МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
31
О. Розиқов бошчилигида тузилган «Она тили дидактикаси» номли дарсли-
гида нутқ ва унинг шаклларини ривожлантиришга ва ўстиришга оид машқ ва
топшириқларни ташкил этиш бўйича илмий қарашлар берилган.
Машқ қилиш учун ўқув топшириқларини тузиш жараёнида қуйидаги ишлар
амалга оширилади.
A. Нутқ шаклларига эвристик, адаптив, ноадаптив, алтернатив кўринишдаги
ўқув топшириқлари миқдорини аниқлаш.
B. Тузиладиган ўқув топшириқлари тизимида ўқувчиларнинг ижодий ва қайта
хотирлаш фаолиятини ҳисобга олиш.
D. Ўқув материали мазмунига кўра топшириқларнинг турини аниқлаш.
Топшириқлар тузиш жараёнида мавзуни мустаҳкамлашни инобатга олиш билан
бирга нутқ ва тафаккурни ривожлантириш масалалари диққат марказида бўлиши
керак. Чунки ўқувчиларнинг олган билимларини текшириш, мавзуни ўзлаштирганлик
даражаси, ижодийлик хусусияти ва хотирани қайта синовдан ўтказиш жараёни нутқ
шакллари орқали намоён бўлади.
Ҳ. Бакиеванинг фикрича, «Ўқувчилар ўз фикрини тўғри ва мукаммал ифодалаш
кўникмасини эгаллашлари учун ўқитувчи нутқий камчиликларни бартараф этувчи
ва нутқни луғавий бирликлар билан бойитувчи махсус машқларни мунтазам ташкил
этиши лозим». Нутқни луғавий бирликларга бойитувчи машқлар мулойим сўзлаш,
сўзлаётганда сўзларни ўз ўрнида ишлатиш, нутқни керакли ва фойдали сўзлар билан
бойитишни ўргатади, ўқувчиларнинг одоб-ахлоқ доирасини кенгайтиради.
Методист олимларнинг фикрлари бири иккинчисининг асосли давомидир.
Демак, она тили дарсларида дарсликдаги нутқ ўстиришга ва ривожлантиришга оид
машқ ва топшириқларга алоҳида эътибор бериш лозим. Машқ ва топшириқларни
тузишда маълум талабларга эътибор қаратиш сифатли билим беришнинг зарур
омилидир.У.Файзиева, Г.Зиёдуллаева Она тили деб номланган ўқитувчилар учун
методик қўлланмасида машқларга қуйидаги талаблар қўйилган:
1.Машқлар қатъий бир тизимга хос қоидалар асосида ўтказилиши керак.
2.Ўқувчиларнинг ёзма ва оғзаки фикрларини тўғри ифодалаш малакасини ҳосил
қилиши лозим.
3.Грамматик машқлар ўқувчиларнинг ўз фикрларини қисқа,ихчам ифодалашга
ўргатиши керак.
4.Машқлар ўқувчиларнинг мантиқий тафаккурларини ўстиришга ёрдам бериши
керак.
5.Машқлар орқали ифодали ўқиш, чиройли ёзиш малакаларининг такомиллаш-
тирилишига эришиш лозим.
6.Машқлар ўзлаштирилган грамматик билимларни ўз нутқида мустақил равишда
ва ижодий қўллаш малакасини ҳосил қилишга хизма қилиши керак.
7.Ўқувчиларда топқирлик, ҳозиржавоблик, зукколик, нотиқлик фазилатларини
тарбиялашда машқлар таянч омил бўлиши керак.Шуни таъкидлаш керакки, машқ
муайян тизим асосида тузилмас экан,ўқувчилар мавзудаги эгалланиши лозим бўлган
билимлар юқори дарадаги бўлмайди,ўқитувчи дарсни ташкил этишда олдига қўйган
мақсадларига эриша олмайди.
А.Нисанбаеванинг тадқиқот ишида билдирилган бугунги кунда ҳам ўз
аҳамиятига эга эканлигини қайд қилиш зарур.»Мужассам машқларнинг самара-
дорлиги қуйидагилар билан ўлчаниши мумкин: имло саводхонлиги ошади; савод-
хонликда пухталик таъминланади;талаффуз яхшиланади; ҳам сўз бойлиги, ҳам сўз
шакллари бойлиги ҳосил бўлади, тил ўрганишга эҳтиёж шаклланади. Она тили
Do'stlaringiz bilan baham: |