МуғаллиМ ҳәМ үзликсиз билиМлендириў
78
Европа мамлакатлари тарихий тараққиётнинг турли даврларида у ёки бу ижти-
моий воқелик, ҳодиса, жараёнга нисбатан ўзининг муносабатини фаол билдириб кел-
ган. У қандай мазмунга эга бўлмасин ижтимоий воқелик, ҳодиса, жараёнга нисбатан
ўз ёндашуви, позициясига эга бўлган. Диққатга сазовор жиҳати Европа мамлакатлари
учун рўй берган ёки бераётган ижтимоий воқелик, ҳодиса, жараённинг
ижтимоий
тараққиёт учун хизмат қилишини таъминлаш муҳим ҳаётий заруриятга айланган. Шу
боис бу мамлакатлар тарихи ўзида доимо давр билан ҳамқадамликни намоён қилади.
Жамиятнинг ахборотлашув ҳодисаси ҳам Европа мамлакатлари томонидан эво-
люцион ҳолат сифатида қабул қилинди. Ҳозирда унга нафақат мослашиш,
балки
ижтимоий-маданий тараққиётнинг гарови сифатида ёндашилиб, унинг имконият-
ларидан ижодий, танқидий фойдаланилмоқда. Буни уларда медиатаълимнинг пухта
асосланган тизими, механизми ишлаб чиқилганлиги билан ҳам изоҳлаш мумкин.
Европа мамлакатларида жорий этилган медиатаълим тизими ўз хусусиятлари билан
бошқа давлатлар учун намуна бўла олади. Қуйида ана шу ҳақида сўз юритилади.
Европа мамлакатларининг деярли барчасида
дастлаб мактаб медиатаълими
лойиҳаларини ишлаб чиқишга эътибор қаратилиб, аста-секин олий ўқув юртла-
рида амалиёти таъминланиши зарур бўлган дастурлар тайёрланган. Бу йўлдаги илк
ҳаракатлар ХХ асрнинг 60-йилларида бошланган бўлса, орадан йигирма йил ўтгач
Финландия (1970, 1977 йй.), Норвегия (1974, 1977 йй.), Швеция (1980 й.)да медиатаъ-
лимнинг ўқув режасига киритилишига эришилди.
Финляндия Миллий таълим режасида медиатаълимнинг мақсади таълим олувчи-
ларга ОАВнинг жамиятдаги ўрни, аҳамияти тўғрисидаги билимларни бериш, медиа
материалларидан оқилона, онгли фойдаланиш, улар борасидаги ўз нуқтаи назарини
ифодалаш ва ОАВ билан ҳамкорликка эришиш малакаларини такомиллаштириш-
дан иборат.
Ўқувчи (талаба)лар медиатаълим доирасида қуйидаги кўникма, малакаларга эга
бўлиб боради: турли вазиятларга ранг-баранг ОАВдан фойдаланиш асосида баҳо
бериш; ОАВда берилган материаллар асосида ўзлаштирилаётан ўқув
материали
бўйича ўзининг шахсий фикр ва қарашларини шакллантириш; медиа матнларнинг
мазмуни, мақсади таҳлил қилиш; ОАВ, мульти медиа коммуникацияларининг жами-
ятдаги ўрни, унга кўрсатадиган таъсирини баҳолаш, таҳлил қилиш; медиа (ОАВ)
да қайта тикланган реал воқелик ҳамда мавжуд вазиятларнинг бир-бирига мосли-
гига эришиш; ахборот манбаларини танқидий таҳлил қилиш; сўз эркинлигига эри-
шиш; ахборотларни муҳофазалаш; ахборот коммуникация
технологиялар билан
ишлаш малакаси ҳамда тармоқ этикаси (Интернетдан фойдаланиш қоидалари)ни
мувафаққаиятли ўзлаштиришга эришиш.
Медиатаълимнинг ривожланишига хос бўлган умумий хусусиятлар Германи-
яда ҳам яққол кўзга ташланди. Яъни ушбу мамлакатда ҳам
медиатаълим дастлаб
жуда секин суръатлар билан ривожланган. ХХ асрнинг 60-йилларида германиялик
ўқитувчилар ҳам медиатаълимни “таълимнинг техник воситаси”, “ёрдамчи восита”
дея қабул қилишди. Бироқ, улар томонидан медиатаълимнинг мустақил таълим тури
сифатида қабул қилиниши қийин кечди.
Медиатаълимнинг Германиядаги ривожи француз тадқиқотчиси К.Метц ғоялари
билан боғлиқ бўлиб, улар асосида Берлин техника ва Мюнстрский университетла-
рида медиа ўқув курслари ташкил этилган.
Немис тили, география, санъат ва ижтимоий фанлар негизига киритилган меди-
атаълим ўқувчиларнинг фуқаро сифатида ўз-ўзини
англашини таъминлаш, унда
танқидий фикрлаш қобилиятини ривожлантиришга хизмат қилиши зарур эди. Ўтган