МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
30
Қурбонова О.Б.
Низомий номли Тошкент давлат педагогика университети докторанти
Таняч сўзлар:
нутқий компетенция,машқ ва топшириқларни ташқил этиш талаблари, сўз
бойлиги, нутқий саводхонлик, луғат устида ишлаш, матн устида ишлаш.
Ключевые слова:
речевая компетенция, требования к организация упражнений и
заданий,словарный запас, речевая грамотность, работа над словарным запосом, работа над тек-
стом.
Key words:
speaking competence, requirements for organizing exercises and assignments,
vocabulary, speech literacy,working on vocabulary, working on text.
НУТҚИЙ КОМПЕТЕНЦИЯЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА МАШҚ ВА
ТОПШИРИҚНИНГ АҲАМИЯТИ
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида она тили ўқитиш
методикаси тезлик билан ривожланмоқда. Тил таълими тизимида узлуксиз равишда
нутқ шаклларини қиёслаб ўрганиш, таълим босқичларида нутқнинг коммуникатив
сифатларини изчил ривожлантириш, она тили машғулотларида нутқий мавзулар
асосида ўқувчиларда билим, кўникма ва малакалар ҳосил қилишга эришиш узлук-
сиз таълимнинг асосий вазифаси ҳисобланади. Ушбу вазифани бажаришда она тили
дарсликларида берилган машқ ва топшириқлар муҳим манба бўлиши билан бирга
ўқувчиларда нутқий компетенцияларни ривожлантиришда таълимий восита сана-
лади. Машқ сўзининг илмий ва назарий асосидан ҳамда луғатдаги изоҳидан ҳам
унинг маъно-мазмунида ўрганишга асослангани англашилади.
«Ўзбек тилининг изоҳли луғати»да «машқ« сўзи «ўрганиш, малака ҳосил қилиш
учун қилинадиган тайёргарлик машғулоти«деган маънони билдириши билан шун-
дай изоҳлаш жоизки, юқори синф ўқувчиларининг нутқий компетенцияларини
ривожлантиришда,мавзуни батафсил ўрганиб ўзлаштиришда, нутқий малакаларни
амалда қўллашда ,мазмунли ва мустақил мулоқот қилишда, ўз фикрини эркин баён
қилиб фикр билдиришда машқ ва топшириқларнинг аҳамияти салмоқли ўрин эгал-
лайди. Кўплаб методист олимлар ўз тадқиқот ишларида. ўқув қўлланмалар ва дарс-
ликларда машқ ва топшириқларнинг ўрни ва аҳамияти, уларни қай йўсинда ташкил
этиш В.А.Саакян грамматик машқларнинг аҳамияти ва бу каби машқлар қуйидаги
вазифаларни амалга оширишдаги жиҳатларини таҳлил қилади.
а) грамматик билимларини ўзлаштириш ва мустаҳкамлаш;
б) ўқувчиларнинг олган билимларини чуқурлаштириш ва уларга аниқликлар
киритиш, янги билим ва малакаларни эгаллаш;
в) ёд олинган мавзуларни такрорлаш ва умумлаштириш, эски ва янги материал
ўртасида боғланиш вужудга келтириш;
г) ўқувчиларнинг назарий билимларини амалдаги қўллашдаги малака ва
кўникмаларини ривожлантириш, шу йўл билан назарияни амалиёт билан қўшиб
олиб бориш;
д) ўқувчиларнинг оғзаки ва ёзма нутқини ўстириш ва такомиллаштириш;
е) ўқувчиларнинг мустақиллиги ва фаоллини, шунингдек, қизиқишлари,хотираси
ва мантиқий тафаккурини ривожлантириш;
ё) ўқувчиларда меҳнатсеварлик, мақсад сари интилувчанлик ва иро-
дани тарбиялаш». Грамматик машқлар билимларни кенгайтириб,фаолликни,
қизиқувчанликни,мантиқий фикрлашни ўстиради ва ўқувчиларнинг саводхонлик
даражасини ривожлантиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |