Раъно Ходжаева мумтоз араб адабиёти жанрлари тизими ва типологияси



Download 0,96 Mb.
bet4/40
Sana22.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#81449
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40
Bog'liq
Мумтоз Жанрлар тизими ва типология Р Ходжаева

Қаҳрамон образи. Мисолий бадавий қаҳрамон барча шоирларда деярли бир хил тасвирланган: у доим йўлда, сахо­ватли, жасур жангчи, зиёфатларни яхши кўради. Аёллар унинг ҳаётида муҳим рол ўйнайди, муҳаббат ва нафратда чегара билмайди. Ташқи кўриниши: қорақош, қоракўз, сочи ҳам қора, бўйи баланд, келишган қадди-қоматли.
Бу тавсифларда индивидуал хусусиятлар жуда кам. Қаҳра­мон одатда анъанавий фазилатларга эга. Аммо Жоҳилия даври шоирлари ичида Имрул Қайсда шундай образлар учрайдики, уларда шоирнинг ўзига хослиги, асллиги яққол сезилади. Айниқса, бу ҳолат “муқаттаъат” ларда учрайди, яъни анъанавий жанрлардан фарқли ўлароқ, ёзилган кичкина қитъаларда Имрул Қайс лирикаси замонавий лирикага яқин.
Умуман олганда, бадиий онг ривожи билан шоирлар эски мисоллардан қаноатланмайди. Қадимги араб шеъриятида ҳаёт­нинг ўткинчи эканлиги тўғрисидаги маъюс оҳанглар, ўлим ҳақ­лиги тўғрисидаги фикрлар, тақдирга тан бериш ва унинг инсонга нисбатан ўйини тўғрисидаги мулоҳазалар ва бошқа мавзулар пайдо бўлади. Юлдузли осмоннинг ўзгача кайфият бағишлаши, инсонларнинг ўлимдан кейин тенгликка эришиши, инсоннинг табиат олдидаги заифлиги каби мулоҳазалар, одатда, ҳикма жанрида намоён бўлди.
Намунавий қаҳрамон образига қайтсак, унинг тимсолида бир-бирига зид хусусиятлар бор: душманларига нисбатан шаф­қатсиз, жасур, дўстларига эса сахий, меҳмондўст ва холис, қабила ва маъшуқасига фидойи. Жангда душманларини ер тишлатишда чарчоқ билмас, аммо қабила кўчган хароба устида кўз ёши тў­кади. Йўлда тинмасдан бир неча кун катта масофани босиб ўтади, бўш вақтини зиёфатда дўстлари ва чўри аёллар орасида беғам - беташвиш ўтказади. Мана шу нарсалар ҳақида ёзар экан, шоир бир сюжетдан иккинчи сюжетга изчилликни сақламаган ҳолда ўтади, шунинг учун қадимги араб шеъриятини тарқоқликда айблашган. Аммо айнан ана шу ҳиссий тўлақонлик тингловчилар эътиборини жалб қилган ва асарга зийраклик билан ёндашишга ундаган. Бу фрагментарлик бадавий шеъриятга хос бўлиб, унинг бадиий тафаккурига тааллуқли хусусиятдир. Шунинг учун тушкунлик билан суғорилган қисмдан тўғридан-тўғри зиёфат ва маишатни куйловчи қисмга ўтишни биз ўша замон онги учун табиий, деб ҳисоблаймиз. Уларнинг барчаси тингловчига ҳиссий таъсир кўрсатишга қаратилган.
Қадимги араб шеъриятининг бадиий воситалари сўнгги даврлардаги араб шеъриятининг ривожига, шакл ва бадиий воситаларни ишлатишга жуда катта таъсир кўрсатди. Айни шу даврда асосий кўчимлар ҳамда образлар пайдо бўлди.
Бадиий образларнинг шаклланишида турли бадиий восита­лар иштирок этган, масалан энг кўп учрайдиган ташбеҳ – ўхшатиш. Шоир табиат манзараларидан келиб чиққан ҳолда ташбеҳларни қўллайди. Шунинг учун ҳам шоирнинг қиз бола бармоқларини пушти рангли чувалчангга, ўз ёлғизлигини эса қўтир туяга, жиянини мақтаб илонга ўхшатиши табиий ҳол саналган. Шоирнинг ўзини қўтир туяга ўхшатиши камситиш эмас, балки ўзининг ёлғизлигига ишора қилишидир. Чунки пода ичидаги касал бўлган туя ундан ажратиб қўйилар экан. Шундай қилиб, шеърда доимий эпитетлар пайдо бўлган ва анъанавий тус олган. Харобалар қолдиқларининг қадимий ёзишмалар билан таққосланиши, маъшуқанинг жайронга, қиз боланинг юзини эса қуёш, чироққа ўхшатилиши шулар жумласидандир.
Бу образлар Жоҳилия шеъриятида турли хил сюжетларда қўлланилиб, кейин адабий штампга айланган. Аста-секин атроф­даги халқларнинг таъсири (эронликлар, румликлар) бадиий образ яратишда сезила бошлади. Баъзида ўхшатиш муболағага ўтиб кетади. Жоҳилия даври адабиётида ташхис- жонлантириш ва истиора ҳам кенг қўлланилган.
Жоҳилия даврининг шоирлари асарларидан ташқари, шу давр адабиётини ўрганиш учун яна бир манба бор бўлиб, у ҳам бўлса шоирларнинг таржимаи ҳолларидир. Улар бизгача Абул Фараж ал-Исфаҳонийнинг (896-966) “Қўшиқлар китоби” (“Китаб ал-ағани”) асарида етиб келган, шунингдек, ўрта аср тазкира­ларидан (“Масари ал-ушшақ” - “Севишганлар фожеаси”), Ибн Қутайба ва Ибн Абд Раббиҳлар тузган тўпламлардан маълумотлар оламиз.
Бу таржимаи ҳолларда бир хусусият кўзга ташланади: шоир­лар шахсияти устура (асотир) тусини олиб, ҳатто эртак­симон сюжет шаклига ҳам киради. Шоирлар образи аниқ бир инсон сифатини ўзида мужассамлаштиради: Имрул Қайс – сахий, аёл­ларни севувчи, айш-ишратга берилган; Зуҳайр Набиға – қаби­ла ҳокимлари, донишмандларидан; Антара – жасур, паҳлавон, ботир; Жамил ва Мажнун – бахти юришмаган ошиқлар; Тарафа – саргу­заштларни яхши кўради; Ҳотам ат-Той – чексиз сахийлик рамзи.
Ровий у ёки бу шоир ҳақида ҳикоя қилганда, унинг асар­ларини ўқиш билан бирга унинг ҳаётини ҳам сўзлаб беради ва шоирни қаҳрамон сифатида тасвирлайди, ҳатто баъзида уларнинг атрофида ажабтовур, эртаксимон унсурлар ҳам пайдо бўлади.
Шундай қилиб, лиро-эпик асар бўлган қадимги араб қаси­дасининг турли жанрларида бадавий ҳаёт, атрофдаги муҳит, табиат ва ҳайвонот олами, жангу жадаллар, ишқ-муҳаббат, май ҳамда зиёфатлар тавсиф этилади. Жоҳилия даври шоирларининг шеърлари асрлар оша анъанавий намуна сифатида қабул қи­линди. Тўғри, сўнгги босқичларда қасидада ғоявий-эстетик ўзга­ришлар рўй берди, жанрлар такомиллашди, устунликда бирининг ўрнини бошқаси эгаллади, аммо Жоҳилия даври шоирларининг қасидалари, улардаги образлар, ўткир сўз ифодалари араб шеърияти учун туганмас хазина бўлиб хизмат қилди.

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish