3.2 расм – запан КМКда
3.3 расм- Сув ўтказиш қурилмасида комбинациялашган оқувчи конструкциялар
Конструкциядан шамол энергетик ускунаси сифатида фойдаланиш мумкин. Оқим, тўлқин ва шамолнинг қайта янгиланувчи энергияси масалан, ердамчи насосларнинг қисқа муддатли ишини, шу жумладан сузиб юрган нарсаларни ва лойқаларни қайтарувчи козиреклардан ювиб туширишини ва сузувчи конструкция бўйлаб йўналтиришини таъминлаб туришга қодир.
Ҳозирги вақтда насос станцияларидан фойдаланиш самарадорлигининг ошиши энергия ва ресурс тежамкор технологияларни ривожланиши билан боғлиқ. Электр энергиянинг энг катта истеъмолчилари қаторига ирригацион насос станциялари киради. 25-30 йиллардан зиёд фойдаланиб келаётган насослар жисмонан ейилиши натижасида паст самарадорлик билан авария ҳолатларида ишламоқда. Шунинг учун насос станцияларининг конструкцияларини такоомиллаштириш ва насос агрегатларини алоҳида узелларини модернизация қилиш сувни кўтариш машина тизимининг самадорлиги ва ишончлилигини оширади (3.4-расм).
3.4-расм Аванкамера ва насос станция биноси
Насос станциясининг қайта тиклаш – соха бўйича жахондаги ютуқларни инобатга олиб унинг асосий элементларини ҳисоблар ва лойиҳалар асосида қайта қуришдир.
Замонавий шароитда тадбирларни амалга ошириш керакли ва насос станциясининг эксплуатацион кўрсаткичларни қатор вазифаларни ошириш қарор пайдо бўладию.
Насос станцияларини қайта тиклашси бўйича ишларни бажаришда сув келтирувчи иншоотлар (аванкамера)да, чиқинди ушлаб қолувчи иншоотлар ва панжараларни тозаловчи машина ва механизмлар, асосий жихоз(насос)лар, сув чиқарувчи иншоотларда диққатни(га) жамлаш (мужасамлаштириш, қаратиш) мақсадга мувофиқ.
«Насос станциясининг ускуналари узели» ва насос станциясининг мелиорацияда ва сув хўжалигида ўхшаш тушунчадир.
Насос станцияни – бу гидротехник мосламалар ва ускуналар комплекси (3.5-расм). Талаб қиладиган жойга ёки босимли бассейнга насос агрегатлари ёрдамида транспортировка қилиш ва сувни мабасидан узатишни таъминлайди. Насос станцияни бир неча насос агрегатлари жойлашган, керакли сувни узатиш учун хар бирини алоҳида ўчириш ёки ёқиш мумкин.
1- келтирувчи канал 2- аванкамера, 3- насос станция биноси, 4- майдон, 5 -док, 6- тиргак,
7- трансформатор, 8- йўллар, 9- босимли қувур, 10- сув чиқариш, 11- қайтарувчи канал
Do'stlaringiz bilan baham: |