7.3. Инфляция назариялари
Ҳозирги вақтда инфляция табиатини ўрганишда иқтисодчи
олимлар унинг монетар сабабларини, яъни товар масасига нисбатан пул
массасининг хажмини ўзгаришини асоси қилиб кўрсатадилар. Инфляция
билан олиб бориладиган фаолиятда унинг даражасини ўлаш учун дастак
лозим бўлади. Ушбу дастак бўлиб баҳолар индекси ҳисобланади. Баҳолар
индекси жорий умумий истеъмол нархларининг базис давридан нархларга
нисбатан ўсиши (пасайиши) билан аниқланади. Ушбу индексни аниқлашда
мамлакат фуқороларининг истеъмол саватига киритилган маҳсулотлар в
хизматларнинг чакана нархларидан фойдаланадилар. Ушбу формула
қуйидагича ҳисобланади:
ПКт
ИПЦ = ------------ х 100 %
ПКб
Бу ерда: ИПЦ – истеъмол нархларининг индекси;
ПКт - истеъмол саватининг жорий нархи;
Пкб - истеъмол саватининг базис нархи.
Инфляция даражасининг ўсишини бир баҳосини ўсиши билан аниқлаш
мумкин. Масалан 1 литр бензиннинг базис давридаги нархи 500 сўм
317
бўлган ва унинг жорий даврдаги нархи 585 сўмга тенг. Демак, биз кузатган
давр ичида 1 литр бензиннинг нархи 117 % га ортган.
585 сўм
1 литр бензин = --------------- х 100 % = 117 %
500 сўм
Баҳолар индексидан ташқари инфляцияни бошқаришда ялпи ички
маҳсулот индекси кўрстакичидан фойдаланилади. Ялпи ички маҳсулот –
бу маълум бир давр мобайнида, одатда бир йилда мамлакатда ишлаб
чиқарилган барча маҳсулотлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган
хизматларнинг умумий миқдорининг пулдаги ифодасидир. Ялпи ички
маҳсулот баҳолар индексини умумий даражасини ўлчаш учун дефлятордан
фойдаланилади.
Дефлятор –
бу
пул
ифодаланган
иқтисодий
кўрсатқияларни ўтган даврдаги баҳолар даражасига нисбатан таққослаш
мақсадида қўлланиладиган коэффициентдир. Дефлятор ѐрдамида аниқ бир
муддатдаги ҳақиқий иш ҳақи даражасини аниқлаш мумкин.
Халқаро амалиѐтда инфляциянинг моҳиятини ўрганиш ва уни оқилона
бошқариш бўйича турли назариялар мавжуд. улардан бири бўлиб
Англиялик таниқли иқтисодчи олим Джон Мейнард Кейнс яратган назария
ҳисобланади. Дж.М.Кейнс бозор иқтисодиѐти фаолиятига давлат
томонидан аралашувини билвосита дастакини ишлаб чиқди. Ушбу дастак
ѐрдамида давлат томонидан фаол молия сиѐсати олиб бориш, талабни
рағбатлантириш ва оммавий ишсизликни пасайтиришни амалга ошириши
имкониятига эга бўлади. Кейнс томонидан ишлаб чиқилган иқтисодий
механизм қуйидаги асосий низомлардан иборат:
1.
мамлакат аҳолисининг иш билан таъминланганлиги даражаси ишлаб
чиқариш хажми билан аниқланади;
318
2.
умумий талаб таклифга тўғри келмайди, чунки маълум пул
маблағлари жамғаришга сарфланади;
3.
ишлаб чиқаришнинг хажми оқилона талаб даражасидаги
тадбиркорликка асосан аниқланади;
4.
инвестициялар ва жамғармалар баробарлиги ҳолатидаги инвестиция
ҳамда жамғарма актлари мустақил фаолият кўрсатади.
Дж. Кейнснинг асосий фикри қуйидагилардан иборат: қўшимча пул
эмиссияси аҳолининг тўловга қобилиятлилик талабини оширади. Бунинг
натижасида товарлар ва хизматларни кўпайиши учун асос юзага келади.
Ишлаб чиқарувчилар томонидан харидорларнинг пулларини олиш
мақсадида ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтирадилар ва муомаладаги
ортиқча пул эмиссияси массасини маҳсулотлар ва хизматлар билан
тўлдирадилар. Халқаро амалиѐтда Дж. Кейнс томонидан илгари сурилган
назария «тартибга солиниб туриладиган инфляция» номини олган.
Ўтган асрнинг 60 йилларида инфляция назариясининг янги
мактабига асос солинди. Ушбу мактабга АҚШлик машхур иқтисодчи,
Нобель мукофатининг лауреати, «Чикаго иқтисодий мактаби»нинг
бошлиғи Милтон Фридмен асос солди. Халқаро амалиѐтда ушбу мактаб
«монетаризм» деб номланади. Монетаризм мактабининг асосий
тамойиллари қуйидагилардан иборат:
1)
«Пуллар аҳамиятга эгадир», яъни кредит – пул соҳасидаги
ўзгаришлар мамлакат иқтисодиѐтининг умумий ҳолатига ҳал қилувчи
таъсир кўрсатади;
2)
Мамлакат Марказий банки иқтисодиѐтдаги хўжалик ҳолатидан
қатъий назар пул массасининг барқарор ўсишини таъминлаб туриши лозим.
М. Фридменнинг асосий ғояси қуйидагилардан иборат: мамлакат
иғтисодиѐтининг ривожланиш даражаси давлат бюджетининг ҳолати,
ишсизлик даражаси ва бошқа макроэкономик кўрсатқичлардан қатъий
назар давлатнинг пул сиѐсатидаги асосий вазифаси ўртача 3-5 % га
319
ошириши лозим. Ушбу ғоя Дж. Кейнс ғоясига қарама-қаршидир. Дж.
Кейнс пул массасини ўсишидаги чекловлар ва талабни олдинга сурган
бўлса, М. Фридмен эса таклиф ва пул массасининг доимий ўсишини
олдинга сурган.
Монетаризм мактаби тарафдорлари инфляцияга қарши қуйидаги
чора-тадбирларни амалга оширишни қўллаб-қувватлайдилар:
- тадбиркорликнинг тўғридан-тўғри рағбатлантириш (фойдага инвестиция
қилинган қисмидан солиқларни пасайтириш);
- давлат харажатларини қисқартириш;
-
инвестицияга
йўналтирилган
жамғармаларнинг
ўсишини
рағбатлантириш (мамлакат аҳолисининг жамғармаларини тижорат
банкларига ва қимматли қоғозларга жойлаштириш).
Ўз моҳиятига асосан монетаристик сиѐсат қатъий сиѐсат бўлиб, уни
амалга оширишда қаттиқлик ва турли демогогияга нисбатан бефарқликни
талаб этади. Шуни таъкидлаш лозимки, Дж. Кейнс ва М. Фридмен яратган
назариялари инфляция билан оқилона кураш олиб боришда мутлоқ тўлиқ
жавоб бермайди. Ҳар иккала назария ўзининг ижобий томонлари билан
бир қаторда салбий томонларга ҳам эгадир.
Иқтисодиѐти ривожланган мамлакатларнинг тажрибаси шундан далолат
бермоқдаги инфляция қайси шакл ва турда юзага чиқмасин, у доимо
ишсизлик муаммоси ҳал этишликни, уларнинг ўзаро боғлиқлигини чуқур
таҳлил этган австралиялик иқтисодчи олим А. Филлипс графиклар
ѐрдамида инфляция ва ишсизлик ҳақиқатда улар ўртасида тескари алоқа
мавжудлигини исботлайди. Унинг фикрича аниқ олинган мамлакатда
аҳоли ўртасида ишсизлик даражаси паст даражада бўлади. Ўз вақтида
унинг акси инфляция даражаси юқори бўлган ҳолатда, ишсизлик даражаси
паст бўлади. Биз буни қуйидаги графикда кўришимиз мумкин. А.
Филлипснинг фикрича, инфляция даражаси юқори даражадаги
мамлакатларда ҳақиқий иш ҳақи қиймати тушиб боради. Ушбу ҳолат
аҳолининг турли тоифалари нарх-наво кўтарилиши натижида йўқотилган
ҳақиқий иш ҳақини компенсация қилиш мақсадида ишлашга мажбур
320
бўлади. Бунинг натижасида, мамлакат аҳолиси ўртасида ишсизлак
даражасининг пасайиши кузатилади.
1- чизма
Филлипс эгриси.
Ишсизлик даражаси % да
Манба: Мамедов О.Ю. и др. Современная экономика.-Ростов на Дону.
1998.-604 б.
Do'stlaringiz bilan baham: |