расм Келтирувчи канал


расм - Насос станцияларидаги гидромеханик жиҳозлар тизими



Download 6,18 Mb.
bet4/7
Sana24.02.2022
Hajmi6,18 Mb.
#249732
1   2   3   4   5   6   7
3.6 расм - Насос станцияларидаги гидромеханик жиҳозлар тизими

Замонавий шароитда тадбирларни амалга ошириш керакли ва насос станцияси эксплуатацион кўрсаткичларни қатор вазифаларни ошириш қарор пайдо бўладию.


Бобда энергия тежовчи режимларини йирик сув насос станциялари ва насос ускуналарини ишлаб чиқиш заруриятини осослаб беради. Технологик, экологик факторларни асослаб берилади. Йирик сув насос ускуналарини энергияни кўп талаб қиладиган объектлар бўлганлиги учун, сув келтирувчи иншоотларнинг модернизацияси, қисман, сурувчи қувур ва насосларнинг сув оқиб ўтувчи қисмлари бўйича тавсиялар берилади.
Насос станциясининг АБМК, КМК, Аму-Занглар ва Жиззах каскади мисолида сурувчи насос кувурлари оркали гидравлик шароитда сув олищ иншооти келтириш тадқиқоти ўтказилган.
Суволиш иншооти шундай иншоотки, ундан сув манбасидан насос станцияси сув келиб тушади.
Олиб борувчи канал станцияга яқинлашганда воронка кўринишдаги кенгайиши хосил бўлади. Бу сувнинг суволиш иншоотининг хамма тармоқларига бир текис келиб тушишини таъминлайди. Каналнинг бу кенгаювчи қисмини аванкамера деб аталади.
Келтирувчи каналнинг сувни қабул қилувчи иншоот билан қўшилиши, одатда, кенгайиб борувчи авнкамера билан симметрик қилиб бажарилади. Аванкамеранинг насос станцияси олдидаги сув келтирувчи каналнинг кенгайган қисми деб берилган маълум таърифи аванкамеранинг станция ишидаги ролини тўлиқ хисобга олмайди. Аванкамера йирик насос станциясининг мухим элементи бўлиб, асосий гидромеханик жихозларнинг ишончли ва узоқ муддат ишлаши унга боғлиқдир. Аванкамерадаги сувнинг сатхи насосларни кавитацион шароитлар бўйича қабул қилувчи камераларда кўпинча агрегатларнинг йўл қўйиб бўлмайдиган вибрация(титраш)сига олиб келадиган сувнинг айланма воронка(гирдоб)ларисиз ишлаш имконини белгилайди. Сув қабул қилгич остонасининг лойқаланиши кўпинча затвор(дарвоза)лар билан маневр қилиш(очиб ëпиш)га тўсқинлик қилади. Ушбу меъерларда аванкамера деганда станция биноси олдидаги насосларнинг сўрувчи қувурларига сувни келтириш учун оқимнинг гидравлик структурасини шакллантирувчи барча гидротехник иншоотлар комплексини тушунишни шартлашиб оламиз. Сув келтирувчи канал ва станциянинг сўрувчи қувурларининг бўйлама ўқининг йўналиши мос тушадиган холни гидравлик ўнғай(қулай, ижобий, благоприятный) деб хисоблаймиз.
Хозирги замон босқичида насос станциясининг аванкамерасини модернизациялаш билан боғлиқ ишларга қўйиладиган талаблар насос агрегатлари томонидан мунтазам равишда насосларнинг ишчи ғилдираклари остидаги вакуум (сийракланиш)ли зоналарда дискрет узилишларга, вибрация(титраш)ли ва кавитацион ходисаларга олиб келувчи сув гирдоблари (воронкалар) орқали хавони сўрилишини истисно қилиб сувни қабул қилиб олишни ўз ичига олади.
Сув келтирувчи иншоотларнинг туби ва ëнбошларида насос станцияси ишининг турли стационар ва ўрнатилмаган режимларида лой ва балчиқ, сузиб юрувчи нарсалар тўпланиш жараенини, аванкамераларни лойқаланишини ва ифлосликларни ушлаб қолувчи иншоотларда сув сатхининг авариявий фарқини истисно қилиш зарур
Аванкамерада оқимни ëйилиб оқишини яхшилаш ва чўкадиган лойқаларни хажмини камайтириш учун қайта тиклаш даврида унинг тубига кўндаланг деворлар қўйиш тавсия этилади. Тадбирларни танлаш зарур холларда йирик насос станциялари учун моделли гидравлик синовларни ўтказиш билан техник-иқтисодий хисоблар асосида амалга оширилади. Аванкамера қирқимлари шундай қилиб танланиши лозимки, келтирувчи каналдаги сувнинг хар қанақа сатхларида ва станциянинг иш режимларида сувнинг тезлиги тегишли(мос) режимда келтирувчи каналдаги сув оқимининг ўртача тезлигидан кўпи билан 20-30% камроқ бўлсин.
Аванкамерада (γ > 4 бўлганда, бу ерда γ – аванкамерани кенгайиш даражаси: сув қабул қилиш фронти узунлигининг каналнинг ўртача кенглигига нисбати) оқимни оқиб кетишини яхшилаш учун аванкамеранинг бошида баландлиги каналдаги сув чуқурлигининг 1/3 га тенг бўйлама деворларни ўрнатишга йўл қўйилади. Деворларни чекка қисмининг масофаси сув қабул қилувчи каллак тиргакларидан 1,6-1,8 b (бу ерда b – камерага кириш кенглиги), деворларнинг усти горизонтал.

1.Насос станцияларининг қайта тиклаш бўйича асосий мақсадли вазифалар:
- бевосита насос станциясида махсус иншоотлар ва қурилмаларни жорий қилиш хисобига эксплуатацион режимлар ишончлилигини ва бутун насос станцияси комплексидаги кўрсатгичларни ошириш;
- сув чиқаришни солиштирма энергия сарфини камайтириш, насос станциясининг ўртача эксплуатацион фойдали иш коэффициентини ошириш;
- насосларнинг оқим қисмидаги кавитацион-абразив ейилишни, насос станцияларига бирлашган иншоотларни нурашини жадаллигини ва эксплуатацион харажатларни пасайтирувчи техник ечимларини жорий қилиш.
Насос станциясининг ускуналари узели (4.1 расм)

1-дарьё; 2-сув олиш иншоот; 3- келтирувчи канал; 4-аванкамера;
5- Насос станция биноси; 6-напорли қувур; 7- сув чиқариш иншооти; 8- қайтарувчи канал.

Download 6,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish