“Т А С Д И Қ Л А Й М А Н”
Шеробод туманидаги 46-сонли умумтаълим
мактаб директори:__________А.Давронов
“____”____________ 20___ йил
Шеробод туманидаги 46-сонли умумтаълим мактабида “Ёшлар орасида гиёҳвандлик ва ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олиш” профилактика тадбири ўтказилган йиғилиш
Б А Ё Н И № ____
“____”__________20___ йил “Шеробод” маҳалласи
Йиғилиш раиси: А.Давронов - мактаб директори
Йиғилиш котиби: М.Умбарова
Қатнашдилар: Туман ИИБ ҲПБ ВЕМБ инспектор-психологи
лейтенант- А.Нодиров, мактаб ўқитувчилари ва
8-11 синф ўқувчилари
К У Н Т А Р Т И Б И :
“Ёшлар орасида гиёҳвандлик ва ОИВ инфекцичси тарқалишининг олдини олиш” профилактика тадбири
Ўқувчиларининг давомати ва тартиб интизоми.
Э шитилди: Йиғилишни мактаб дирекори А.Давронов кириш сўзи билан очиб бериб, кун тартибидаги масала юзасидан мактабда ўқувчи-ёшлар ўртасида гиёҳванд моддаларнинг тарқалишини олдини олиш буйича чора-тадбирлар режасини тузиб, шу асосда ишларни ташкил этиш лозимлиги ҳақида тўхталиб ўтди. Шундан сўнг мактабга бириктирилган туман ИИБ ҲПБ ВЕМБ инспектор-психологи А.Нодировга сўз навбати берилди.
У ўз сўзида ўқувчи ёшлар орасида гиёҳванд моддаларнинг тарқалишини олдини олиш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ўтказишлар мақсадида тағибот-ташвиқот ва тушунтириш ишларини олиб бориш юзасидан профилактик ишларга тўхталиб, кун тартибидаги масаласи “Ёшлар орасида гиёҳвандлик ва ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олиш” бу энг муҳим масалалардан бўлиб, ўсиб келаётган ҳар бир ёш авлод вакили зарарли одатлардан йироқ бўлиши лозимлиги, соғлом туимуш тарзига қатъий амал қилган холда кундалик ҳаёт тарзига риоя этишларини билдириб, бугунги кундаги шиддат билан ривожланиб бораётган мамлакатимизнинг янада тараққий этишида ёшларимиз ҳам ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишлари лозимлиги, бунинг учун юксак Ватанпарварлик руҳи билан чуқур билим ва тажрибаларни эгаллашлари орқали спорт, илм-фан ёки бошқа соҳаларда ҳам ёшларимиз учун кенг имкониятлар давлатимиз ва Мухтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонларидан яратиб берилаётганини ҳис қилагн ҳолда унумли фойдаланиб ўз ҳиссалари қўшиб юқори марраларга эришишларини билдириб ўтди.
Кун тартибидаги масала юзасидан мактабнинг маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Ў.Жумаева, мактаб Ҳуқуқ фани ўқитувчисилари ва синф раҳбарлари сўзга чикишиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.
Кун тартибидаги фикр ва мулоҳазалардан келиб чиқиб, йиғилиш
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И :
1. Юқорида йиғилиш кун тартибидаги масалалар юзасидан сўзга чиқган маърузачиларнинг маърузаси маълумот учун кабул килинсин.
2. Мактабнинг ММИБДЎ Ў.Жумаевага;
2.1. “Ёшлар орасида гиёҳвандлик ва ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олиш” ҳамда бошқа зарарли одатларининг ёшлар онгига таъсири буйича чора-тадбирлар режасини тузиш;
2.2. Мактаб синф раҳбарлари мактаб ўқувчилари ўртасида гиёҳвандлик ва ОИВ инфекцияси тарқалиши юзасидан маълумотлар доимий равишда бериб боришлари.
3. Ушбу йиғилиш қарорларининг бажарилишини назоратини ўз зиммамда қолдираман.
Йиғилиш котиби: М.Умбарова
Шеробод туманидаги 46-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Ёшлар орасида гиёҳвандлик ва ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олиш” бўйича ўтказилган профилактика тадбиридан фотолавҳалар
Do'stlaringiz bilan baham: |