Сигнал
|
Сигнал мазмуни
|
Ким узатади
|
Учта қисқа
|
«Тўхта!»
|
Локомотив бригадаси, бош кондуктор, стансия ходимлари ва бошқалар
|
Битта узун
|
«Поезднинг жўнатилиши»
|
Стансия навбатчиси ёки унинг топшириғига кўра парк навбатчиси, сигналчи, стрелка пости навбатчиси ёки бош кондуктор;
бош локомотив машинисти жавоб беради; иккиланган тортишда иккинчи локомотив машинисти сигнални такрорлайди.
Агар поезд чиқиш светофорига эга бўлган йўлдан жўнатилса, бу сигнални бош локомотив машинисти чиқиш светофори очилгандан сўнг узатади; иккиланган тортишда иккинчи локомотив машинисти сигнални такрорлайди.
|
Учта узун
м м
|
Поездга хизмат кўрсатувчи ходимларга «Тормозла» талаби
|
Бош локомотив машинисти, иккиланган тортишда иккинчи локомотив машинисти сигнални такрорлайди.
|
Иккита узун
с
|
Поездга хизмат кўрсатув-чи ходимларга «Тормозни бўшат» талаби
|
Бош локомотив машинисти, иккиланган тортишда иккинчи локомотив машинисти сигнални такрорлайди.
|
Сигнал
|
Сигнал мазмуни
|
Ким узатади
|
Учта узун ва битта қисқа
м м с
|
Поездниннг стансияга тўлиқ бўлмаган таркибда келиши хақида
|
Бош локомотив машинисти
|
Учта узун ва иккита қисқа
м м с с
|
Локомотив ёки маши-нист ёрдамчисини, бош кондукторни, йўловчи поезди бошлиғини (механик-бригадирни), хўжалик поезди ишлар раҳбарини чақириш
|
Перегонда тўхтаган поезд бош локомотив машинисти
|
Иккиланган тортишда ҳаракатланганда
|
Битта қисқа
|
Иккинчи локомотив машинистига тортишни камайтириш хақида талаб
|
Бош локомотив машинисти; иккинчи локомотив машинисти сигнални такрорлайди
|
Иккита қисқа
с
|
Иккинчи локомотив машинистига тортишни кучайтириш хақида талаб
|
Бош локомотив машинисти; иккинчи локомотив машинисти сигнални такрорлайди
|
Иккита узун ва иккита қисқа
м с с
|
Иккинчи локомотив машинистига «Ток қабул қилгични тушир» талаби
|
Бош локомотив машинисти; иккинчи локомотив машинисти сигнални такрорлайди
|
Сурувчи локомотив билан ҳаракатланиш
|
Иккита қисқа
с
|
Турткини бошлаш хақида талаб
|
Бош локомотив машинисти, туртки локомотиви машинисти сигнални такрорлайди
|
Битта қисқа, битта узун ва битта қисқа
|
Турткини тўхтатиш, лекин поезддан орқада қолмаслик хақида талаб
|
Бош локомотив машинисти, туртки локомотиви машинисти сигнални такрорлайди
|
Тўртта узун
м м с
|
Турткини тўхтатиш ва орқага қайтиш хақида талаб
|
Бош локомотив машинисти, туртки локомотиви машинисти сигнални такрорлайди
|
Изоҳ. Поезднинг иккиланган тортишда сурувчи локомотиви билан ҳаракатланганда иккинчи локомотив машинисти барча сигналларни сурувчи локомотивдан сўнг такрорлайди. Бу ҳолда сурувчи локомотив машинистининг «Ток қабул қилгични тушир» сигналини узатиш тартиби ДАТК раиси томонидан ўрнатилади. Радио алоқа мавжуд ҳолларда поездларнинг иккиланган тортишда ёки
сурувчи локомотив билан ҳаракатланганида товушли сигналлар машинистлар нинг ўзаро сўзлашуви билан алмаштирилиши мумкин.
|
Хабарловчи сигнал – локомотив (моторвагон поезди) нинг, ўзиюрар махсус ҳаракат таркибининг битта узун ҳушаги, тескари йўл бўйлаб ҳаракатланганда – битта узун, қисқа ва узун ҳуштаги қуйидаги ҳолларда узатилади:
- поезднинг стансияларга, йўл постларига, йўловчи тўхташ пунктларига, тезлик камайтиришликни талаб қилувчи олиб қўйилувчи қўл сигналларига, «С» сигнал белгисига, йўлнинг эгри жойларига, тоннелларга, темир йўл ўтиш жойларига, йўлдан олинувчи дрезиналар, таъмирлаш мосламалари, йўл вагончаларига ва бошқа йўлдан олинувчи ҳаракат бирликларига яқинлашганида;
- поезднинг огоҳлантиришда кўрсатилганйяц иш жойларидан аввалги километрдан бошлаб олиб қўйилувчи сигналлар бор-йўқлигидан қатъий назар;
- сигналчи узатаётган «Ток қабул қилгични тушир» қўл сигнали қабул қилинганда;
- йўлда турган одамларга яқинлашганда ва ДАТК раиси буйруқларида кўрсатилган бошқа ҳолларда.
Поезднинг туман, қор бўрони ва кўринишни сусайтирувчи бошқа ноқулай шароитларда ҳаракатланганида хабарловчи сигнал бир неча марта такрорланади.
Поезд қабул қилиниши туфайли манёврларни поезд тузувчилар, сигналчилар ва стрелка пости навбатчилари хабарловчи сигнал бўйича ўз участкаларида қабул қилинувчи поезд ҳаракати хавфсизлиги таъминланганлигини текшириш ва унга ишонч ҳосил қилиши шарт.
Ҳушёрлик сигнали локомотив (моторвагон поезд), махсус ўзиюрар ҳаракат таркибининг битта қисқа ва битта узун ҳуштаги орқали узатилади ва дам-бадам такрорланади:
- қизил чироқли, шартли-рухсат этувчи сигналли ўтиш светофорига яқинлашганда ва кейинчалик блок-участка бўйлаб ҳаракатланганда;
- оқ-ой чироқли таклиф этувчи сигналли кириш светофорига яқинлашганда ва поездни стансияга кириш сигналининг тақиқловчи кўрсаткичида ёки асосий чироқларининг ўчиқ ҳолатида қабул қилинишининг бошқа ҳолларида;
- поездни тескари йўл бўйлаб (бу йўлда кириш сигналининг йўқлигида) қабул қилинишида. Бу сигнал поезднинг стансия бўғизи бўйлаб ҳаракатланиши мобайнида ҳам берилиши керак.
Поездларнинг икки йўлли участкаларининг перегонларида учрашганида битта узун ҳуштак орқали хабарлаш сигналлари узатилади: биринчичси - қарама-қарши поездга яқинлашганда, иккинчиси - қарама-қарши поезднинг охирига яқинлашганда.
Поезднинг яқинлашиши хақида товушли сигналлар қуйидагилар томонидан узатилади: перегонда – темир йўллар ва сунъий иншоотлар кўрувчилари, ўтиш жойлари навбатчилари, йўл ишлари ва контакт тармоғи бўйича ишлар раҳбарлари, йўлдан олинувчи таъмирлаш мосламалари ва йўл вагончаларини кузатувчи ишчилар; стансияда – сигналчилар ва кириш стрелка пост навбатчилари. Тоқ йўналиш поездининг яқинлашиши хақида хабар битта, жуфт йўналиш поездининг эса иккита узун товушли сигнал орқали узатилади.
Сигналчилар ва кириш стрелка постлари навбатчилари поезд жўнатилиш сигналини эшитгач, битта узун товушли сигнал берадилар. АЖ раиси белгилаган рўйхат бўйича йирик шаҳарлар ва аҳоли пунктлари, назорат жойларда жойлашган стансиялар ва перегонларда локомотивлар (моторвагон поездлар), махсус ўзиюрар ҳаракат таркиби томонидан узатиладиган товушли сигналлар, локомотивларнинг поездларда туртки тартибида ҳаракатланганда, одамлар ёки тўсиқларни босиб кетиш хавфи туғилганда ҳамда ҳушёрлик ва хавф (тревога) сигналларини узатиш ҳолларидан ташқари вазиятларда паст товушда узатилиши керак.
Ушбу стансияларда поездларнинг жўнатилишида, автотормозларни синашда ва депо йўллари бўйлаб ҳаракатланганда локомотив (моторвагон поезд), махсус ўзиюрар ҳаракат таркиби ҳуштаги орқали сигналлар узатилмайди. Бундай стансияларда йўловчиларни поездлар жўнаш хақида огоҳлантириш тартиби ДАТК раиси томонидан ўрнатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |