Расшифровка сўз билан Истеъмол кредитини бериш тўғрисида сонли



Download 34,61 Kb.
bet3/9
Sana06.07.2022
Hajmi34,61 Kb.
#749792
TuriРасшифровка
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
5b8f1c6502da42edd94df694604ed503

кредит УЧУН ТЎЛОВ

3.1. Банк кредит бўйича асосий қарзнинг мавжуд қолдиғига фоизларни йиллик қатьий белгиланган/сузувчи рақам билан (сўз билан) фоиз ҳисобидан ҳисоблайди. Банк кредит бўйича асосий қарзни сўндириш Ушбу шартноманинг 1-сон Иловасида назарда тутилган тўлаш санаси бузилганда фоиз ставкаси ошади, ва Банк кредит бўйича муддати ўтказиб юборилган асосий қарзнинг ҳақиқий қолдиғига йиллик рақам (сўз билан) фоиз ҳисобида ҳисоблайди.


3.2. Кредит қолдиғига фоизлар ҳар иш кунининг охирида йилига 365 кун ва ҳар ойдаги ҳақиқий кунлар сони асосида ҳисобланади. Ҳисоблаш кредитнинг биринчи суммаси тақдим қилинган кундан бошлаб амалга оширилади.
3.3. Қарз олувчи ушбу Шартноманинг 1-иловасида назарда тутилган сўндириш жадвалига мувофиқ кредитдан фойдаланганлик учун ушбу Шартномани 3.1. ва 3.2.-бандларига мувофиқ ҳисобланган фоизларни Банкка тўлаб беради.
3.4. Фоизлар белгиланган муддатларда тўланмаганда ва улар бўйича муддати ўтган суммалар ҳосил бўлганда, Қарз олувчи Банкка муддати ўтган тўловни ҳар бир куни учун 0,15 % миқдорида, бироқ муддати ўтган тўлов суммасининг 50 %идан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди.



  1. кредит ҚАЙТАРИЛИшиНИ ТАЪМИНЛАШ

4.1. Ушбу шартнома бўйича тақдим қилинадиган кредит қуйидагилар билан таъминланади:


4.1.1. _________ шаҳри, _________ тумани, _________ кўчаси, __-уй манзили бўйича жойлашган, (мулкдорнинг номи) га мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган, бундан кейин «Гаров предмети» деб аталувчи кўчмас мулкнинг гарови (ипотекаси) билан, (Банк, Қарз олувчи(-лар) ва (гаровга қўювчининг номи) - агар гаровга қўювчи учинчи шахс бўлса) томонидан имзоланган) ______________ йилдаги ___-сонли Гаров предмети қийматини келишиш далолатномасига биноан келишилган гаров қийматида. Гаров (ипотека)нинг аниқ шартлари тегишли нотариал ёки банк томонидан мустақил равишда тасдиқланган гаров (ипотека) шартномаси билан белгиланади. Қарз олувчи (лар) Гаров предметини Банк томонидан маъқулланган суғурта компанияси орқали суғурта қилиш ва суғуртани ушбу шартнома амал қилишининг бутун муддати давомида таъминлаш мажбуриятини олади(-лар). Суғурта ҳодисаси юз берганда наф олувчи банк ҳисобланади. 
Тегишли тарзда расмийлаштирилган суғурта шартномаси, суғурта полиси ва гаров предметининг нотариал ёки банк томонидан мустақил равишда тасдиқланган гаров (ипотека) шартномаси Қарз олувчи(-лар) томонидан ушбу шартномага биноан кредит берилишидан олдин Банкка тақдим этилиши лозим.
Гаров шартномасини нотариус ҳузурида тасдиқлаш, шунингдек, суғурта шартномасини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни Қарз олувчи ўз ҳисобидан тўлайди.
4.1.2. Бундан кейин «Гаров объекти» деб аталувчи, номинал қиймати рақам билан (сумма сўз билан) сўм бўлган, рақам билан (сони сўз билан)___-дона, (Мулкдорнинг номи)га тегишли акцияларнинг гарови билан, (Банк, Қарз олувчи(-лар) ва (гаровга қўювчининг номи) - агар гаровга қўювчи учинчи шахс бўлса) томонидан имзоланган) ______________ йилдаги ___-сонли Гаров предмети қийматини келишиш далолатномасига биноан келишилган гаров қийматида. Гаровнинг аниқ шартлари тегишли нотариал тасдиқланган гаров шартномаси билан белгиланади.  Гаров шартномасини нотариус ҳузурида расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни Қарз олувчи ўз ҳисобидан кўтаради.
4.1.3. (Кафилнинг номи)нинг кафиллиги билан, бундан кейин «кафил» деб аталади. Кафилликнинг аниқ шартлари кредит тақдим этилгунга қадар Қарз олувчи(-лар) томонидан расмийлаштирилиши лозим бўлган Банк, Қарз олувчи(лар) ва Кафил ўртасида тузилган тегишли кафиллик шартномасида кўзда тутилади. Кафиллик шартномасини тузиш билан боғлиқ харажатларни Қарз олувчи ўз маблағлари ҳисобидан тўлайди.
4.1.4. «_______________» русумдаги, ____________ йилда ишлаб чиқарилган, ранги ____________, двигател рақами ___________, кузов рақами ___________, давлат рақами ___________, бундан кейин «Гаров объекти» деб аталувчи, (Мулкдорнинг номи)га тегишли автомобил/махсус техниканинг гарови билан, Банк ва Қарз олувчи(лар) (гаровга берувчи учинчи шахс бўлса, (Банк, Қарз олувчи(-лар) ва (гаровга қўювчининг номи) - агар гаровга қўювчи учинчи шахс бўлса) томонидан имзоланган) ______________ йилдаги ___-сонли Гаров предмети қийматини келишиш далолатномасига биноан келишилган рўйхат ва сумма рақам билан (сумма сўз билан) гаров қийматида. Гаровнинг аниқ шартлари тегишли тарзда нотариал ёки банк томонидан мустақил равишда тасдиқланган гаров шартномаси билан белгиланади. Қарз олувчи(лар) Гаров предметини Банк томонидан маъқулланган суғурта компанияси орқали суғурта қилиш ва суғуртани ушбу шартнома амал қилишининг бутун муддати давомида таъминлаш мажбуриятини олади(-лар). Суғурта ҳодисаси юз берганда наф олувчи банк ҳисобланади. 
Тегишли тарзда расмийлаштирилган суғурта шартномаси, суғурта полиси ва нотариал ёки банк томонидан мустақил равишда тасдиқланган гаров шартномаси Қарз олувчи(-лар) томонидан ушбу шартномага биноан кредит берилиш санасига қадар Банкка тақдим этилиши лозим. Гаров шартномасини нотариус ҳузурида расмийлаштириш, шунингдек, суғурта шартномасини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни Қарз олувчи ўз ҳисобидан тўлайди.
4.1.5. Мулк ҳуқуқи асосида (Мулкдорнинг номи)га тегишли мол-мулкнинг (бундан кейин Гаров предмети деб аталади) гарови билан, Гаров предметининг (Банк, Қарз олувчи(-лар) ва (гаровга қўювчининг номи) - агар гаровга қўювчи учинчи шахс бўлса) томонидан имзоланган) ______________ йилдаги ___-сонли Гаров предмети қийматини келишиш далолатномасига биноан келишилган гаров қиймати ________________ (______________________________________/00) сўмни ташкил қилади.
Гаровнинг аниқ шартлари тегишли нотариал тасдиқланган гаров шартномаси билан белгиланади.  Қарз олувчи(лар) Гаров предметини Банк томонидан маъқулланган суғурта компанияси орқали суғурта қилиш ва суғуртани ушбу шартнома амал қилишининг бутун муддати давомида таъминлаш мажбуриятини олади(-лар). Суғурта ҳодисаси юз берганда наф олувчи банк ҳисобланади. 
Тегишли тарзда расмийлаштирилган суғурта шартномаси, суғурта полиси ва гаров предметининг нотариал тасдиқланган гаров (ипотека) шартномаси Қарз олувчи(-лар) томонидан ушбу шартномага биноан кредит берилишидан олдин Банкка тақдим этилиши лозим.
Гаров шартномасини нотариус ҳузурида тасдиқлаш, шунингдек, суғурта шартномасини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни Қарз олувчи ўз ҳисобидан тўлайди.
4.1.6. (Суғурта компаниясининг ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилган ҳолда тўлиқ номи) суғурта компаниясининг, бундан кейин «Суғурталовчи» деб юритилади, кредитни қайтарилмаслик хатаридан рақам билан (сумма сўз билан) суммадаги суғурта полиси. Ушбу Шартнома бўйича кредит тақдим этилгунга қадар Банк Суғурталовчи билан кредит қайтарилмаслик хатарини суғурталаш бўйича сумма рақам билан (сумма сўз билан) суммада суғурта шартномасини тузади ва Суғурталовчига суғурта мукофотини тўлаб беради. Қарз олувчи(-лар) тўланган суғурта мукофоти суммасини Банкка Банк томонидан суғурта мукофоти тўланган кунда қоплаб беради(-лар).
4.1.7. сумма рақам билан (сумма сўз билан) миқдоридаги (Омонатчининг номи) мақсадли жамғарма гаров омонати.
4.2. Агар Қарз олувчи ушбу Шартнома шартларидан келиб чиқадиган кредит бўйича асосий қарзни, фоизларни ва/ёки бошқа тўловларни сўндириш ушбу Шартномада белгиланган санада амалга оширишга қодир бўлмайдиган вазият юзага келса, Банк Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ ундирувни ушбу Шартноманинг 4.1-бандида кўрсатилган кредит бўйича таъминотга қаратиш истисносиз ҳуқуқига эга бўлади.
4.3. Ундирув ушбу Шартномага биноан қабул қилинган гаров таъминотига қаратилганда, Банк ундирув учун биринчи навбатдаги предметни ўз ихтиёри бўйича бир томонлама тартибда танлаш ҳуқуқини ўзида қолдиради. Ундирувни ундирув объектларининг бирига қаратилиши Банкни бошқа ундирув объект(лар)ига ундирув қаратиш ҳуқуқини чекламайди.
4.4. Қарз олувчи ушбу Шартнома бўйича ўз мажбуриятларининг бажарилиши учун Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ ундириш қаратилиши мумкин бўлган ўзига қарашли мол-мулк билан жавобгардирлар.




  1. Download 34,61 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish