламент переговоров о приготовлении маршрутов


«______станция навбатчисига №____поезд учун станцияга келишнинг



Download 463,22 Kb.
bet22/45
Sana23.02.2022
Hajmi463,22 Kb.
#166119
TuriЛабораторная работа
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   45
Bog'liq
Uer labaratoriyalar Xasanov D.

«______станция навбатчисига №____поезд учун станцияга келишнинг блокировка сигналини ёрдамчи кнопкани босиш (педаль-замичкасини сунъий ишлатиб юбориш) усули билан беришга рухсат бераман. ДНЦ___».
Поезд станцияга кириш светофорининг тақиқ кўрсатмасида қабул қилинганда ҳам худди шу тартибга риоя этилиши керак. Келиш ёрдамчи кнопкаси ёки педаль-замичкадан пломба узилганлиги хақида станция навбатчиси кўрик журналига ёзув киритади.
Агар йўл блокировка қурилмаларини бошқариш аппарати келиш ёрдамчи кнопкалари босилганини ва педаль-замичкалар ишлаб кетганини қайд этувчи ҳисоблагич (счётчик) билан жиҳозланган бўлса, бу кнопкалар пломбаланмайди. Бундай ҳолатларда келишнинг блокировка сигнали сунъий равишда берилганда станция навбатчиси поездлар ҳаракати журналидаги тегишли поезд рақамининг тўғрисига ҳисоблагич-кўрсаткичнинг кўрсатмасини ёзиб қўяди.
Агар сунъий ишлаб кетиш сигнализация, марказлаштириш ва блокировка (кейинчалик-СЦБ) қурилмалари носозлигининг оқибати бўлса, бу носозлик тўғрисида кўрик журналига ёзув киритилади.
Поездни жўнатишдан олдин маршрутни тайёрлаган станция навбатчиси чиқиш светофорини (семафорини) очади ёки уни очиш тўғрисида ижро постига фармойиш беради.
Чиқиш светофори очилиши билан бир пайтда қўшни станцияга автоматик равишда поезд жўнагани хақида блокировка сигнали узатилади (ижро постлари бўлмаган электромеханик блокировкада поезд жўнагани тўғрисидаги блокировка сигнали қўшни станцияга алоҳида чиқиш светофори ёпилгандан сўнг узатилади).
Поезд чиқиш светофоридан ўтгандан сўнг сигнал кнопка (дастак) сигнал ёпиқ ҳолатига келтирилади ва станция навбатчиси поезднинг хақиқий жўнаган вақтини қўшни станцияга телефон орқали айтади. Келиш блокировка сигнали мавжудлигидан қатьий назар, станция навбатчиси фақат қўшни станциядан телефон орқали илгари жўнатилган поезд етиб борганлиги хақида ахборот олгандан сўнг чиқиш светофорини очиш хуқуқига эга.
Илгари жўнатилган поезднинг етиб келганлиги хақида қўшни станциядан хабар олмасдан туриб, станция навбатчисига бир йўллик перегонларда қарама-қарши йўналишдан келаётган поездни қабул қилиш учун розилик блокировка сигналини узатиш тақиқланади.
Перегон бўш ва маршрут тўғри белгиланган ҳолатда чиқиш светофори ажратилган стрелка участкасининг соҳта бандлиги оқибатида очилмаса, ушбу участканинг хақиқатда бўш эканлигига ишонч ҳосил қилган станция навбатчиси поезд диспетчерининг розилиги билан "Жўнатиш маршрутларида ажратилган стрелкали участкаларнинг бўшлиги назоратини ўчириш" кнопкасини (бундай кнопка мавжуд станцияларда) босгандан сўнг чиқиш светофорини очиш мумкин.
Агар чиқиш светофори очилгандан сўнг поезд бирон сабаб билан жўнатилмаса, станция навбатчиси чиқиш светофорини ёпиши, бу хақда поездлар ҳаракат журналига ёзув киритиши ва поезднинг ушланиб қолиши тўғрисида қўшни алоҳида пункт ва поезд диспетчерига хабар қилиши лозим.
Ушланиб қолган ёки шу йўналишда ҳаракатланаётган ўзга поезд ёпиқ чиқиш светофорида I пункти тўлдирилган яшил бланкдаги рухсатнома (ДУ-52 шаклидаги бланк __-бетда келтирилган) билан жўнатилади. Қўшни алоҳида пунктга поезднинг хақиқий жўнатилган вақти телефон орқали хабар қилинади. Ижро постларисиз электрмеханик блокировкада ушланиб қолган ёки шу йўналишда ҳаракатланаётган бошқа поезд хақиқатда жўнаб кетгандан сўнг қўшни алоҳида пунктга блокировка сигнали узатилади. Кейинги поездлар блокировка бўйича одатдаги тартибда жўнатилади.
Блокировканинг созлигида чиқиш светофори ўз-ўзидан (ажратилган секциянинг сохта бандлиги, светофор лампасининг куйиши ёки чиқиш светофорининг хато ёпилиши оқибатида) ёпилган ҳолатларда ҳам етакчи локомотивнинг машинистига ушбу Йўриқномани Умумий қоидалари 9 пункти талабларига риоя этган ҳолда I пункти тўлдирилган яшил рангдаги бланкада рухсатнома (ДУ-52 шаклидаги бланк) тақдим этилади.
Поезд радио алоқаси қурилмалари сўзлашувларни автоматик қайд этиш тизими билан жиҳозланган станцияларда яшил рангдаги ёзма рухсатнома ўрнига поезд локомотиви машинистига радио алоқа орқали қайд этгичда қайд этилувчи жўнатиш буйруғи қуйидаги шаклда берилиши мумкин:



Download 463,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish