Этиологияси
АП этиологияси нормал микрофлора билан, қайсилар-ки юқори нафас йўлларида колонизацияланишган бўлади, бевосита боғланган.
Кўплаб микроорганизмларда фақат айримларигина қуйи нафас йўлларига тушганларида яллиғланишли реакцияларни келтириб чиқариш хусусиятига эга бўлишади. Бундай АПни типик чақирувчилари бўлиб Streptococcus pneumonia (30-50% холларда) ва Haemophilus influenral (то 10%) хисобланадилар.
Даволаш муассасидан ташқаридаги шароитда келиб чиқадиган пневмония ёки амбулатор пневмония этиологиясида алохида ўринга атипик микроорганизмлар эга бўлишади: уларнинг хиссасига 8-30% касаллик холатлари тўғри келади. Улар жумласига Chlamydia pneumoniae, Mycoplasma pneumoniae, Legionella pneumophilla кирадилар.
Амбулатор пневмониянинг кам (3-5%) чақирувчилари сафига Staphylacoccus aureus, Klebsiella pneumonia, камроқ бошқа энтеробактериялар киритилади.
Жуда кам холларда АПни этиологик агенти сифатида Pseudomonas aeruginosa бўлиши мумкин. (муковисцидоз, бронхоэктазлар билан беморларда).
Айрим микроорганизмлар бронхўпка яллиғланишини чақирмайдилар ва буларни балғамдан ажратилиниб олиниши – уларнинг этиологик ахамиятидан эмас, кўпроқ юқори нафас йўлларининг микрофлораси билан материални контаминацияланишидан далолат беради. Ана шундай микроорганизмлар жумласига қуйидагилар киритилади: яшмтир стрептококклар гурухи, Staphylococcus epidermidis ва бошқа коагулазаманфий стафилакокклар, ва яна Enterococcus spp., Neisseria spp., Candida spp.
5-20% холатларда пневмонияларнинг келиб чиқишини этиологик фактори бўлиб вируслар, хусусан, грипп вируси хисобланади.
Ташхисоти
Амбулатор пневмония ташхиси иситма, йўтал, хансираш, балғамни ажралиши ва/ёки кўкрак қафаси оғриқлари бўлганда эхтимолланиши керак. Ташхисни верификациялаш учун қуйидагилар ўтказилиши керак: ўпкалар рентгенографияси (инфильтративли, одатда ўпка тўқимасининг бир томонлама қоронғилашуви), умумий қон анализи (лейкоцитоз).
Беморларни иситма йўтал, хансираш, балғам ажралиши ва/ёки кўкрак қафаси оғриқлари билан қўшилиб безовта қилади. Мижозлар ноаниқ бехоликка, тез чарчаб қолишга, иштаханинг пасайишига шикоят қилишади. Мижозни физикал текширувда ахамиятли ва хос аломатлар аниқланади: ўпканинг хасталанган худуди устида перкутор товушни бўғиқлашуви (бўғиқ бўлиши), локал эшитувчи бронхиал нафас, жарангли майдапуфакчали хириллашлар ёки нафас олиш пайтида крепитациялар, бронхофония ва овоз титрашини кучайишлари. Пневмониянинг объектив аломатларини жадаллик билан ифодаланишлари ўпка тўқимасининг хасталаниш кўламларига боғлиқ бўлади. Қон умумий анализи албатта ўтказилиши керак бўлган текширув хисобланади: лейкоцитозни 10-12 х 10г/л дан зиёд бўлиши бактериал инфекция бўлиши эхтимоли юқорилигига ишора қилади, агарда лейкопиния -3 х 10г/л дан паст бўлиб ёки лейкоцитоз 25х10 г/лдан юқори бўлиб ифодаланса бу ёмон оқибатдан башораь беручи аломаь бўлиб хисобланади. Нафас етишмовчилиги билан мижозларда амбулатория шароитида қўшимча текширув – пульоксиметрияни (қонни кислородга тўйиниш даражасини аниқлаш мақсадида) ўтказиш зарур. 88%дан кам кислородли сотурация – номақбул оқибатни башоратловчи аломат ва у беморни жадал терапия бўлимига ётқизилишига зарурият борлигини кўрсатади. Амбулатория амалиётида пневмонияни рутинли микробиологик ташхисоти етарлича маълумотчан эмас ва антибактериал ДВ ни танловига сезиларли таъсир эта олмайди.
Ўпканинг ренгенологик текшируви – пневмониялар билан беморларда мажбурий инструментал текширув усулидир. Пневмонияни ренгенологик кўринишлари – инфильтративли, одатда бир томонлама бўлиб, ўпка тўқимасининг қоронғилашуви ва ушбу сояланиш қоронғилашувни ўчоқли қўшиоучан есгментли (полисегментли), бўлакли (одатда гомогенли) ёки татал бўлиши билан ифодаланади. Рентгенологик текширувни иккита – орқа олди ва ёнбошли проекцияда ўтказиш керак. Текширувни бажариш давомида инфиальтрацияларнинг тарқалиш кўламини, плеврал суюқликни ортиқча ёки меёрда борлиги ёхуд йўқлиги диструкция бўшлиғи, юрак етишмовчилиги белгилари бахоланиши керак.
Амбулатор пневмония ташхиси шубхасиз (очиқ) деб беморда ренгенологик тасдиқланган ўпка тўқимасининг инфильтрациясини борлигида ва хеч бўлмаганда иккита қуйидаги клиник аломатлар топилганда қўйилади: касалликнинг тана хароратини 38С дан ошиб ўткир бошланиши, йўтал, балғам билан (кичик миқдорли ажралиши билан бўлиши мумкин), физикал текширувда аниқланган пневмонияни белгилари (крепитациялар ва ёки кичик пуфакчали хириллашлар, дағал ва ёки бронхиал нафас, перкутор товушни бўғиқлашуви); лейкоцитоз (10х10 г/лдан зиёд) ва ёки таёқча ядерли силжув (10%дан зиёд). Ўпкадаги ўчоқли инфильтрацияни рентгенологик тасдиғи бўлмаганда ёки унинг иложи йўқлигида (рентгенография ёки йирик кадрли флюрография) пневмонияни ташхиси ноаниқ (шончли аниқланмаган). Агарда истималаш, йўталга, хансирашга, балғамни ажралиши ва ёки кўкрак қафаси оралиқлари билан беморни текшириш пайтида кўкрак қафаси аъзоларини ренгенологик текшириш иложи йўқ бўлса ва мос локал симптоматика топилмаса (ўпканинг хасталанган худуди устида перкутор товушни бўғиқ бўлиши ёки бўғиқлашиши, локал эшитилувчи бронхиал нафас, нафас олишда жарангли кичик пуфакчали ёки крепитациялар, бронхофония ва овоз титрашини кучайиши), унда амбулатор пневмония ташхиси гумонли бўлади. Типик пневмониялардан ташқари атипик деб аталадаиган пневмониялар ажратилади (то 30% гача етиб) уларни Mycoplasma pneumoniae, Legionella, Hlamidiophilla pneumonie чақирадилар. Уларни ташхисоти қийинчилик туғдиради боиси: 1. Секин асталик билан бошланиши 2. Кўпроқ қуруқ йўталли бўлиши 3. Ўпкадан ташқариги аломатларни устувор бўлиши (бош оғриғи, мушак оғриқлари, ангина, кўнгил айниши, қайд қилиш ва ич кетиши) 4. Физикал текширувда минимал даражада аломатларни аниқланиши 5. Рентгенограммада минимал ўзгаришларни аниқланиши (масалан, ўпка чизгиси манзарасини кучайиши). Микоплазмали инфекциялар уюшган жамоаларда (мактаблар, харбий қисмлар) келиб чиқиши мумкин. Легионезли пневмониялар 35% холатларда ошқозон – ичак симптомлари билан кечадилар, 20%га етиб неврологик аломатлар билан ифодаланишади ва фақат 40% холларда нафас йўллари томонидан симптомлар билан намоён бўлишади; 2-25 % га етиб етиб оғир кечиш билан характерланадилар.
Шифохона шароитида юқорида кўрсатиб ўтилган текширувлардан ташқари балғамларни цитологик текширувини бажариш ва уни антибиотикларга сезувчанлигини тахлил қилиш, кўрсатмалар бўйича – қонда JgA, JgM, JgG, JgM, JgG ларни одамни иммунтанқислиги вируси ВИЧ-1/ВИЧ-2 га ўрганишни хамда плевра бўшлиғи УЗИ-си ва компьютерли томографияни (КТ) ўтказиш тавсия этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |