19
ошириш ва барқарор ўсиш суръатларини таъминлаш учун қуйидаги чора-
тадбирларни амалга ошириш талаб этилади:
- технологик жараѐнларни такомиллаштириш ҳамда ҳомашѐ,
материал
ва энергия ресурслари сарфи меъѐрини 10-15фоиз га тушириш ҳисобидан
таннархни пасайтириш ва ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш, 2015
йилга бориб саноатда сарфланадиган энергия улушини камида 30фоизга
камайтириш
13
;
- ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражасини ва саноат
бўйича йилига меҳнат унумдорлигини 6-7 фоизга ошириш, истеъмол ва
ноишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш, ходимлар сонини
оптималлаштириш;
- саноат тармоғида фаолият кўрсатаѐтган йирик корхоналардаги моддий
ва маънавий жиҳатдан эскирган ишлаб чиқариш
воситаларини янгилашни
жадаллаштириш, ишлаб чиқариш қувватларини янада модернизация қилиш
ҳамда корхоналарда жаҳон андозаси талаблари даражасида муваффақиятли
синовдан ўтган замонавий технологияларни жадал жорий этиш;
- ишлаб чиқаришнинг самарали диверсификациялашуви ва анъанавий
тармоқлар экспортини (нефть-газ саноати, рангли металлургия, қишлоқ
хўжалиги маҳсулотлари жумладан пахта толасини қайта ишлаш)
таъминлайдиган хомашѐ ресурсларини қайта ишлашни чуқурлаштиришга
қаратилган йўналишларга инновацияларни қўллаш;
- кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлар иштирокида илм-фан
ютуқларини қўллаш имконияти юқори бўлган, юксак технологик лойиҳалар
доирасида инновацияларни молиялаштириш фондини яратиш;
- йирик корхоналарга инвестицияларни жалб қилиш ва юқори
технологик маҳсулот экспортини қўллаб-қувватлаш бўйича самарали халқаро
инновацион хамкорликка жалб қилиш механизмларини яратиш;
- маҳаллий маҳсулотларни сотиш бозорларини ўрганиш ва уларнинг
тегишли бозор сегментларидаги ўрнини аниқлаш бўйича
маркетинг
тадқиқотларини амалга ошириш;
- бозор “сигналлари”нинг доимий мавжуд миқѐси ва турли товар ва
хизматларга истиқболдаги талаби, уларнинг техник, иқтисодий ва
эксплуатацион даражасига талаблар мониторингини (ички ва ташқи)
ташкил этиш;
- технологиялар трансферти соҳасида халқаро ҳамкорликнинг ҳуқуқий
механизмларини яратиш;
- юксак технологик маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш
учун божхона қонунчилиги ва маъмурчилигини такомиллаштириш;
- корхоналарнинг молиявий фаолияти самарадорлигини ошириш: саноат
тармоқлари
корхоналари
таркибининг
молиявий
менеджер
ва
бошқарувчилари тайѐрлаш даражасини ошириш
14
.
13
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий-ижтимоий тараққиѐтининг мустақиллик йилларидаги (1990–2010 йиллар)
асосий тенденция ва кўрсаткичлари ҳамда 2011–2015 йилларга мўлжалланган прогнозлари: статистик тўплам. –Т.:
“Ўзбекистон”, 2011. 126-б.
14
Стратегия дальнейшего повышения конкурентоспособности национальной экономики: материалы четвертого форума
экономистов / отв.ред. М.П. Нарзикулов. –Ташкент: BaktriaPress, 2012. С. 30-31.
20
Хулоса
Рақобат бозорнинг муҳим хусусиятларидан бири бўлиб ҳисобланади. У
бир томондан, ишлаб чиқариш муносабати сифатида намоѐн бўлса, иккинчи
томондан эса ижтимоий ишлаб чиқаришни мувофиқлаштирувчи
механизм
сифатида намоѐн бўлади. Рақобатли бозор ишлаб чиқариш самарадорлигига
эришиш ва иқтисодий ресурсларни оптимал тақсимлашга имкон яратади.
Ишлаб чиқарувчиларнинг фаолият кўрсатувчи тадбиркор ва мулк эгаси
сифатида эркин ва мустақил бўлиши рақобатнинг иқтисодий асосини ташкил
этади. Чунки ҳар бир мулк эгасининг ўз манфаати бўлиб, улар шу манфаатга
эришиш учун интилади. Мулк эгасининг товар ишлаб чиқариш ва барча
бошқа соҳалардаги фаолияти шу манфаатга бўйсундирилган бўлади. Бу
жиҳатдан қараганда рақобат эркин иқтисодий фаолият қилувчи субъектлар
манфаатларининг тўқнашувидан иборат бўлишини аниқ тавсифлайди.
Рақобат мавжуд бўлишининг бошқа шарти
товар-пул муносабатларининг
маълум даражада ривожланган бозор тизимида амал қилишидир.
Рақобатнинг мазмуни унинг вазифаларини кўриб чиқиш орқали янада
кенгроқ намоѐн бўлади. Ҳозирги бозор иқтисодиѐтида рақобатнинг қуйидаги
асосий
вазифаларини
ажратиб
кўрсатиш
мумкин:тартибга
солиш
вазифаси;ресурсларни
жойлаштириш
вазифаси;инновацион
вазифа;мослаштириш вазифаси;тақсимлаш вазифаси;назорат қилиш вазифаси.
Ўз миқѐсига кўра рақобат энг аввало икки турга – тармоқ ичидаги
рақобатга ва тармоқлараро рақобатга бўлинади. Иқтисодий адабиѐтларда бир
тармоқ ичидаги рақобатнинг тўртта шакли алоҳида ажратилиб кўрсатилади.
Булар соф рақобат, монополлашган рақобат, соф монополия ва
олигополиядир.
Соф рақобат ва соф монополия реал ҳаѐтда кам учрайди. Ҳозирги замон
бозор иқтисодиѐтининг ҳолатини монополлашган рақобат ва олигополия
тавсифлайди. Монополлашган рақобатда жуда кўп
майда фирмалар
томонидан турли-туман табақалашган маҳсулот ишлаб чиқарилади, шунинг
учун соҳага кириш қийин эмас.
Рақобат – хўжалик юритишнинг асосий усули ҳисоблангани учун
рақобат муҳитининг шаклланиши бозор иқтисодиѐтининг ривожланиш
даражасига боғлиқдир. Рақобат муҳити деб бозор муносабатлари
иштирокчиларининг
хўжалик
юритишда
тенг
имкониятларни
таъминлайдиган иқтисодий, қонуний, ташкилий ва сиѐсий шароитлар
мажмуасига айтилади. Рақобат муҳитининг мавжудлиги – алоҳида
олинган
фирманинг бозор шароитида эркин ҳаракат қилиб хукмронлик мавқеига
эришишига ҳалақит берувчи асосий омилдир.
Do'stlaringiz bilan baham: