|
Буйруқ №________. Вақт _______ (соат, дақиқа)Bog'liq Uer labaratoriyalar Xasanov D.
Буйруқ №________. Вақт _______ (соат, дақиқа).
«____йўлдаги №___поезднинг машинисти. _____ гуруҳ сигнали Сиз учун очиқ. Локомотив сигнализацияси соз бўлса жўнашга рухсат бераман. ДСП_____».
в) чиқиш гуруҳ светофорининг тақиқ кўрсатмасида поездни жўнашига рухсат локомотив машинистига радио алоқа орқали қуйидаги шаклда қайд этилувчи буйруқ билан узатилади:
Буйруқ №________. Вақт _______ (соат, дақиқа).
«____ йўлда турган №____поездга ____ асосий йўл бўйлаб чиқиш светофорининг тақиқ кўрсатмасида жўнашга ва перегонга чиққунга қадар 20 км/соат дан ортиқ бўлмаган тезликда ҳаракатланишга, шундан сўнг локомотив светофори сигналларига биноан ҳаракатланишга рухсат бераман. ДСП____».
Автоматик локомотив сигнализацияси амал қилишини тўхтатишни тақазо қиладиган носозликларга қуйидагилар киради:
а) кетма-кет учта ва ундан ортиқ блок-участканинг соҳта бандлиги;
б) бир йўллик ва икки йўллик перегонда, агар ҳаракат йўналиши нотўғри йўналиш бўйича ўрнатилган бўлса, йўналишни ўзгартиришга имконият йўқлиги, жумладан, ёрдамчи режим дастаклари (кнопкалари) воситасида ҳам;
в) блок-участка амалда поезд билан банд этилган ҳолда назорат асбоблари уни бўшлигини кўрсатса (локомотив светофорида рухсат кўрсатмаси бўлса).
Кўрсатилган ҳолларда, шунингдек, поезднинг станциядан ёки белгиланмаган йўлдан жўнатилиши олдидан локомотив светофорининг ҳар қандай носозлиги аниқланган ҳолларда автоматик локомотив сигнализациянинг ҳаракати тўхтатилади ва поездларнинг ҳаракати телефон алоқа воситалари орқали ўрнатилади.
Телефон алоқа воситаларига ўтиш ва автоматик локомотив сигнализациясини тиклаш тартиби ушбу Йўриқноманинг 41-46 бандларида баён этилган.
Бунда диспетчер буйруқлари ва поезд телефонограммалари матнида "автоблокировка" сўзи "автоматик локомотив сигнализацияси»сўзларига алмаштирилади.
Поездлар ҳаракатида мустақил сигнализация ва алоқа воситаси сифатида автоматик локомотив сигнализацияси қурилмалари билан жиҳозланган участкаларда ҳаракатни ташкил этишнинг ушбу Йўриқнома талабларига мувофиқ конкрет тартиби ДАТК раиси томонидан тасдиқланадиган маҳаллий йўриқномаларда белгиланади.
ДУ-54 шаклидаги бланк
РУХСАТНОМА
№ _____________
Станция (штемпель)
«____» _________ 20___ й.
I
№ _____ поездга ____ йўлдан
___________ йўл бўйлаб чиқиш ___(маршрут) светофорининг тақиқ кўрсатмасида жўнашга ва 20 км/соат дан ортиқ бўлмаган тезликда ва ҳаракатга тўсиқ учраса дарҳол тўхташга тайёр ҳолда биринчи ўтиш (чиқиш, маршрут) __ светофоригача ҳаракатланиб, шундан сўнг автоблокировка сигналларига биноан ҳаракатланишга рухсат бераман.
II
№ _____ поездга____ йўлдан очиқ турган ____ чиқиш (маршрут) гуруҳ светофори бўйича жўнашга ва шундан сўнг сигналларга риоя қилиб ҳаракатланишга рухсат бераман.
Станция навбатчиси
(кераксизи ўчирилсин)
(яшил рангда)
РУХСАТНОМА КОРЕШОГИ
№ ____________
Станция (штемпель)
«____» _________ 20___ й.
Рухсатнома № ____
поездга ________
______________________
пункти тылдириб берилди
Станция навбатчиси
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|