5 –БОБ.
ЎЗБЕКИСТОН ТАСВИРИЙ САНЪАТИ
5.1. Ўзбекистоннинг энг қадимги тасвирий санъати
Ўзбек ҳалқи ўзининг қадимий юксак маданияти ва санъати билан фахрланса арзийди. Буни Ўзбекистон ҳудудида олиб борилган археологик қазилма ишлари яққол исботлайди. Хусусан, Варахша, Афросиёб, Халчаён, Тупроққаъла, Болаликтепа, Айртом, Далварзин тепа, қўйқирилган қалъа, Ажинатепа, Тешикқалъа ва бошқа бир қатор қадимий шаҳар, қалъа, ибодатхоналардан топилган юксак бадиий савияда яратилган деворий расм, ҳайкалтарошлик асарлари, амалий санъат буюмлари фикримизнинг далилидир.
Бу ноёб қазилмаларни излаб топишда Л.И. Ремпель, Г.А.Пугаченкова, Л.И. Альбаум, Б.А.Булатов, Я./уломов, С.П.Толстой каби археолог ва санъатшунос олимлар самарали меҳнат қилдилар.
қўйқирилган қалъа. Милоддан аввалги III-IY асрларга оид ёдгорликлар. У Ўзбекистоннинг Тўрткўл шаҳридан 22 км узоқликда жойлашган.
Унда шоҳлар, аскарлар, ғалаба заллари бўлган. Ибодатхона биноси икки қаватли бўлиб, диаметри 44,4 м. Баландлиги 9,5 м.ни ташкил этади. Деворга лой олинган жой сув билан тўлғазилиб, хандаққа айлантирилган. Девор орасида ўқ отадиган туйнуклар бор. Бино ичида 8 та гумбазли хона бўлиб, ундан деворий расмлар, шунингдек зўрмаҳорат билан ишланган тобут, ҳайкалчалар, деворий нақшлар топилган.
Бино деворларидаги арфа чалаётган аёл ва қўш барабан чалаётган эркак киши, шунингдек, қисиқ кўзли, қулоғига сирға таққан, гулли кўйлак кийган аёл расмлари алоҳида эътиборга лойиқдир. ...расм
Сарой залларида деворий расмлар билан бир қаторда ганчдан тайёрланган рангли рельефлар, ҳайкаллар учрайди. /алаба залидаги бир горельфда шоҳ ва унинг атрофида аёнлар акс эттдирилган, бошқа хонадаги рельфларда эса кийик, анор, шунингдек, узум дарахтлари ўз ифодасини топган.
Варахша-Бухоро шаҳридан 40 км. ғарбда жойлашган қалъа ҳаробаси. Ҳозирда бу жой чўлга айланган. Археологик қазилмалар шуни кўрсатадики, бу ерда милоддан аввалги минг йил давомида одамлар яшаган ва уларда тасвирий санъат яхши ривож топган.
Варахшадаги энг катта бино 9 гектарни эгаллаган ва баландлиги 10 метрни ташкил этган. ...расм. Бу бинода ҳукмдорлар саройи ва ибодатхона, аскархона, аслахахоналар бўлган. Уларнинг хоналари деворий рангтасвир асарлари, ҳайкаллар ва ҳар хил расмлар билан безатилган. 60-расм.
Саройдаги хоналардн бири қизил хона ҳисобланган. Унинг қизил рангли деворларида ов манзараси акс эттирилган. Рассом бу тасвирни ишлашда қизғиш-кулранг, сариқ ранглардан кўпроқ фойдаланган. Мазкур рангтасвирнинг айрим намуналари Санк-Петербургдаги Эрмитаж музейида сақланмоқда.
Айртом-Термиз шаҳридан 18 км. узоқликда Амурдарё қирғоғида жойлашган қадимий шаҳар бўлиб, у 1932 йилда аниқланган. қазиш ишлари жараёнида турли ҳайкал ва фризлар топилган. Улардан арфа, қўшнай, уд, ноғора аёллар ва эркаклар тасвирланган.Бу фризлар ишланиш услуби ва композицияси жиҳатидан Шимолий Ҳиндистон ҳайкалтарошлигига жуда ўхшаб кетади. Бу ҳол I-II асрларда Будда динини Ўрта Осиёга кириб келиши ва тарқалиши билан боғланади. Улар ўзининг бадиийлиги жиҳатидан ниҳоятда юқоридир. 61-расм.
1938 йилда Айртомдан I-II асрларга оид будда дини ибодатхонаси ҳам топилган. У ерда махсус ҳужралар, будда ҳайкали ҳам бўлган. Юқорида қайд қилинган фризлар шу ибодатхоналарни безаган бўлиши эҳтимолдан холи эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |