309
VII БОБ. ИНФЛЯЦИЯ
7.1. Инфляциянинг моҳияти ва унинг юзага чиқиш шакллари
Инфляция
XVIII
асрнинг
ўрталарида
муомалага
таъминланмаган жуда кўп миқдорда пул чиқариши натижасида пул
тизимидаги инқироз ҳолат асосида юзага чиққан. Инфляция (лотинча
«inflation» сўзидан олинган ва шишиш, кўпчиш, кўтарилиш маъносини
англатади) ўз моҳиятига асосан пулнинг қадрсизланиши,
товар ва
хизматларга бўлган баҳоларнинг мунтазам равишда ошиб бориши
жараѐнини англатади. Шуни таъкидлаш лозимки, ривожланган
мамлакатлар тажрибаси инфляция нисбатан меъѐр
даражасидаги пул
массаси ҳолатида ҳам юзага чиқиши мумкин.
Ҳозирги замон инфляцияси нафақат товарлар ва хизматларга бўлган
баҳоларни мунтазам ўсиши натижасида пулнинг сотиб олиш қобилиятини
пасайиши
билан
бир
қаторда
ишлаб
чиқариш
жараѐнидаги
номутаносиблик, пул муомаласи, молия ҳамда кредит соҳасидаги салбий
омиллар Билан таснифланади. Инфляциянинг юзага чиқишининг асосий
сабаблари бўлиб иқтисодиѐт тармоқлари, жамғарма ва
истеъмол, талаб ва
таклиф, давлат даромадлари ва харажатлари, хўжаликларнинг пул массаси
ва унга бўлган талаби ўртасидаги мутаносиблик ҳамда марказий банкнинг
кредит экспансияси ҳисобланади. Ушбу таъкидлаб ўтган омиллар ўз
моҳиятига асосан инфляцияга, унинг даражасига турлича таъсир этиши
мумкин.
Халқаро амалиѐтда иқтисодчи
олимлар инфляциянинг юзага
чиқадиган омиллар асосан икки гуруҳга: ички ва ташқи омилларга
ажратадилар. Биз ушбу омилларнинг моҳиятини ѐритишга харакат
қиламиз.
1.
Ички омилларни моҳиятига асосан пуллик (монетар) ва пулсиз
омилларга ажратиш мумкин. Пуллик омилларга
давлат молиясининг
310
инқирози, бюджетнинг тақчиллигини мавжудлиги, давлат қарздорлигини
ортиши, пул эмиссияси, крдит дастакларининг айланишини кўпайиши, пул
айланмасининг тезлиги ва бошқалар киради. Пулсиз омилларга миллий
иқтисодиѐт тармоқлари ўртасидаги номутаносиблик, тармоқлар иқтисодий
ривожланишдаги бир маромсиз даража, ишлаб чиқариш ва
хизмат
кўрсатиш соҳаларида монополиянинг (олигополия) мавжудлиги, нарх
шакллнтиришдаги давлат монополияси, марказий банкнинг кредит
экспансия ва бошқа омилларни киритиш мумкин;
2.
Ташқи омиллар ўз моҳиятига асосан бирон аниқ
давлат
ривожланишига таъсир этадиган дунѐда амалга ошаѐтган жараѐнларни акс
этади. Ушбу омилларга дуне мамлакатларда юзага чиқадиган соҳа
инқирозлари ҳисобланадиган хом-ашѐ, энергетика, нефть, валюта
инқирозларни киритиш мумкин. Ушбу омиллардан ташқарии бирон-бир
давлатнинг бошқа давлатларга нисбатан
олиб борадиган давлат
миқиѐсидаги валюта сиѐсатини, яширин ҳолатда валюта, олтинни
экспортини амалга оширилишини ҳам киритиш мумкин.
Биз қуйидаги чизмада инфляцияни юзага чиқиш шаклларини таҳлил
этамиз. Ушбу чизма таҳлилидан кўриниб турибдики, инфляция асосан уч
йўналишда юзага чиқади. Биринчи йўналишда
махсулотлар, ишлар ва
кўрсатиладиган хизматларга бўлган нархларни асоссиз равишда ўсиб
кетиши туфайли пул қадрсизлана бошлайди. Бунинг натижасида миллий
валютанинг харид қилиш қобилияти тушиб кетади. Иккинчи йўналишда,
хорижий валюталарга нисбатан миллий валютанигн курси пасайиб кетади.
Бунинг натижасида хўжалик юритувчи субъектлар ва мамлакат аҳолиси
эркин муомаладаги хорижий валюталари (АҚШ доллари, евро, швейцария
франки ва бошқаларни) жамғара бошлайди. Учинчи йўналишда олтинга
бўлган миллий пул бирлигида ифодаланган нарх кўтарилиб кетади. Бунинг
натижасида мамлакат аҳолиси ўртасида олтиннинг тўпланиб қолиши, яъни
тезаврация амалга ошади.