Ращим щасанов



Download 1,45 Mb.
bet34/87
Sana21.02.2022
Hajmi1,45 Mb.
#22916
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   87
Bog'liq
Тасвирий санъат асослари май 2008

Ўрол Тансиқбоев

_Ўрол Тансиқбоев машҳур манзарачи рассом, рангтасвир устаси. 92-расм. У 1904 йилда Тошкентда дунёга келди ва 1974 йилда вафот этган. Ёшлигидан санъатга қизиқиб, Тошкентдаги бадиий музей қошидаги тўгаракка (студия) қатнаб, дастлабки сабоқларни унинг раҳбари рассом И.Репиннинг шогирди Н.Розановдан олди. Тўгаракка қатнаб юрган йилларидаёқ у кўплаб композициялар ишлади.


Унинг ана шундай ишларидан бири 1927 йилда яратилган "Тошкентбоев портрети" эди. Студияда тасвирий санъатдан олган билимларидан кўнгли тўлмаган Ў.Тансиқбоев Россиянинг Пенза шаҳридаги бадиий-педагогика билим юртига ўқишга киради.
У ерда И.Репиннинг шогирдлари И.Горюшкин-Сорокопудов ва Н.Петровдан санъат сирларини ўрганди. Айниқса, уни Пенза музейидаги кўплаб Россиянинг машҳур расссомларининг тасвирий санъат асарлари катта таасурот қолдирди. Уларни ўрганиш ва нусхалар кўчириш Ў.Тансиқбоев учун катта мактаб вазифасини ўтади.
Тансиқбоевнинг мустақил ижоди Ўзбекистонда миллий санъатни тиклаш даврига тўғри келади. У ўз ижодининг дастлабки йилларида анчагина асарлар яратган бўлса-да, бироқ унинг асосий ишлари 1940 йиллардан сўнг бошланди.У иккинчи жаҳон уруши бўлган жойларга Ўзбекистон делегацияси таркибида бориб, у ерлардан катта таассуротлар билан қайтди. Натижада "Озод этилган ерларда", "Малъуннинг йўли", "Партизан аёл", "Ҳаво жанги" каби бир қатор асарлар яратди. 1943 йилда унга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган _санъат арбоби унвони берилди.
Урушдан кейинги йилларда Ў.Тансиқбоев катта ўлчовдаги асарлар ярата бошлади. Бундай асарлар қаторига "Шоличилик колхозида ҳосилни йиғиб олиш", "Баҳор", " Пахтани суғориш ", "Жонажон ўлка", "Иссиқкўл оқшоми", "Тоғда" кабиларни киритиш мумкин.
Рассом ижодининг гуллаган даврларида яратган асарларидан бири "Ўзбекистонда март" деб аталади. 93- расм. Унинг бу асарида баҳорги қуёш тафтидан баҳра ола бошлаган майсазорлар, дарёга олиб борувчи сўқмоқ, дарё қирғоғининг баланд-пастликлари, қийғоч гуллаган дарахтлар, ўзанига сиғмай оқаётган дарё, дарёнинг нариги томонидаги тепаликлар, қори эриб тугамаган тоғлар, қуёш нурига ҳамоханг тусга кирган булутлар кишига завқ бағишлайди.
Ў.Тансиқбоев ўзининг урушдан кейинги ижодида, Республикада қурилаётгаи каналлар, сув омборлари, электростанциялар, нефть қидирув ишлари билан ҳамоҳанг табиат манзараларини тасвирлашга ҳаракат қилади. Натижада у "Тоғда баҳор", "қайроққум ГЭСи тонги", "Ангрен водийси" каби бир қатор асарлар яратди.
Рассомга шуҳрат келтирган асарлардан бири "қайроққум ГЭСи тонги" деб аталади. 94-расм. Бу асарда, юқоридан туриб кузатилган электростанция ва сув омбори лирик оҳангда тасвирланган бўлиб, ундаги қурилишлар табиат билан ҳамоханг уйғунлашиб кетган.
Суврат марказидаги эрта тонгда зангори тусга кирган электростанция бетони чети кўринмас улкан денгизни маҳкам тутиб тургандек туюлади.
Асарни кузатган одам саҳрога жон бағишловчи мўъжизакор манзаранинг сеҳрли оламига кириб қолади. Унда олисларга бўй чўзган мусаффо денгиз қаърига кўмилган шодлик ва нафосатга бой тонг ёришиб келаётганлигини қалбдан хис этади. Бу сувратда тасвирланган нарсалар жуда оддий, лекин сеҳрлидир. Чунки, денгиз, осмон ва ерларнинг бепоёнлиги колоритнинг жозибадорлиги, майинлиги кишини ўзига тортади. Манзарада сув, чўл, тоғ ва фазонинг йирик ҳамда умумлашган ҳолда берилганлиги сабабли у ниҳоятда салобатли кўринади.
Ў.Тансиқбоев ижодига хос бўлган асарлардан яна бири "Тоғдаги қишлоқ оқшом" дир. 95-расм. Асар вертикал ҳолдаги композициядан иборат,унда Республикамизнинг тоғлик гўзал қишлоқларидан биридаги кечки пайт тасвирланган. Асарда узоқларда ясланиб ётган мовий тоғлар, чироқларини эндигина ёққан хонадонлар, қишлоқ ёнидаги оқиб ўтган сой, кишилар ва болалар тасвири кўзга ташланади. Бу одам шакллари манзарага ҳамоханг тарзда ҳаёт бағишлайди.
Суратдан кўриниб турибдики, кеч кириб оқшом оғусида қуёш ботган ва тоғ чўққилари-ю, қояли тошларни тун ўз қаърига тортмоқда. Тепаликлардан тушиб келаётган қўйларнинг мараши, сойнинг шувиллаши, чигирткаларнинг чийиллаши эшитилаётгандек туюлади. Кечки ёғду бағрида, унинг завқини тортаётган болалар тасвири, у ер, бу ерларда кўзга ташланади. Кеч кириб, сервиқор тоғлар орқасига қуёш беркинган, унинг ўрнига ой чиқмоқда.
Ў.Тансиқбоевнинг диққатга сазовор асарларидан яна бири 1955 йилда яратилган “Сирдарё“ номли асари Москвадаги Третяков галереясида сақланади.
1960 йилларда рассом “Тоғ йўли”, “Ангрен-қўқон йўли”, “Ангрен дарёси”, “Тоғда”, “Хумсон оқшоми”, “Чорвоқ қурилишида”, каби асарлар яратди. Умрининг охирларида яратган “Куз тонги”, “Менинг қўшиғим”, “Чордарё сув омборида” каби асарлар рассом ижодининг чўққилари бўлиб қолди.
Унинг асарларига хос ҳарактерли хусусиятлар Она - Ватанга муҳаббат, уни улуғлашдир. Рассом асарларида табиатни кенг қамровли ва осмонўпар тоғлар, илон изи каби узоқларга кетган йўллар, мовий осмон, осмон билан туташиб кетадиган гўзал ҳаётий манзаралар тасвирланади. Айрим ҳолларда, ёрқин рангдаги одам тасвирлари ҳам ифодаланади.
Ў.Тансиқбоев катта ҳаёт йўлини босиб ўтди. У 1934 йиллардаёқ Москва ва Финляндиядаги ўтказилган тасвирий санъат асарлари кўргазмасида ўз аcарлари билан қатнашди. Ў.Тансиқбоев 1958 йилда Брюсседага халқаро кўргазмасида "қайроққум ГЭСи" асари билан қатнашиб, халқаро кумуш медал билан тақдирланди.
Ватанимиз санъатини ривожлантиришдаги хизматларини тақдирлаб, рассом хукуматимизнинг бир қатор орден ва медаллари билан мукофотланган. У Ўзбекистон ҳалқ рассоми, Россия бадиий академиясининг ҳақиқий аъзоси эди.
Рассомнинг бир қатор асарлари Москвадаги Третяков галереяси, Шарқ халқлари саньат музейи, қозоғистон, қирғизистон, Тожикистон, Молдавия, Латвия, Ўзбекистон санъати музейларидан ўрин олган.
Ў.Тансиқбоев манзара жанрида ижод қилиб, биринчилар қатори ўчмас из қоддирган мусаввирлардан эди. У ўз асарларида Ўзбекистоннинг гўзаллигини, унинг жозибасини куйлади. Ў.Тансиқбоевнинг асарлари бизни Ватанга муҳаббат, гўзалликдан завқланишга чорлайди.



Download 1,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish