МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
90
намойиш этиш имкониятига эга бўлишлари керак. Шунинг учун дарсларни ишлаб
чиқишда ўқитувчи бўлиши мумкин бўлган барча воситалар ва усулларни ҳисобга
олиши керак.
Кўпинча, дифференциал тенгламалар курсиўқитиш учун, тенгламалар ва
уларни ечиш усуллари, масалаларни ечишда аналитик усуллардан фойдаланилади.
Реал жараёнлар ёки ҳодисаларнинг математик моделларини қуриш кўникмаси,
ушбу моделларни ечиш ва натижани талқин қилиш кўникмаси ҳозирги пайтда
бўлғуси мутахассиснинг математик касбий тайёргарлигининг ажралмас қисмига
айланиб бормоқда, бу айниқса фаол математиклаштириш ва билимларнинг турли
тармоқларини компьютерлаштириш даврида унинг таълимий кўрсаткичидир,.
Ҳозирги вақтда олий таълим муассасаларида дифференциал тенгламаларни
ўқитиш амалиётида турли хил дастурий таъминот тизимлари муваффақиятли
қўлланилмоқда. Жумладан: Нисбатан арзон ва мураккаб дастурий таъминотлар
(матнли ва график муҳаррирлар, электрон жадваллар билан ишла ва компьютерда
тақдимотларини тайёрлаш), баъзан юқори даражада ихтисослаштирилган пакет-
лар (дастурлаш ва маълумотлар базасини бошқариш тизимлари, математиканинг
символлар тўпламлари ва статистик ишлов бериш тизимлари) [4]. Дифференциал
тенгламаларни ечиш учун олий математиканинг энг кўп ишлатиладиган дасту-
рий тўпламлари қуйидагилар ҳисобланади. Derive, Maple, Mathematica, MatLab,
Mathcad, Maxima, Scilab.Бу дастурий математик пакетларнинг имкониятлари сизни
математика фанини ўрганишни чуқурлаштиришга имкон беради. Ушбу пакетлар
дифференциал тенгламаларни ечишга аналитик, график ва сонли усуллардан фой-
даланган ҳолда бажаришга имкон беради. Шундай қилиб, дифференциал тенгла-
малар бўйича амалий машғулотларда математик пакет тўпламлардан фойдаланиш
сезиларли даражадаушбу курснинг имкониятларини кенгайтиради.
Олий математика курсида математик пакетлардан фойдаланиш тенгламаларни
график ва сонли усуллар билан ечиш жараёнини анча соддалаштиради. Шундай
қилиб, ахборот технологияларидан, хусусан, пакетлардан фойдаланиш, ечилиши
керак бўлган масалалар турларини сезиларли даражада диверсификация қилади
ва ўрганувчилар билимини кенгайтиради. Нафақат ушбу дифференциал тенлар-
маларни ечиш ва бошқа шунга ўхшаш математик, геометрик масалаларни ечиш
жараёнида ҳаттоки ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларига ҳам
эга бўладилар.
Масаланинг амалий характерини кўриб чиқиш, ундан ўқув жараёнида фойдала-
нишда бир томондан, дифференциал тенгламалар назариясининг моҳиятини тала-
балар томонидан чуқурроқ тушунишга ёрдам беради, бошқа томондан эса амалий
топшириқларни ечиш учун ахборот технологияларининг имкониятларини намойиш
этади.
Ҳозирги вақтда дастурий таъминот бозорида қуйидаги универсал математик
пакетлар энг кўп қўлланилади: Maple (Waterloo), Mathematica (Wolfram Research),
Mathcad (MathSoft), MatLab (MathWorks). Бундай пакетлардан фойдаланиш техник
университетларнинг кўпгина мутахассисликлари ва мумтоз ва педагогика универ-
ситетларининг табиатшунослик ихтисосликлари учун асосий ўрнатилган ва сама-
рали ишлайдиган асосий йўналишлардан биридир.
Do'stlaringiz bilan baham: |