Раъно Ходжаева мумтоз араб адабиёти жанрлари тизими ва типологияси



Download 0,96 Mb.
bet20/40
Sana22.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#81449
TuriМонография
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   40
Bog'liq
Мумтоз Жанрлар тизими ва типология Р Ходжаева

Сен муаттар дарахтнинг тоза мевасисан
Рақиб учун ўлим тимсоли.
Тож – ота боболардан қолган сенга мерос,
Шунинг учун саховатлидир қўлларинг1.
Аммо эрксевар шоир ҳомийларга тобеъ бўлишдан бош тортади ва маддоҳлик қисматини фожеона қабул қилди:
Кўзим ожизлиги учун Аллоҳга шукрлар дейман,
Чунки нафрат қалбларини кўрмасман асло.
Шунинг учун ҳукмдорларга мадҳлар ёзиши узоққа бормади. 30 ёшидан бошлаб шоир ҳаётининг охиригача дарбадарликда кечирди ва ниҳоят халифа томондан қатлга ҳукм қилинди. Шеъриятда ов нашидаси, зиёфат, гўзалларнинг чиройи, май тараннум этилади. Бу борада баъзида мусулмон аҳлоқий меъёридан ҳам ўтади. У маъшуқасига мурожаат қилиб дейди:
Сени Қуръон ўқий туриб ҳам ёдга олдим.
Ёдимдан чиқармадим то қадаҳ, то косадан май симирганимда.
Ҳаёт лаззатларини куйлаш Башшар ибн Бурдга хос бўлиши билан, ижодининг аксариятида тақдирга тан бериш ва эзгуликка ишонмаслик кайфияти устун туради.
Башшар ибн Бурд араб шеъриятида янги услуб – “ал–бадиъ” услубини шакллантиришда катта ҳисса қўшди. Унинг шеърида ифодавий – бадиий тасвир қилинган нарса ҳаётга яқинлашди. Бу йўлда у биринчилардан бўлиб шеърга халқ тилидан иборалар, оддий маиший ҳаётдан образлар киритишдан қўрқмади.
Унинг шеърида янги услуб – ал–бадиъни энг мураккаб усуллари ва санъатлари ташбиҳотлари, истиоралари, мутабақалари ва мажозлари кенг истеъфода қилинди. Шундай қилиб, бу шоир мадҳларда ҳали анъаналарга амал қилса, бошқа жанрларда жасур новатор сифатида танилди, тасвирийлик ва ифодавийликни кучайтирди.
Араб шеъриятини айни мумтоз даврида меъёрий эстетика, жанрларнинг қатъий иерархияси шаклланди, жанрлар “баланд” ва “паст”ларга бўлинди. “Баланд” – бу мадҳ, рисолар бўлиб, уларнинг қаҳрамонлари одатда халифалар, амирлар ва бошқа юқори мансабли инсонларга аталган эди. Улар учун шартли равишда тантанавор қаҳрамонона вазиятлар яратилиб, мадҳ этилар эди.
“Паст” жанрлар ҳижо (сатира), ғазал (ишқий лирика), ҳамриёт – май тараннуми каби жанрлар бўлиб, улар аниқ шахслар, реал ҳаётга яқинроқ турди. Жанрлардан ҳар бири ўзининг аниқ сифатларига эга бўлгани учун бирининг ўрнини иккинчиси босмас эди. Айниқса баланд ва паст жанрлар алмашуви таъқиқланган эди, яъни баландпарвоз тантанавий ёки фожеавий хислатлар кулгули унсурлар билан алмашмас эди, ёки қаҳрамонсифат инсоннинг ҳаёти оддий кундалик ҳаётдаги инсоннинг сифатларига тўғри келмас эди. Бундай бадиий тафаккурни шаклланишига нафақат эстетик – меъёр, балки тарихий – мафкуравий омиллар ҳам сабаб бўлган. Шоирнинг жамиятдаги ижтимоий роли ўзгарди, унинг ҳаёти, ижоди кўпинча хомий билан боғланди. Саройларда шаклланган мумтоз шеъриятга шароитдан келиб чиқиб, зарур жанр чизиғидан чиқиш ман этилган эди. Бунга юқори жамиятда, сарой муҳитида шеърият билан қизиқиш ҳаракати яна бир бор сабаб бўлди. Шеърият ҳомийлари шеърларни соддалаштиришни қабул қилишмас эди. Соддалаштириш дидсизлик ҳисобланар эди. Шоирдан юқори эмоционал ҳиссий образлар, риторик безаклар, нафис иборалар талаб қилинар эди. Секин-аста шоирларда умумий даражада муайян шеърий санъатларнинг захираси пайдо бўлиб, ундаги шеърий санъатлар ва образлардан барча шоирлар истеъфода қилишни бошлашди. Саройда ўтқазиладиган анъанавий шеърхонлик даврасида ҳам, тўсатдан тўқилган шеърда ҳам, ўша захира чегарасидан камдан-кам чиқарилади. Шеърни эшитувчининг бадиий диди ўша таниш бўлган образларга ва шеърий санъатларга мойил эди. Шунинг учун VIII асрнинг иккинчи ярмидаги янгиланиш ҳаракати эскидан воз кечиш эмас, балки анъанавий қолип ичида янгиликка интилиш эди. Яъни образларни англаниши, янги жанрлар яратилиши анъанавий қоидага бўйсунган ҳолда рўй берди. Шунга қарамасдан Х аср ўрталарига бориб араб адабиётида янги босқич – “анъанага қайтиш” босқичи бошланди. Анъанага қайтиш ҳаракати бошида Абу Таммом (804-845) ва ал – Бухтурий (821-897) каби машҳур шоирлар турардилар. Улар янгиланиш шоирларини асл арабий ахлоқий ва шеърий қадриятлардан силжишда, дидларининг пастлашишида айблаб яна исломгача бўлган шеъриятни намуна сифатида кўрсатдилар ва унга қайтишга даъват этдилар.
Ўзларининг ижодида улар ИмрулҚайс, Зуҳайр каби шоирларга тақлид этиб, уларнинг образлар, иборалар, маъноларидан кенг истеъфода қилдилар.
Аммо қанчалик янгиланиш шеъриятини анъаначилар танқид қилишмасин, унинг тажрибаси зое кетмади. Улар бир томондан, исломгача бўлган шеъриятдан шакл ва намуналарни жалб этган бўлса, иккинчи томондан, янги шеърий услубдан бой усуллар ва санъатларни ҳам ишлатдилар. Анъанага қайтиш тарафдорлари сустлашиб қолган қасиданинг композициясини яна тиклашди ва насиб, васф қисмларини ривожлантиришди. Агар янгиланиш босқичида кераклиги шубҳага олиниб бу унсурлардан воз кечиш даражасига борган бўлса уни, анъаначилар уларни яна тиклаб бадавий ҳаётнинг воқелигини васф этишди.
Мадҳ жанри ҳам ўз мазмунини ўзгартирди, самимийлигига қайтди. Янгиланиш даврида мадҳ – шоир учун тирикчилик воситасига айланган эди, ҳатто бир камбағал шоир тўғрисида кулгули ҳикоятлар одамлар орасида кенг тарқалган эди: бир одамни мақтаб мадҳ тўқиса, худди шу одатни ёмонлаб ҳижода яна пул ишлар экан. Анъанага қайтиш даврида сахийлик, олийжаноблик, жасорат, сидқидиллик, душманга қатъийлик ва бошқа бадавий фазилатлар ва қадриятлар тикланди. Энди мадҳлар ўқувчи ёки эшитувчини муайян ғоявий-ахлоқий алоқаларга олиб кирди ва эски қадриятларни янгича ифодалай бошлади ва жамият ҳаёти билан боғлади. Айни шундай мадҳлардан ажралиб, унга ёндаш бўлиб, ал-хамаса – қаҳрамончиликни тараннум этувчи жанр ривожланди. Ал-Хамасада жангларда кўрсатилган жасурлик, айниқса, араблар билан боғлиқ ўтмишдаги шарафли лавҳалар, тарихий қаҳрамонларнинг ғалабалари исломгача бўлган шеъриятдаги образлар, иборалар, тасвирий воситалар орқали тасвирланди. Олдин муболағага йўл қўйилиб реал тафсилотлардан воз кечиш ҳам мумкин эди. Лекин янги шароитда шаклланган янги шеърий дид бундай тафсилотларга муҳтож эмас эди. Бу дидга баландпарвоз жарангдор сўзлар билан асл араб ўғлонлари қаҳрамонликларини тараннум этган шеърлар тўғри келарди.
Шоир Абу Таммом ал-хамаса ёзишда катта муваффақият қозонди. Унинг шогирди ал-Бухтурий бу борада давомчиси бўлиб, бу жанрда эътиборли асарлар яратди. Лекин Абу Таммомнинг араб адабиётида аҳамияти фақат анъанага қайтиш ва ал-хамаса жанрини тиклаш билан чегараланмайди. У биринчи бўлиб араб шеърий антологияга тамал тошини қўйди ва ўзи тузган шеърий девонига Жоҳилия давридан то замонасигача ўзи машҳур ҳисоблаган шеър намуналарини жамлади. Асар “Девон ал-хамаса” номи билан танилди ва кенг тарқалди. Аслида Абу Таммом унга “Шоирлар шеърларидан сайланма” деган ном қўйган эди ва асар аслида бир нечта бобларда иборат эди: биринчиси – ал-хамаса, иккинчиси – ал-марсиялар, учинчиси – ал-ҳижо ва ҳоказо. Аммо биринчи бобининг номи бутун асарга ўтиб, у айни шу ном билан танилди. Ҳатто “Кимки Абу Таммомнинг “Хамаса”сини ўқиган бўлмаса, араблар девонини билмайди” – деган ибора пайдо бўлди.
Абу Таммомдан кейин ҳам “Девон ал-хамаса” нинг шуҳрати сўнмади, балки янада кенгайди. Асарнинг давомчилари пайдо бўлди, араб шеъриятининг асл чашмасидан ичмоқчи бўлганлар унга такрор ёндашдилар, ҳатто ўша шеърлар Абу Таммомнинг шеърларидан устун келди, деган гап пайдо бўлди: “Танлаган шеърлари ўзининг шеърларидан шоиронароқдир”.1
Абу Таммом изидан кўп адиблар борди ва беш асар ичида “Девон ал-хамаса” номи билан ўнлаб антологиялар тузилди. Улардан энг танилганлари Абу Ибада ал-Бухтури, Абу Ҳилол ал-Аскари, Аълам аш- Шантамарий, Абу Саодат ибн аш-Шажарий, Али ибн ал-Ҳасан, Садр ад-дин Али ибн ал-Фараж ва бошқа адибларникидир. Абу Таммомнинг антологиясига 20 га яқин шарҳлар тузилган, бизнинг кунимизгача улардан фақат иккитаси етиб келди: “Шарҳ” Абу Али Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Марзуқий ва ал-Хатиб ат-Табризий номи билан машҳур бўлган Абу Зикрия ибн Алининг “Шарҳи”.
Васфларида арабларнинг қаҳрамонона ўтмишини куйлаб, улар олиб борган жангу-жадаллар, ҳарбий юришларни тасвир этишни “ал-хамаса” даражасига олиб чиқиш билан бирга, Абу Таммом мадҳ, рисо, ҳижо ва ҳикмат жанрида шеърлар ёзди ва қасида шаклида тақдим этди. Мадҳларида анъанавий образлар қаторида кучли, таъсирчан, кутилмаган образлар ҳам бор. Масалан халифани мадҳ этиб шундай ёзади:
خضعوا لصولتك التى هى عندم كالموت ياتى ليس فيه عار

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish