Реферат мавзу: Пул тизими ва унинг ривожланиши. Ҳозирги замон пулининг табиати



Download 92,22 Kb.
bet1/14
Sana25.02.2022
Hajmi92,22 Kb.
#462983
TuriРеферат
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
A guruh Ibragimov Rahmonali referat


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ



ИҚТИСОДИЁТ” факультети


«МАКРОИҚТИСОДИЙ ТАХЛИЛ ВА ПРОГНОЗЛАШ» ФАНИДАН


РЕФЕРАТ


Мавзу: Пул тизими ва унинг ривожланиши. Ҳозирги замон пулининг табиати


Бажарди: Ибрагимов Рахмонали
4 курс Сиртқи таълим


Қабул қилди: _____________________________________

___________




Тошкент-2022
Режа:

  1. Кириш

  2. Асосий қисм:

  1. Пулнинг келиб чиқиши, моҳияти ва вазифалари

2.Пул муомаласи ва унинг амал қилиш қонуниятлари. Пулга бўлган талаб ва пул таклифи
3.Кредитнинг моҳияти, манбалари ва вазифалари
4.Банк тизими. Марказий ва тижорат банклар ҳамда уларнинг вазифалари
5. Ўзбекистонда миллий валютани мустаҳкамлаш вазифалари



  1. Хулоса ва таклифлар

  2. Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати



КИРИШ

2017 йилда бошланган иқтисодиётни либераллаштириш ва бозор механизмлари ролини оширишга қаратилган иқтисодий ислоҳотларнинг янги босқичи ўрта муддатли истиқболда банк тизими ва пул-кредит сиёсатини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб берди.


Ишлаб чиқаришнинг умумий, ҳамма босқичларига хос бўлган қонун-қоидалари ва тушунчаларини, ижтимоий тизимлар ва мулк шаклларининг ўзгариб туришини кўриб чиқдик. Лекин, айрим иқтисодий жараёнлар тарихий тавсифга эга бўлсада, узоқ даврлар давомида сақланиб қолиши мумкин. Жумладан, инсоният тарихий тараққиётининг кўпгина босқичларида ижтимоий-иқтисодий шаклларнинг айрим турлари узоқ вақт мавжуд бўлади. Масалан, ибтидоий жамоа тузими емирилаётган шароитдаёқ вужудга келган товар айирбошлаш бир ишлаб чиқариш усулидан бошқасига ўтиб, бир неча минг йиллардан бери амал қилиб, ривожланиб келмоқда.
Шу билан бирга бирон-бир ижтимоий-иқтисодий шаклнинг турли тарихий давр шароитидаги мазмуни, ўрни, роли ва ижтимоий оқибатлари кўп жиҳатдан турлича бўлади. Лекин уларнинг умумий, энг хусусиятли белгилари сақланиб қолади. Шу сабабли мавзуни ижтимоий хўжалик, яъни ижтимоий ишлаб чиқариш шаклларини таҳлил қилишдан бошлаймиз.
Пул тизими йўналишдаги муҳим қарорлардан бири миллий валюта алмашув курсининг бозор механизмлари асосида шаклланиш тамойилларини жорий этиш орқали ички валюта бозорини босқичма-босқич либераллаштирилиши билан боғлиқ амалий қадамлар бўлди.
Рефератнинг предмети айни вақтда валюта бозорини либераллаштириш борасидаги ислоҳотларнинг мувафаққиятли амалга оширилиши кўп жиҳатдан пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш, тижорат банклари фаолиятини мустаҳкамлаш ҳамда банк тизимини ривожлантириш чоралари самарадорлиги билан чамбарчас боғлиқ.
Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Валюта бозорини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони эълон қилинишидан кўп ўтмай Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Пул-кредит сиёсатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди ва Пул-кредит сиёсатини 2017-2021 йилларда ривожлантириш ва инфляцион таргетлаш режимига босқичма-босқич ўтиш бўйича чора-тадбирлар Комплекси тасдиқланди.
Бу борадаги кейинги муҳим қадамлардан бири Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонининг қабул қилиниши бўлди. Мазкур фармонда нархлар барқарорлигини таъминлаш вазифаси Марказий банкнинг бош мақсади этиб белгиланиб, Марказий банкнинг мустақиллиги ва институционал ривожланишини таъминлаш бўйича тегишли чоралар назарда тутилган.
Қайд этиш лозимки, иқтисодий сиёсатни амалга ошириш ёндашувларининг қайта кўриб чиқилиши даврида шаклланаётган янги воқеликларда пул-кредит соҳасидаги ўзгаришларнинг аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан тўғри қабул қилиниши ва қўллаб-қувватланиши муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ўрта муддатли истиқболда пул-кредит сиёсатини ривожлантириш ва амалга ошириш Концепцияси коммуникациялар каналининг жамоатчилик фикрини шакллантириш ҳамда инфляцион таргетлаш режимини амалиётга жорий этишдаги етакчи роли инобатга олинган ҳолда ишлаб чиқилган.
Рефератнинг мақсади инфляцион таргетлашга ўтишнинг концептуал асосларини ҳамда ушбу пул-кредит сиёсати режимини амалиётга муваффақиятли жорий этиш учун зарурий шароитлар яратиш бўйича ўрта муддатли режаларни кенг жамоатчиликка етказиш ва батафсил тушунтиришга қаратилган.



Download 92,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish