Далварзин тепа-Андижон вилоятининг чекка қисмида Далварзин қишлоғининг жойлашган турар жой ҳаробаси ҳисобланиб, у 1952 йилда топилган. Ер ости қазилганда у ердан бронза қуйиш устахонаси, тош ётқизилган кўчалар, ғалла омборхоналари, турли уй жиҳозлари, сопол буюмлар, нақшли идишлар ва одам ҳайкаллари ҳам топилган. Топилмалар ичида ганчдан ясалган аёл калласи эрамизнинг 2-асрида яратилган деб тахмин қилинади. Далварзин тепада қадимда қишлоқ хўжалиги, металлга ишлов бериш билан бирга тасвирий ва амалий санъат ҳам ривожланган. 62-расм.
Афросиёб-Самарқанд шаҳар ёнбағридаги шаҳар ҳаробаси. У эрамизнинг милоддан аввалги У-У1 асрларига тўғри келади. Афросиёбни қазиш ишлари ХХ аср бошларидан бошланиб, ҳозирда ҳам давом эттирилмоқда. қазилма ишлари натижасида у ерда қалъа саройи борлиги аниқланган, унинг қадимий кўриниши реконструкция қилинган. Унинг тасвири қуйидаги расмда кўрсатилган.
Бу бинода бир неча хоналар мавжуд бўлиб, улардан бири меҳмонхона эканлиги аниқланган. Меҳмонхонанинг тўрт томонига турли деворий расмлар ишланган. Меҳмонхона деворларидаги расмлардан бирида бир эркак ва аёл суҳбатлашиб ўтиргани акс эттирилган. 63-расм.
Умуман меҳмонхонанинг деворларида тўй сафари, дарёда чўмилиш, элчиларни қабул қилиш маросими, ов кабилар акс эттирилган.
Тўй сафари акс этган расмда оқ рангдаги филда малика, сомон от минган шоҳ-куёв акс этган. Шунингдек, маликани кузатиб кетётган канизаклар ҳам тасвирланган. Расмдаги бир аёлни қизил рангдаги кўйлак, оч кул ранг рўмол, сариқ лозим, қора этик, расмда сарой ходимларидан иккитаси кузатиб келаётганликлари тасвирланган. Улардан бири чол, иккинчиси ундан ёшроқ киши. Икковлари ҳам сербезак кийимда тасвирланганлар. 64-расм. Уларнинг белларида кичик ханжар ва қилич осилган, қўлларида ҳасса. Бу уларни сарой амалдорлари эканлигидан далолат беради. Уларнинг орқасида оқ рангли паррандалар акс эттирилган. Булардан ташқари оқ кийимли кичкина икки киши ҳам тасвирланган. Улардан бири қора рангли отни юганидан тортиб келмоқда. Иккинчи орқароқда қушлар ёнида (у от минган ҳолда бўлиши мумкин) тасвирланган. Уни асарда тасвирланган қуш расмларидан ҳам билса бўлади. 65-расм.
Ўзбекистон ҳудудидаги энг қадимги санъат намуналари ўзбек ҳалқининг жуда қадимдан, маданият ва санъат соҳиби бўлганлигидан, бу ерда юксак бадиий савияда асарлар яратилганлигидан дарак беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |