Raqamli pedagogika: holati
va rivojlanish istiqbollari
323
Тадқиқотда мактаб ўқитувчилари ва директорларига нафақат миллий, балки
халқаро даражада ўз фикрини билдириш имконини беради.
Қуйидаги асосий жихатлари бўйича ҳукумат даражасидаги қарорларни
қабул қилишда фойдали ва зарур маълумотларни тақдим қилади:
−
мактаб бошқарувининг роли ва фаолияти;
−
ўқитувчилар фаолияти ва фикр мулоҳазаларини ўрганиш;
−
ўқитувчиларни касбий ривожлантириш;
−
ўқитувчиларнинг ўқитиш ва педагогик фаолиятига бўлган муносабати ва
қарашлари.
Мактаб
директорларининг
самрадорлигини
белгиловчи
муҳим
кўрсаткичлардан бири “Раҳбар томонидан педагогларнинг самрали меҳнат
қилишлари ва ўқувчиларнинг сифатли таълим олишлари учун шарт-
шароитларнинг яратилганлиги” бўлиб, бу TALIS тадқиқотида ўрганиладиган
асосий йўналишлардан бири ҳисобланади.
Мактаб директори мактабда таълим сифатига таъсир қилувчи
омилларни
таҳлил қилиши натижасида долзарб қарорларни қабул қилади. TALIS тадқиқоти
доирасида ўтказилган сўровномага асосанда раҳбар таълим муассасидаги
қуйидаги омилларни мавжуд ёки
мавжуд эмаслиги, таъсир этиш даражасини
ўрганиб, таҳлил қилиш билан мавжуд бўшлиқларни аниқлаб олиши мумкин:
−
ахборот коммуникация техник воситаларининг етишмаслиги;
−
мактабни интернет тармоғига уланмаганлиги;
−
мактаб инфратузилмасини талабга жавоб бермаслиги (мактабга хизмат
кўрсатувчи объектлар. Масалан: ошхона, тиббий хизмат, спорт майдони,
фаоллар зали, кутубхона ва ҳ.к.);
−
ёрдамчи ходимларнинг етишмаслиги;
−
ўқитувчиларнинг етишмаслиги;
−
соғлом рақобат муҳитининг шаклланмаганлиги;
−
ўқитувчиларнинг касбий билимлари етишмаслиги;
−
кутубхона фондида фан дарсликларининг етишмаслиги;
−
ўқитувчилар касбий билимларини оширишга ўқув-методик таъминот
етишмаслиги;
−
ўқувчиларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш
материалларини етишмаслиги;
−
ўқитувчиларни касбий ривожлантириш учун мактабда устоз-шогирд
анъаналарининг шаклланмаганлиги;
Raqamli pedagogika: holati va rivojlanish istiqbollari
324
−
ота-оналарнинг таълимга бўлган муносабати;
−
асосий фаолиятдан ташқари ишларга жалб этилиши;
−
кадрлар қўнимсизлиги ва бошқалар.
TALIS тадқиқотлари доирасида ўтказилган сўровномалар
натижасида
Мактабда таълим сифатига салбий (тўсиқлар) таъсир кўрсатаётган энг асосий
омиллар нималардан иборат деган
саволга директорлар фикрича, ахборот
коммуникация,
техник
воситаларининг
етишмаслиги
(49%),
мактаб
инфратузилмасини талабга жавоб бермаслиги (мактабга хизмат кўрсатувчи
объектлар (38%), ота-оналарнинг таълимга бўлган муносабати (41%)
йўналишлари улуши нисбатан кўпроқни ташкил қилди(1-расм).
Ўз навбатида, ОЕCД мамлакатлари директорларининг фикрига кўра, энг кўп
учрайдиган муаммолар ёрдамчи ходимларнинг этишмаслиги (33%), ОЕCД
иштирокчилари ўқувчиларга таълим бера оладиган ўқитувчиларнинг
этишмаслиги (32%) ва педагогик раҳбарлик учун вақт этишмаслиги (32%).
Шубҳасиз, ОЕCД мамлакатлари билан таққослаганда, Ўзбекистондаги
мактаблари ҳали ҳам рақамли ускуналар билан таъминлаш, Интернетга кириш,
мактаб инфратузилмасини яхшилашга бўлган асосий эҳтиёжлар мавжуд.
1-расм
Умумтаълим мактаб директори ўз фаолиятини таҳлил қилиши ва ўзини ўзи
баҳолаш асосида самарадрлик даражасини аниқлайди, шу
билан бирга иш
фаолиятини фаоллаштиришга мотивация беради.
ахборот коммуникация техник …
мактабни интернет тармоғига …
мактаб инфратузилмасини талабга …
ёрдамчи ходимларнинг етишмаслиги
ўқитувчиларнинг касбий билимлари …
кутубхона фондида фан …
ўқитувчилар касбий билимларини …
ўқувчиларнинг касбий …
49
24
38
19
23
16
31
26
25
19
26
33
21
16
32
18
OECD-
2018
Raqamli pedagogika: holati va rivojlanish istiqbollari
325
Ривожланган мамлакатларда умумтаълим
мактаб директорларининг
бошқарув фаолият самарадорлигини баҳолашда асосан ўзини ўзи баҳолаш
тушунчаси кўпроқ қўлланилади. Бошқарув фаолияти самарадорлигини
раҳбарнинг ўзи томонидан баҳоланиши ва натижалар асосида ўз устида ишлаш,
таълим муассасасининг истиқболли ривожлантириш
режаларини тузиш
имкониятига эга бўлади.
Ҳар қандай фаолиятни баҳолаш жараёнларини амалга оширишда қуйидаги
босқичларда олиб борилади:
- фаолиятни ўрганиш ва таҳлил қилиш;
- самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари ва мезонларини аниқлаш;
- баҳолаш воситалари ва методларини белгилаш;
- баҳолаш жараёнини амалга ошириш;
- натижаларни таҳлил қилиш ва қарорлар қабул қилиш.
Умумтаълим мактаб директорлари ўз фаолиятини таҳлил қилиши,
самарадорлигини баҳолаш орқали қуйидагиларга эришилади:
−
Таълим муассасасидаги ўқитиш ва ўқиш шароитини ва ҳолатини
ўрганади;
−
Педагог ходимларнинг сифатли таълим беришда мавжуд шарт шароитлар
ўрганилади;
−
Мактаб директори ўзини ўзи баҳолаш орқали фаолиятидаги
муфаввақиятлари ва камчиликларини кўра олади;
−
Таълим муассасасини ривожлантириш учун истиқболли режалар тузишда
далилий маълумотларга эга бўлади.
Хулоса қилиб шуни айтишимиз мумкинки
умумтаълим мактаб директори
мунтазам ўз фаолиятини таҳлил қилиб бориши педагог ходимларнинг
эҳтиёжларини ўрганиш орқали соғлом ижодий муҳитни намоён бўлишида,
мактабда таълим сифат ва самарадорлигини
оширишда мавжуд муаммоларни
аниқлаш ва бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш каби вазифаларни амалга
ошириш, халқаро аренада рақобатбардош битирувчиларни тайёрлашда муҳим
аҳамият касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: