МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
87
Идеал моделлаштириш моддий объектга эмас, балки идеал, ўйлаб топилган
ўхшашликка асосланади. Ушбу моделлаштириш назарий аҳамиятга эга. Идеал
моделлаштиришнинг икки тури мавжуд: интуитив ва белгили. Интуитив модел-
лаштириш, объектнинг интуитив тушуничларига асосланиб, ушбу моделлаштириш
турини расмийлаштириб бўлмайди ва бунга у муҳтож ҳам эмасдир. Белгили модел-
лаштиришда модел сифатида рамзий-белгили образлардан: графикалар, чизмалар,
формулалар, белгилар тўпламларидан фойдаланилади. Шу билан бирга, рамзий
моделлаштириш қонунлар тўпламини киритишни ўз ичига олади, унга кўра рамзий
тасвирлар билан ишлаш керак.
Белгили моделлаштиришнинг энг кўп ишлатиладиган турларидан бири- матема-
тик моделлаштириш бўлиб, унда объектни ўрганиш математик методлар ёрдамида
амалга оширилади ва модел эса математика тилида шакллантирилиб тузилади.
Математик моделлаштириш бўлғуси муҳандиснинг касбий тайёргарлигининг
муҳим элементига айланиши лозим. Математик моделлаштириш бўйича кўникма ва
малакаларининг етишмаслиги ушбу билиш усулидан келгусидаги ишлаб чиқариш
фаолиятида қўллай олмасликка олиб келади. Талабалар атрофимиздаги оламнинг
аниқ ҳодисаларини математик тушунчалар орқали кўришга ўрганишлари ва уларни
таҳлил қила олишлари керак.
Дифференциал тенгламалар амалий тавсифдаги муаммолардан келиб чиқди ва
назариянинг кейинги ривожланишидан сўнг улар кўплаб фанларда ўз аксини топди.
Айнан шунингучун улар математик моделлар сифатидажуда тез-тез ишлатилади.
Тадқиқотлар натижасида олинган ҳарқандай реал ҳодиса ёки жараённинг диф-
ференциал тенгламаси, ушбу ҳодиса ёки жараённинг дифференциал модели деб
номланади. Дифференциал моделлар тушунчаси - атроф оламни ўрганишда ярати-
лиши мумкин бўлган кўплаб математик моделлар тўпламининг хусусий ҳолидир.
Шуни таъкидлаш жоизки, дифференциал моделларнинг турлича типлари мавжуд.
Оддий дифференциал тенгламалар билан тавсифланган моделларнинг ўзига хос-
лиги шундаки, бу тенгламалардаги номаълум функциялар фақат бир ўзгарувчига
боғлиқ бўлади. Дифференциал тенгламалар ўзгарувчан катталиклар билан улар-
нинг ҳосилаларини ўзаро боғлаб, жараённинг маълум бир вақтдаги ҳолати ва дина-
микаси ғолатини ифодалайди.
Тенгламанинг ечими - ўзгарувчиларнинг ўзаро боғлиқлигини тавсифловчи ва
жараённи боришининг умумий қонунини ифодаловчи функция ҳисобланади.
Диференциал тенгламалар курсини ўрганишда қуйидаги математик моделлаш-
тиришни аҳамиятини ажратиб кўрсатишимиз мумкин:
1. Когнитив аҳамияти. У тадқиқ этилаётган объект образини шакллантиришдан
иборат.
2. Когнитив фаолиятни бошқаришда амалий масалаларнинг аҳамияти. Матема-
тик моделни тузишда ўқитувчи талабалар ҳаракатларининг кетма-кетлигини куза-
тади, фикр юритиш мантиғини бошқариш ва юзага келиши мумкин бўлган хато-
ларнинг олдини олиш имкониятига эга бўлади, шу билану талабаларнинг билиш
фаолиятини бошқаради.
3. Талқин қилишнинг аҳамияти. Мазур ҳолат ҳосил қилинган математик моделни
таҳлил қила олиш қобилиятлари билан боғлиқдир. Натижани таҳлил қилиш ва уни
Do'stlaringiz bilan baham: |