Ўткир бронхитни солиштирма ташхисоти
Касалликлар
|
Асосий белгилари
|
Шархлар
|
Пневмониялар
|
Ўпкаларни зарарланишини махаллий белгиларни аниқланиши, крепитация, эгофония, овоз титрашининг кучайиши
|
Ташхисий стандарт – кўкрак қафаси аъзолари рентгенографияси аммо у 100% - ли сезгирликка эга бўлмайди, устуворлик клиник мнзараланишга берилади
|
Кўк йўтал
|
Илгари иммунизацияланган беморларда доимий йўтал, клиник манзараси нохос бўлиши мумкин
|
Ташхисий стандарт – бактериологик текширувни йки ПЦР ижобий натижаси
|
Сурункали синуситлар
|
Нафас йўлларига шиллиқни оқиши ва ёнбош бўшлиқлар хамда бурун хохаларида дискомфорт бевзота қилади
|
Ташхисий стандарт – бурун, ёнбош бўшлиқларни компьютерли томографияси
|
Бронхиал астма
|
Симптоматикани хуружсимон ва тўлқинсимон бўлиши, β2-адреноблокаторлари агонистларидан енгил тортиш ифодали
|
β2-симптамомиметиклар билан қўйилган синамада бронхиал обструкцияни қайтувчан бўлишлиги
|
Гастроэзофагеаль рефлюкс
|
Йўтал кўп овқат истеъмол қилингандан сўнг, ётиш холатида келиб чиқади ва тана вазияти ўзгаришида таскин топади
|
ФЭГДС ўтказиш, қизилўнгачнинг РНни суткалик мониторинглаш тавсия қилинади
|
Даволаш
Даволаш йўталнинг оғирлигини енгиллаштириш, давомийлигини камайтириш ва мехнат қобилятини тиклаш мақсади билан ўтказилади.
Номедикаментозли даволаш балғамнинг ажралишини енгиллатишга қаратилади. Муқобил гидратацияни қувватлаб беришга зарурият доимо бўлишлиги мижозга тушунтирилиш лозим. Беморга намли хавонинг ижобатихақида батафсил маълумот берилади (айниқса қуруқшаган иқлимда ва қишда), сабаби гидратацияни пасайиши бронхиал секретнинг ёпишқоқлигини оширади ва уни чиқариб ташланишини қийинлаштиради. Шиллиқнинг кўчишини енгиллашувини йўталнинг оғирлиги ва унинг давомийлиги камайтириш мумкин. Йўтални пасайтиручи дори воситалари (ДВ) буюрилади (декстро меторфан ёки кодеин тутувчи препаратлар). Улар фақат тинкани қуритувчи йўтал бўлганда буюрилишди. Бронходилатадорлар силлани қурутувчи йўталда ва/ёки нафас йўллари обструкциялари исботини топган холларда қўлланилади. Номедикаментозли усуллар силлани қуритувчи йўтални, айниқса бронхиал гиппереактивлик белгилари бўлганда (дистанцион хиррилашлар), ололмаган вазиятларда, сальбутамоль миқдорловчи индивидуал ингалятор шаклида буюрилади. Ўткир бронхит асоратланмай кечса, антибиотерапия тавсия этилмайди, чунки кўпчилик холларда касаллик вирусли этиологияга эга бўлади. Ўткир бронхит – антибиотикларни суъистемол қилишнинг энг кўп сабаларидан бири. Антибактериал ДВ билан даволашга кўрсатма – фақат бронхларнинг бактериал табиатли хасталанганлигини исботловчи аниқ белгиларнинг бўиши хисобланади (йирингли балғамни ажралиши ва унинг мидорини ортиши, хансирашни пайдо бўлиши ёки кучайиши, интоксикация аломатларини шиддатлашуви). Танлов (устувор) пркпаратлар – макролидлар (азитромицин, кларитромицин, азимак) ёхуд амоксициллин, амписид.
Стандарт эмпирик терапияда хам касаллик туфайли бўлаётган йўтал давом этавериши холатида, йўталнинг (давомли бўлган) бошқа сабаблари тахьмин қилинмоғи даркор. Кўкрак қафаси аъзолари рентгенографияси нормал бўлган беморларнинг 85%-дан ортиғида ўзоқ давом этувчи йўтални (3-хафтадан зиёд) сабабчиси бўлиб синуситлар, бронхиал астма ва гастроэзофагеал рефлюкс хисобланади. Пульмонолог маслахати зарур: ўпканинг сурункали касалликларининг рефаоллашувини мумкинлигини тасдиқлаб олиш учун ёки гастроэнтролог маслахати олинади – гастроэзофагеал рефлюксни истисно қилиш борасида. Шунингдек оториноларинголог маслахатига зарурият бўлади: чўзилиб кетаётган йўталнинг сабабчиси бўлиб мумкин бўлган ЛОР – аъзолари патологияларини истисно қилиш учун. Тахминий вақтинча мехнат қобилятини йўқотиш муддати 7-9 суткани ташкил этади. Одатда йўтал, ўткир асоратланмаган бронхит билан боғланган бўлса, 4-8 хафта давомида батамом тўхтайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |