Қарз олувчиНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ
7.1. Қарз олувчи кредитни ушбу Шартномада белгиланган муддатлардан илгари тўлашга ҳақли. Асосий қарзни сўндиришдан аввал Қарз олувчи ушбу санагача ҳисобланган фоизларни тўлашлари шарт.
7.2. Қарз олувчи томонидан Банкдан пул маблағлари олингунига қадар бўлган даврда ушбу Шартнома тузилганидан сўнг кредитни олишдан бош тортишга ҳақли.
Қарз олувчи ушбу Шартноманинг 2.5-бандида белгиланган кетма-кетликка риоя қилган ҳолда кредитни тўлиқ суммасини ёки қисман муддатидан аввал сўндириш ва фоизларни тўлашга ҳақлидир.
Кредитни муддатидан олдин сўндириш Қарз олувчи томонидан Қарз олувчининг аризаси асосида амалга оширилади.
Кредит қисман муддатидан олдин қайтарилган тақдирда, фоизларни тўлаш бўйича ҳар ойлик тўлов қайта ҳисоб-китоб қилинганидан сўнг муддатидан аввал қисман сўндириш амалга оширилган даврдан бошлаб янги суммада ҳисобланади ва янги суммаси Шартномада белгиланган муддатларда сўндирилиши лозим бўлади.
7.4. Қарз олувчи кредит бўйича гаровда турган ўзининг депозитидаги (омонатидаги) маблағларини кредит шартномаси даврининг хоҳлаган вақтида депозит (омонатнинг) амал қилиш муддатидан қатьи назар, мазкур кредитни қайтариш учун йўналтириш ҳуқуқига эга.
Бунда, Қарз олувчи кредит бўйича гаровда турган ўзининг муддатли депозитидаги (омонатидаги) маблағларини шартномада кўрсатилган депозит (омонат) муддати тугагунга қадар кредитни қайтариш учун йўналтирмоқчи бўлса, у бу ҳақда банкни депозитни (омонатни) қайтаришни мўлжаллаётган санадан камида 1 (бир) ой олдин хабардор қилиши лозим.
Қарз олувчиНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
8.1.Қарз олувчи қуйидаги мажбуриятларни зиммасига олади:
8.1.1. Кредитдан фақат ушбу Шартноманинг 1.1-бандига мувофиқ мақсадли фойдаланиш ва Банкка товарни сотиш/хизматларни кўрсатишни тасдиқлайдиган ҳужжатлар - счет-фактура, хизматлар кўрсатилганлиги ҳақидаги далолатномалар, квитанциялар ва кредит берилган пайтдан эътиборан 1 ой мобайнида товарлар берилиши/хизматлар кўрсатилишини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжатлар, шунингдек агар кредит ҳисобига Автомобиль харид қилинаётган бўлса, техник паспортни мақсадли фойдаланишни тасдиқлаш учун тақдим қилиш;
8.1.2. Кредитдан фойдаланиш жараёнида кредитлашнинг асосий принциплари: муддатлилик, қайтаришлик, мақсадлилик, тўловлилик, таъминланганлик принципларига амал қилиш;
8.1.3. Ушбу Шартномада белгиланган муддатларда кредит бўйича асосий қарз, фоизлар ва/ёки ушбу Шартнома шартларидан келиб чиқадиган бошқа тўловлар тўланишини амалга ошириш;
8.1.4. Қарз олувчининг молиявий ҳолати ёмонлашиши ва Қарз олувчи томонидан ушбу Шартномага мувофиқ Банк олдидаги мажбуриятлари бажарилмаслик ва/ёки лозим даражада бажарилмаслик хавфига олиб келиши мумкин бўлган ҳеч қандай мажбурият олмаслик ва чораларни қабул қилмаслик;
8.1.5 Банкнинг назорат функцияларини амалга ошириш учун:
- Банк ходимларига ҳар қандай манбалардан фойдаланган ҳолда, шу жумладан улар томонидан яшаш жойи, иш жойига ташриф буюриш йўли билан кредит олиш учун тақдим қилинган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларни текшириш ва қайта текширишга имкон яратиш;
- Қарз олувчининг жорий тўлов қобилиятини таҳлил қилиш учун йилига бир марта Қарз олувчининг даромадларини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилиш;
- Банк томонидан Гаров предмети мавжудлиги, сақлаш шароитларини текшириш учун Банкка барча шароитларни яратиш ва тўсқинлик қилмаслик, Банк томонидан Гаров предмети бўйича талаб қилинадиган барча маълумотларни Қарз олувчи томонидан тегишли сўров олинган кундан эътиборан 5 (беш) календарь куни мобайнида тақдим қилиш;
- Гаров предметини кўздан кечириши далолатномаларини ўз вақтида имзолаш;
- Банкнинг ёзма сўровига биноан ушбу сўров олинган кундан эътиборан 5 (беш) календарь куни ичида шахсга доир маълумот, шахсий, биографик ёки бошқа маълумотларни тақдим этиш.
8.1.6. Қарз олувчи томонидан кредит ҳисобидан тўланган товар/хизмат қайтарилган тақдирда товар/хизмат учун кредит ҳисобидан тўланган пул маблағлари тегишли ҳисобвараққа қайтарилишини таъминлаш;
8.1.7. Ушбу Шартноманинг 4.1-бандига мувофиқ ва унда кўрсатилган муддатларда тегишли шартномалар/ҳужжатларни тузиш/имзолаш/расмийлаштириш;
8.1.8. Банк талабига кўра қуйидаги ҳолларда кредит қайтарилишини қўшимча таъминлаш:
Қарз олувчиининг молиявий аҳволи ёмонлашганда;
Кафилнинг молиявий аҳволи ёмонлашганда;
Гаров предмети (предметлари) ва/ёки унинг (уларнинг) бир қисми нобуд бўлганда, нархи пасайганда, қисман ёки тўлиқ йўқотилганда;
Кредит қайтмаслик хатарини оширадиган бошқа омиллар пайдо бўлганда,
8.1.9. Банк талабига кўра Банк кўрган барча харажат ва зарарларни қоплаш, шу жумладан кредит бўйича (асосий қарз, фоизлар ва бошқа тўловлар) қарздорликни мажбурий равишда ва/ёки муддатидан олдин ундириш учун чораларни кўриш муносабати билан;
8.1.10. Кредит олиш учун ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар ўзгарганлиги, шу жумладан паспорт маълумотлари, прописка, ҳақиқий яшаш жойини рўйхатга олиш, иш жойи, фамилия, исми, отасининг исми, уй, иш ёки мобил телефони рақами ўзгарганлиги, шунингдек Қарз олувчи томонидан ушбу Шартнома бўйича мажбуриятларини бажарилишига таъсир қилиши мумкин бўлган бошқа ҳолатлар юзага келганлиги тўғрисида бундай ўзгаришлар, ҳолатлар юзага келган санадан эътиборан 5 (беш) календарь кун мобайнида Банкни хабардор қилиш ва зарурат туғилганда Банк билан кредит ҳужжатларига қўшимча келишувларни имзолаш. Банк Қарз олувчи томонидан хабарнома олинмаганлиги ёки ушбу бандда кўрсатилган мажбуриятлар Қарз олувчи томонидан бажарилмаслик оқибатида хабарномалар бошқа шахс томонидан олинганлиги учун жавобгар бўлмайди;
8.1.11. Банкка ушбу Шартнома ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳар қандай ҳуқуқларини амалга оширишда Банкка тўсқинлик қилмаслик;
8.1.12. Молиявий истеъмол кредити олинганлиги тўғрисида Корхонани ёзма равишда олдиндан хабардор қилиш;
8.2. Қарз олувчи Банкнинг ёзма розилигисиз ушбу Шартнома бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсга тўлиқ ёки қисман ўтказишга ҳақли эмас.
8.3. Ушбу билан Қарз олувчи Банкка ушбу Шартнома шартларидан келиб чиқадиган кредит бўйича асосий қарз, фоизлар ва/ёки бошқа тўловларни тўлаш муддати келганда, Қарз олувчининг Банкдаги ҳар қандай ҳисобварағидан, шунингдек Қарз олувчиининг бошқа банклардаги ҳисобварақларидан маблағларни акцептсиз, истисносиз ва чақириб олинмайдиган ҳисобдан чиқариш ҳуқуқни тақдим қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |