ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
АНДИЖОН ДАВЛАТ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ
2-УМУМИЙ АМАЛИЁТ ШИФОКОРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ КАФЕДРАСИ
РЕФЕРАТ
СУРУНКАЛИ ЎПКА ОБСТРУКТИВ КАСАЛЛИКЛАРИ
Тузувчилар:
Д.М. Қаландаров – Андижон Давлат тиббиёт институти «Умумий амалиёт шифокорларини тайёрлаш №2» кафедраси мудири, доцент
Б.Н. Жўрабоев – Андижон Давлат тиббиёт институти «Умумий амалиёт шифокорларини тайёрлаш №2» кафедраси доценти
Г.М. Қутлиқова – Андижон Давлат тиббиёт институти «Умумий амалиёт шифокорларини тайёрлаш №2» кафедраси ассистенти
Х.М. Рауфжонов – Андижон Давлат тиббиёт институти «Умумий амалиёт шифокорларини тайёрлаш №2» кафедраси ассистенти
ўткир бронхит
Ўткир бронхит – аксарият юқумли абиатли келиб чиқишга эга бўлган, 3 хафтагача етиб давом этадиган ва йўтал билан (қуруқ ёки балғам ажралиши билан) ифодаланиладиган бронхларнинг яллиғланиш касаллигидир.
КХТ-10: J 20
Эпидемиологияси. Ўткир бронхит эпидемиологияси грипп ва бошқа респинраторли вирусли касалликларнинг эпидемиологияси билан боғланган. Унинг учун касалликнинг частотасини декабр охири ва мартнинг бошида ортиши хос бўлади. Ўткир бронхитнинг эпдемиологиясига бағишланган махсус тадқиқотларда Ўзбекистон ва Россияда бажарилмаган.
Сабабларига боғлиқ холда вирусли ва бактериал ўткир бронхит ажратилади. Бошқа (нисбатан кам) этиологик вариантлари (токсик, юқумли) хам бўлиши мумкин, аммо улар алохида холда жуда кам кузатилмайди, боиси одатда ўткир бронхитлар тизимли хасталанишни компоненти бўлиб намоён бўлишади ва уларни мувофиқ касалликлар доирасида курилишади.
Ўткир бронхитни этиологияси
Чақирувчилар
|
Алохида чзгилари
|
Грипп А вируси
|
Улкан эпидемиялари хар уч йилда 1 марта содир бўлади ва кўплаб мамлакаларни қамраб олади, клиник кучли ифодаланган, гриппни энг кўп сабабчиси, касалликни оғир кечиши ва эпидемиялар пайтида ўлим сураътини юқори бўлиши кузатилади
|
В гриппи вируси
|
Эпидемиялар 5 йилда 1 марта келиб чиқадилар пандемиялар кам келиб чиқишади, кечиши унчалик оғир бўлмайди (А гриппнинг вируси инфекциясига қиёсан олганда).
|
Парагрипп (1-3 типлари)
|
Изоляцияланган холатлари, ўзаро эпидемиологик боғланишлик кузатилмайди
|
Аденовируслар
|
Изоляцияланган холатлари, ўзаро эпидемиологик боғланишлик кузатилмайди
|
Пневмококклар
|
Ўрта ёки кекса ёшдаги ахолида кутилмаганда бошланиш ва юқори нафас йўлларини зарарланиши белгилари ифодали бўлади
|
Микоплазмалар
|
Одатда 30 ёшдан ошган ахолидаги касалликни сабабчиси бўлишади, илк босқичларда қуруқ йўтал ва юқори нафас йўлларини зарарланиши белгилари кузатилади
|
Bordetella pertussis
|
Давомли йўтал
|
Haemophilus influerae
|
Касалликни кўпинча чекувчиларда ва сурункали бронхит билан беморларда келтириб чиқаради
|
Moraxella contarrhalis
|
Сурункали бронхит ёки иммунодефицит билан беморларда аниқланилади
|
“Ўткир бронхит” ташхиси қуйидагилардан келиб чиқиб ташхисланади: 3 хафтадан зиёд давом этмаган, ўткир келиб чиққан йўтал бўлганда (балғам бўлиши – бўлмаслигидан қатъий назар), халқумнинг бурун қисми паталогияларини бўлмаслигида ёки бошқа – йўтал сабабчиси бўлиши мумкин бўлганда – пневмониялар ва ўпкаларнинг сурункали касалликлари симптомлари бўлмаган чоғда. Ташхис истисно тарзида ёки бошқа касалликларни истисно қилиш ёўли билан клиник манзарасига асосланиб қўйилади.
Катта ёшдаги беморларда нисбатан кўп учрайдиган клиник белгилари бўлиб йўтал (92% холларда) балғам ажралиши билан (62% холларда) бўлишади.
Нафас аъзолари билан боғлиқ келиб чиқувчи давомли йўталнинг мумкин бўлган сабаблари: бронхиал астма; ЎСОҚ; ўпканинг сурункали юқумли касалликлари, айниқса сил; синусит; постназал оқава синдроми; гастроэзофагеал рефлюкс; саркоидоз; бириктирувчи тўқима касалликлари ва уларни даволаш билан чақирилган йўтал, асбестоз; силикоз; “фермерлар ўпкаси”; дори воситаларини салбий таъсирлари (АПФ ингибиторлари, β-адреноблокаторлари, нитрофуранлар); ўпка раки; плеврит.
Мабодо АПФ ингибиторлари бемор томонидан қабул қилинаётган бўлса, айнан мазкур дори воситаси билан йўтални чақирилаётганлиги эхтимоли юқори бўлади. Альтернативаси бўлиб бошқа АПФ ингибиторини танлаш ёки ангиотензин II рецепторлари антаганистлари ўтиш хисобланади, қайсилар-ки йўтал чақирилмасликлари даркор. Беморни юрак юрак етишмовилигини истисно қилиш учун текшириш лозим. Енгил даражадаги юрак етишмовчилгини биринчи белгиси – тунги пайтда бўладиган йўтал. Бундай холатларда авваламбор кўкрак қафаси аъзоларини рентгенографияси ўказилиши даркор.
Фиброзирловчи альвеолит – йўтални мумкин бўлган сабабларидан биридир (гохида ревматоидли артрит ёки склеродермия билан қўшилишиб). Биринчи навбатда кўкрак қафаси аъзоларини рентгенографияси ўтказилиши керак. Хос топилма – ўпка фибрози, аммо илк босқичларда у рентгенологик кўринмас бўлиши мумкин, вахоланг-ки, ўпканинг диффузлаш хусусияти (алвеолаларда кислородалмашинувини акс этдирувчи) аллақачон пасайган бўлади. Бундай клиник вазиятда динамик спирометрия ўтказилса – рестриктивли ўзгаришлар аниқланишликлари мумкин.
Балғам ажралишлари билан ифодаланувчи давомли йўтал ва истимада силни, ўпка касалликлари билан беморларда бўлса – атипик микробактериялар билан келтириб чиқарилган нотипик ўпка инфекцияси ривожланиши мумкинлиги эхтимол қилиш лозим. Айнан шундай кўринишлар билан васкулит бошланиши мумкин (масалан, периартоерит, Вегенер гранулематози). Эозинофилли пневмониялар хақида хам ўйлаб кўриш керак бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |