Раъно Ходжаева мумтоз араб адабиёти жанрлари тизими ва типологияси



Download 0,96 Mb.
bet28/40
Sana22.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#81449
TuriМонография
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   40
Bog'liq
Мумтоз Жанрлар тизими ва типология Р Ходжаева

(Рози бўлайми?) Ёлғонга, ваъдасизликка, алдаш, фасодга
Ёки қўрқоқлигингга? Одам бўлиб кўриндингми ёки буткул шарманда?
Мени ҳайратга солди шиппак кийган оёқларинг,
Ахир кўрган эдим оёқ яланг бўлганингда, уларга қоқилган тақани.
Билмайсанми, рангинг қорайди жаҳолатданми
Ва оппоқ бўлган эдими олдин у?
Сенда ҳеч яхшилик бўлмаса-да, барибир фойданг тегди,
Чунки мен томоша қилдим (туяникидек) семиз лабларингни.
Сенга ўхшаганларни олиб келишар олис жойлардан
Кулдириш учун аза тутиб йиғлаётган хонимларни.
Бу сатрларда шоир моҳирона сўз ўйинини ишлатган. Масалан, “рижлун” сўзи ҳам одам оёғини ҳам ҳайвоннинг орқа туёғини ифодалайди. “Наъл” сўзи ҳам икки маънога эга – биринчиси шиппак, иккинчиси тақа. Ал-Мутанаббий Кафурни оёғига тақа қоқилган уловга ўхшатди.
Ушбу сатрларни ўқиб киши ҳайратда қолади – қандай қилиб олдин мақтаб ёзган одамга (мамдуҳга) юрагида шунча нафрат сақлаб, унга мадҳлар ёзган. Биринчидан, уйини тарк этиб, дарбадар бўлган шоирга бошпана берган ҳокимга мадҳлар ёзиш одатга кирган эди. Иккинчидан, Кафурга атаб ёзилган мадҳлар диққат билан ўқилса, ундаги дабдабали муболағаларга бой мақтовлар орқасида қандайдир маъноости масхаралик бор, чунки ҳассос шоир биринчи кундаёқ зўравонлик билан тахтга ўтириб атрофида жоҳиллик ва зулм тарқатган қабиҳ ҳоким Кафур табиатини ўзи учун дарров аниқлади. Шунинг учун мадҳларда нафақат такаллуф ва сунъийлик, балки, матности сирли ҳажвия сезилиб туради.
Бошқа мадҳларида бундай ҳолатни кўрмаймиз, айниқса адабиёт ҳомийси, саройида ажойиб адабий-илмий муҳит яратган Сайф ад-Давлага бағишланган мадҳларда бу ҳолат йўқ.
Уларда биз ҳақиқий эҳтирос, самимийлик, мамдуҳга нисбатан чексиз эҳтиромни кўрамиз. Ал-Мутанаббий анъанага қайтишнинг ашаддий тарафдори бўлмаган, аммо асл арабий қадриятларга, қадимги шеъриятга ва унинг намояндаларига юксак баҳо берарди. Сайф ад-Давла сиймосида ал-Мутанаббий ҳақиқий араблар амирини кўрарди ва уни намунали арабий қаҳрамон сифатида тасвир этарди. Лекин ал-Мутанаббийнинг мадҳлари олдинги шоирлар мадҳларидан фарқ қиларди. У қасидада насиб қисмидан воз кечди ва тўғридан-тўғри мақсадига ўтади. Яна фарқи – унинг қасидасида эпик лавҳалар пайдо бўлиб, улар орқали шоир тарихий воқеа-ҳодисалар, катта жанглар, қабилавий ва давлатлараро муносабатлар, ёрқин шахсларга ёндашади ва бу ёндашишда ўз зеҳнини ўткирлигини ва мулоҳазалилигини кўрсатади. Шоирнинг Сайф ад-Давлага бағишлаб ёзган мадҳлари амир ва амирлик ҳаётига бағишланган хроника ўрнини эгаллайди, улардан тарих учун етарли даражада фактлар йиғиб олиш мумкин.
Кафурга бўлган муносабатдан фарқли ўлароқ амир ва шоир орасига совуқлик тушиб, ал-Мутанаббий саройни тарк этишга мажбур бўлганида ҳам шоир Сайф ад-Давлага содиқ қолди, уни улуғлади, фақат ораларини душман аралашиб бузганидан нолиди ва рақибларга ишонган амирдан кетма-кет шунчалик кўп гиналар қилдики, бу гиналар ижодида – “гинахонлик” – “ал-итаб” жанри мақомига кўтарилди. Машҳур “мимийа” (мим ҳарфи билан қофияланган) қасидасида Сайф ад-Давлага қаратиб шундай дейди:
و احر قلباه ممن قلبه شبم و من بجسمى و حالى عنده سقم
مالى الكتم حبا قد يرى جسدى و تدعى حب سيف الولة الامم1
Эй воҳ! Қалб ёнмоқда қалби совуққа нисбатан
Билмас у на чекар тану руҳим беморликдан
Менга нима, беркитаман жисмим ўртаётган муҳаббатни
Барча одамлар излаётганда Сайф ад-Давла муҳаббатини
Қасида давомида амирга мурожаат қилади:
Эй одамлардан энг адолатли, фақат менга қилган муомалада эмас,
Сенда ҳусумат бор, сен хусумат қилувчи ва ҳукм чиқарувчисан.1
Амирга таъна-ю гина сочганидан кейин шоир ўзи ижодини мақташга ўтади, рақибларидан устунлигини кўрсатади:
Менинг шеърларим (гўзаллигини) кўр ҳам кўради
Сўзларини эшитади қулоғи кар ҳам,
Қаттиқ уйқуга кетсам ҳам, қабоғим тўла ажойиб шеър силсиласига

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish