Раъно Ходжаева мумтоз араб адабиёти жанрлари тизими ва типологияси


Умавийлар даврида ишқий лирика жанри



Download 0,96 Mb.
bet14/40
Sana22.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#81449
TuriМонография
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   40
Bog'liq
Мумтоз Жанрлар тизими ва типология Р Ходжаева

2.3. Умавийлар даврида ишқий лирика жанри
Ишқий лирика жанри Умавийлар сулоласи ҳукм сурган даврда, асосан, Арабистон ярим оролининг азалдан маданий маркази бўлган минтақаси- Ҳижозда VII аср охири ва VIII асрда равнақ топди. Илк Исломнинг қалби бўлган бу диёр энди Ироқ ва Сурияда рўй бераётган шиддатли курашлардан узоқда бўлди, ҳамда бу ерда Умавийлар шеъриятида сиёсий тус олган сарой шеърияти ва унинг асосий жанри - мадҳлар ўрнига ишқий лирика қанот ёзди. Албатта, юқорида кузатганимиздек, ишқий лирика жанри арабларга Жоҳилия давридан таниш эди, аммо у мустақил аҳамиятга эга бўлмай, аксарият ҳолларда насиб - лирик кириш қисмини ташкил қилар эди. Энди эса бу жанр тўла мустақил ва мустаҳкам мақомга эга бўлди ва бир қанча янги хусусиятларни касб этиб, ғазал номини олди.
Насибларда шоир асосан маҳбуба тавсифи ва учрашув саҳналарини васф этиб, севги изтиробларига кам ўрин қолдирса ғазалларда улардан фарқли ўлароқ севги изтиробларига, ишқий ситам-ғуссалар ифодасига асосий эътибор қаратилди ва улар қаҳрамоннинг ички кечинмаларида салмоқли ўрин тутди. Ҳижоз шоирлари қаҳрамонларида ишқ билан суғорилган руҳий-маънавий ички ҳаёт пайдо бўлиши, уларнинг шахсий онги ўсишидан далолат берар эди.
Ғазаллар нисбатан кичик жанр бўлиб, улардаги байтларнинг сони кўп бўлмайди.
Ғазал жанрида шеърлар ёзишда икки йўналиш намоён бўлди. Биринчиси, асосан, Ҳижоз шаҳарлари муҳитида пайдо бўлиб, шаҳар ишқий лирикаси номини олди. Мадина ва Макка шаҳарлари бу шеър марказларига айланди. Ҳижоз лирикаси ғазалларида ҳаёт лаззати, инсонга хос оддий севги реаллари, маҳбубани кутиш изтироблари ва учрашиш онлар қувончлари тараннум этилади. Тараннум деганда мажозий маънода эмас, тўғри тушунса ҳам бўлади, чунки уларнинг шеърлари рамал, ҳафиф, хазаж, мутақариб ва бошқа енгил вазнларда ёзилганлиги туфайли мусиқага мос тушар эди ва ашула сифатида куйланиб, шаҳарларнинг бой хонадонлари зиёфатларида ижро этилар эди. Бу шеърлар муаллифлари анъанавий – тавил, комил каби дабдаба вазнлардан воз кечиб, кўнгилчан ғазалҳон шуурларни ифода этишга мос бўлган, майин оҳанграбо вазнларни танладилар. Ғазал шеърлари йўналиши “умарий” номини олди, чунки бу йўналишнинг энг ёрқин намояндаси Умар ибн Абу Рабиа эди (644-712).
У ишқий лирикада ғазал жанрини чўққига олиб чиқди ва бу борада унга тенг шоир топилмади. У куйлаган аёллар одатда бой зодагон оилаларда ўсган бўлиб, ўзига бино қўйган гўзаллардан бўлар эди.
Уйқудан кеч турганидан қарашлари хуморли унинг,
бодом қобоқ кўзлари билан ўхшайди у нозли жайронга
Насронийлар санамни атрофида айлангандек
Одамлар қуршовида ўтмоқда у менинг ёнимдан
Маҳлиё қилади одамни бундай гўзаллик
Мен ҳам ажабландим уни кўрганимда1.
Араб шеъриятида азалдан ошиқлар ўртасидаги ишқий диалог катта ўрин эгалларди. Умар ибн Абу Рабиа ижодида бу усул асосий усулларга айланди:
Мен сўрадим: “Ким бу? У жавоб берди: Сиздан мафтун бўлиб, Аллоҳ севдирганлардан бири, яшайди у севги унинг қалбида, У шуки ким бир кун асир тушиб, ҳаёсини йўқотганлардан”.
Мен сўрадим: “Ростми бу гап? У жавоб берганда сўзларидан қалбимда ҳазин изтироб уйғонди. Менинг севгимга Аллоҳ ўзи шоҳид – Кўз ёшларим – азобимнинг далили”.
Дедим: “Бекам мени қийнадинг” Жавоб берди у: “Ё худо! Унда сан ҳам менга азоб бергин!”
Умар ибн Абу Рабиа ғазалларидан “ра” қофияси билан ёзилган “раъийа” асари айниқса тарқалиб шуҳрат қозонган. Ғазалнинг шаҳар ишқий лирикага хос йўсинида ижод қилганлардан яна бири ал-Қумейт-ибн Зейд Ал Асади (679-743) ўзининг “ба” (баъийа) қофияси билан ёзган асари билан кенг танилган. Ғазални бошланишида у меҳмондўст хонодон аҳлини мақтайди:
طربت و ما شوقا الى البيض اطرب و لا لعبا منى، و ذو الشيب يلعب؟
و لكن الى اهل المكارم و النهى و خير بنى حواء و الخير يطلب1
Шодман аммо шодлигим оқ юзли гўзалларга бўлган шавқдан эмас
Ва у ҳазилим эмас, қандай ҳазил қилсин сочи оқарган?
Аммо бу шодлик каромат ва зеҳн аҳлидан бўлганлардан шодлик
Момо ҳаво ўғлонлари яхшилигидан туғилар яхшиликка талаб.
Ғазалнинг иккинчи йўналиши умавийлар даврида бадавий шоирлар томонидан ривожлантирилди. Бу шоирларнинг аксарияти Узра қабиласидан чиққан бўлганлиги сабаб, бу лирикани “узрий лирикаси” ёки “бадавий лирика” деб аташади. Бу лирика ниҳоят пок, шаффоф, самовий севгини тараннум этувчи аниқ маъшуқага қаратилган. Унинг намояндаларидан Жамил ибн Маамар ва севгилиси Бусайна, Мажнун (Қайс) Ал-Амири ва севгилиси Лайло, Қайс ибн Зариҳ ва севгилиси Лубна, Урва ибн Хизам ва севгилиси Афра, аёл шоира Лайло ал-Ахйалийа ва севгилиси шоир Тавба ибн Хумайира каби жуфтликлар кенг танилган. Бу шоирларнинг асарларида биз самимийлик, шуурлар изҳорида ҳиссиётлар портлаши, маъшуқа васфида ғоят даражада ҳис-туйғулар нафислигини кўрамиз. Жамил ибн Маамар (701 вафот этган) ўзининг қариндоши Бусайнани умрининг охиригача севганлиги учун “Бусайнанинг Жамили” лақабини олган, қизни унга беришмагандан кейин, ватанини тарк этиб, мусофирликда вафот этади.
Ғазалларидан намуна келтирамиз, унда шоир “дедим” –“деди” диалогини ишлатади:
خليلى ما اخفى من الوجد ظاهر و دمعى بما اخفى الفداة شهيد
اذا قلت: مابى يا بثينه قاتل من الوجد، قالت: ثابت و يزيد
و ان قلت ردى بعض عقلى اعش به اجابت و قالت: ذاك منك بعيد
Дўстларим, қанчалик сир сақласам севгим шиддатин, шунчалик намоён бўлар.
Ва кўз ёшларим тонгдан сир сақлаб келган севгига қурбон
Агар десам, не бўлди эй Бусайна, ўлдирмоқчисан
Севги шиддатидан, деди: “севгинг шундай қолади ва янада кучаяди.”
Агар десам: “қайтар бир оз ақлимдан яшайман у билан”
Жавоб берди: “энди у сендан йироқ”1
Бадавий лирика тили лўнда, бадиий безаклари кам, аммо оҳангдор, образлар уйғунлашиб эркин, жонли тус олади.
Мана дунёга достон бўлган, кўп адиблар авлодлари асарларининг қаҳрамони Мажнун (Қайс) Ал-Амирий шеъридан кичкина қитъа. У Лайлога бўлган муҳаббатини ўзига хос услубда изҳор қилади:
امر على الديار ديار ليلى اقبل ذا الجدار و ذا الجدار
و ما حب الديار شغفن قلبى و لكن حب من يعيش الديار
Ўтмоқдаман уй ёнидан, Лайло уйи ёнидан
Бирин кетин ўпмоқдаман унинг деворларин
Мени кўнглимни олган асло уйга бўлган ҳавас эмас
Аммо шу уйда яшовчига бўлган оташин севги.
Узрий шоирлар зоҳирий равишда араб шеъриятининг бадиий тилини бойитишди, унга турли образлар ва мавзулар олиб киришди. Бу мавзуларни ўзига хослиги узрий шоирлар лирикасига турлича талқин қилиш имконини юзага келтирди. Масалан, у намунавий маъшуқанинг тараннум этишда уни иллоҳлаштиришда унга етишиш амри маҳол эканлигини билган шоир шуурларини уни севишидан ёки севмаслигига боғламасдан, ўзини ҳис туйғулари билан яшашга розилиги, у доимий равишда руҳий-ҳиссий изтиробда бўлиши - булар ҳаммаси диниий тус олиб, сўнг Х-ХI асрларда тасаввуф шоирлари учун таъбир-ифодага асос яратди, десак бўлади. Масалан, машҳур сўфий шоир Ибн ал-Фарид (1235й вафот этган) узрий шоирлар асарларидаги образлар тизимидан кенг фойдаланди ва уларга бошқача диний талқин берди.

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish