Жўлдосбек қуттимуродов
Жўлдосбек қуттимуродов 1934 йилда қорақалпоғистон Республикасининг Кенгаш тумани, Оқтуба қишоғида таваллуд топган 105-расм.
У Ўзбекистонда, шунингдек қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Ўзбекистон бадиий академиясининг академиги Жўлдосбекнинг буваси дурадгор уста бўлиб, турли аравалар ясаб тирикчилик қиларди. Онасининг онаси, яъни бувиси гиламдўз уста эди. 1930 йилда хайкалтарошнинг ота-оналари қозоғистоннинг Оқ мулла (Актюбинск) вилоятида қорақалпоғистонга кўчиб келишган. Жўлдосбек мактабда ўқиб юрган вақтлардаёқ расм чизишга жуда қизиқар, синф ва мактаб деворий газеталарини зўр ихлос билан безатар эди. Хайкалтарош ўзининг бадиий фаолиятини умумий ўрта таълим мактабини битирганидан сўнг П.Бенков номидаги Тошкент бадиий юртида бошлаган. Билим юртида рангтасвир бўлимида тахлил олиб у дастлабки сабоқларни ўқитувчи А.Луневдан олган эди. Билим юртини тугатгач қорақалпоғистонда мустақил равишда ижодий ишларни бошлаб юборади. Лекин у ўз юртига боргач рангтасвирда эмас хайкалтарошлик бўйича ижод қила бошлади. Унинг бу ҳаракати бежиз эмас эди. Чунки Жўлдосбекнинг бу йўналишдаги тинимсиз меҳнати уни нафақат қорақалпоғистоннинг балки Ўзбекистоннинг етакчи хайкалтарошларидан бири қаторига олиб чиқди. Унинг асарларининг кўпчилиги ёғочдан ишланган бўлиб бу асарларда кузатиш орқали томошабин ўзини хақиқий мўжизага дуч келгандек хис этади.
У рангтасвир бўйича қорақалпоқ қизлари мавзусида туркум портретларни бажариб ўз кучини синаб кўрди. Лекин бу ишлар рассомга машҳурлик олиб келмаган бўлсада, бироқ уни нафосатни чуқур лирик ифодаси акс этган эди.
Рангтасвирда бажарган ишларидан, мамнун бўлмаган рассом хайкалтарошликда жиддий иш олиб борди. Унинг дастлабки хайкали “Навжувон боши” номли ёғочдан ишланган хайкали Ўзбекистон давлат санъат музейи томонидан сотиб олинди. Бу унинг хайкалтарошликдаги дастлабки ютуқларидан бари эди. Шундан сўнг унинг хайкалтарошлик санъатининг бу турига қизиқиши янада ортди.
ХХ асрнинг етмишинчи йиллари ўрталарида ижодкор қорақалпоғистон давлат санъат музейида таъмирловчи-рассом сифатида фаолият кўрсата бошлади. қуттимуродов санъат музейидаги фаолияти давомида шу ерда сақланаётган ўзбек,ўзбек, қорақалпоқ халқлари санъати намуналарини синчковлик билан ўрганди, ёғоч ўймакор устаси Уста Саид Ниёзга шогирд тушиб ёғоч билан ишлаш сирларини ўзлаштиради.
Хайкалтарошнинг кўпчилик асарларида рамзий маъно ифодаланади. Негадир у кўпинча қорақалпоғистон қиз ва аёллари, гўзал чеҳралар образини яратишга ҳаракат қилади. Бунинг сабаби аёлларга бўлган муносабати ва улардаги нафосатни куйлашга бўлган интилиш деб ҳисобласа бўлади. Унинг бу ҳаракати кўпроқ ижодкорнинг “қиз боланинг боши”, “Аёл хайкали”, “қиз қомати”, “қорақалпоқ қизи”, “Балоғат”, Келинчак”, “Сохибжамол”, “Ўтирган сохибжамол”, “Олқуш ва қиз” каби асарларида кўзга ташланади. Рамзий маъно касб этган ишлари қаторига унинг “Амурдарё”, “Шимол”, “Ўйғониш”, “Нафосат”, “Ниҳол”, “Келинчак” каби асарларини киритиш мумкин. 106-расм.
Хайкалтарошга хос яна бир хусусият, у оддий бир дарахт илдизи, шоҳида, ёки тош бўлагида хеч ким кўраолмайдиган афсонавий тасвирларни кўра олади.
Ижодкор ўз ижодида кишиларни мафтун этадиган яланғоч аёллар хайкалини ишлашга интилади. Бундай асарларда у аёл қоматидаги нафосат, ундаги қисм ва бутунликдаги мутаносиблик, уйғунликни таъминлашга эришади.
Хайкалтарош одам қоматини ишлаганда бу чеҳралардаги такрорланмас нафосатни ифодалаш мақсадида уларнинг бош ва юз тузилишини ифодали қилиб тасвирлашга алоҳида эътибор беради. Буни ижодкорнинг “Балоғат”, “Сохибжамол”, “Оқ қуш ва қиз”, “Гулдурсун”, “Балиқларни қутқариаётган Анахита” каби асарларида кўриш мумкин. 107-расм.
Хайкалтарош буюк шахслар образини яратишга ҳам қизиқади. У буюк мутафаккир ва олим Беруний, афсонавий ҳарбий қўмондон Искандар Зулқайнар образларини ҳам ёғочдан ясаган асарлари томошабинлар эътиборини қозонган. 108-расм.
Жўлдосбек қуттимуродов нафақат қорақалпоғистон, балки Ўзбекистон тасвирий санъати тараққиётига катта хис қўшиб келаётган талантли ижодкордир. У Ўзбекистон тасвирий санъатида ўчмас из қолдириши шубхасиздир.
Do'stlaringiz bilan baham: |