Регламент переговоров о приготовлении маршрутов


«___перегоннинг___йўлидаги автоблокировканинг носозлиги



Download 463,22 Kb.
bet44/45
Sana23.02.2022
Hajmi463,22 Kb.
#166119
TuriЛабораторная работа
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45
Bog'liq
Uer labaratoriyalar Xasanov D.

«___перегоннинг___йўлидаги автоблокировканинг носозлиги бартараф этилди. Автоматик блокировка бўйича поездлар ҳаракати тикланди. ДСП___».
Агар икки йўллик перегон ҳар бир йўл бўйлаб икки йўналишда ҳаракат учун автоблокировка билан жиҳозланмаган бўлса, шу жумладан локомотив светофорлари сигналлари билан ҳам бошқарилмаса, поездларни нотўғри йўл бўйлаб жўнатишдан аввал ушбу йўлдаги автоблокировканинг амал қилиши тўхтатилади ва машинистларга йўл хатлари (қоғозлари) берилиб, поездлар ҳаракати телефон алоқаси воситасида ўрнатилади.


МУСТАҚИЛ СИГНАЛИЗАЦИЯ ВА АЛОҚА ВОСИТАСИ СИФАТИДА
ҚЎЛЛАНАДИГАН АВТОМАТИК ЛОКОМОТИВ СИГНАЛИЗАЦИЯСИДА
ПОЕЗДЛАРНИНГ ҲАРАКАТЛАНИШ ТАРТИБИ
Техникавий фойдаланиш қоидаларининг 257 бандига биноан, айрим участкаларда мустақил сигнализация ва алоқа воситаси сифатида автоматик локомотив сигнализация қўлланиши мумкин.
Темир йўлларнинг мустақил сигнализация ва алоқа воситаси сифатида автоматик локомотив сигнализацияси билан жиҳозланган участкаларида поездларнинг икки йўналишда ҳаракати (шу жумладан, икки йўллик перегоннинг ҳар бир йўли бўйлаб) локомотив светофорларининг сигналларига биноан амалга оширилади.
Перегонларда блок-участкаларнинг чегаралари сифатида ёруғлик қайтаргичли ва блок-участка номери акс этган рақамли, литерли кўрсаткичи бўлган "Блок-участка чегараси" ёзувли белгилар хизмат қилади.
Бундай участкаларда ҳаракатни ташкил қилиш принципи автоматик блокировкадаги ҳаракат сингаридир.
Поезд учун локомотив светофорида тегишли кўрсатма мавжуд бўлганда чиқиш светофорининг рухсат кўрсатмаси биринчи блок-участкани банд этишга, локомотив светофорнинг рухсат кўрсатмаси эса кейинги блок-участкаларни банд этишга рухсат бўлиб хизмат қилади.
Поездни перегонда юритиш тартиби ушбу Йўриқноманинг 21 бандида белгиланган сингари амалга оширилади.
Чироқлари ўчган огоҳлантириш (кириш олди) светофоридан локомотив светофорининг кўрсатмаларига биноан тўхтамасдан ўтишга рухсат этилади.
Станциялар бўйича поездларни қабул қилиш, жўнатиш ва ўтказиш ушбу бобда баён этилган тартибда амалга оширилади. Бунда қуйидаги қўшимча шартлар бажарилиши лозим:
а) бир йўллик перегонда ва икки йўллик перегоннинг ҳар бир йўли бўйлаб ҳаракат йўналишини ўзгартириш асосий режимда поезд диспетчерининг оғзаки кўрсатмаси, ёрдамчи режимда эса поезд диспетчерининг ҳар иккала станция навбатчиларига берадиган қайд этилувчи буйруғи асосида амалга оширилади;
б) чиқиш гуруҳ светофорларининг маршрут кўрсаткичлари ёки такрорловчилари носозлигида, ёҳуд поезднинг олди такрорловчи светофордан ташқарида бўлса, чиқиш гypyҳ светофори очиқ ҳолларда поездни жўнашига рухсат локомотив машинистига радио алоқа орқали қуйидаги шаклда қайд этилувчи буйруқ билан узатилади:



Download 463,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish