Раъно Ходжаева мумтоз араб адабиёти жанрлари тизими ва типологияси



Download 0,96 Mb.
bet7/40
Sana22.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#81449
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   40
Bog'liq
Мумтоз Жанрлар тизими ва типология Р Ходжаева

Ал-Хитаба (الخطابة) жанри. Ал-хитаба жанри дейилганда, нутқ, шунингдек, омма олдида қилинган ваъзхонлик назарда тутилади. Бу жанрнинг намуналари “Ал-Ақд ал-фарид”, “Ал-Аном” муаллифларидан етиб келган асарларда ёзиб қолдирилган. Жоҳилия даврида бу жанр ҳам анча ривожланган бўлиб, қаби­лавий шароитнинг ўзи ҳам унинг тараққий топишига сабаб бўлар эди. Қабилаларнинг ўзаро тўқнашувлари ва низолари, бир қаби­ланинг бошқа бир қабила билан бирлашиб сулҳ тузиши, у ёки бу ўтлоқзорни чорва учун талашиш – буларнинг бари иш бошқа­рувчисининг ёнида махсус тарғиботчи – нотиқ бўлишини талаб қилар эди. Қабила нотиғи ўзининг оташин нутқи билан қабила шарафи ва нуфузини сақлашга ёки унинг ошишига хизмат қилар, қабилаларни ўзаро сулҳ тузишга ундар ёки мунозара – муноқа­шаларда иштирок этиб, ўз қабила аъзоларининг афзалликларини исбот қилар, ё бўлмаса бошқа қабилаларга уларнинг куч-қувва­тини кўрсатиб, уларни қўрқитиш учун таҳдид қилар эди. Бундай чиқиш учун ўтовлар қурилган масканларда, бозордаги майдон­ларда, ҳукмдорларнинг қасрлари олдида махсус жойлар ажра­тилар эди. Жоҳилия даври нотиқларининг хитоби (нутқи) одатда лўнда характерда бўлиб, унда ҳикматли сўз ва мақоллар қанчалик кўп ишлатилса ҳамда қофиялашга интилиш ва жумлаларга оҳанг бериш ҳолати кўп учраса, нутқ шунчалик маҳоратли саналар эди.
Нотиқ қанчалик сўзамол, ҳозиржавоб бўлиб, ўз нутқини бадиий восита ва сўз санъатлари билан бойитса, атрофида мух­лислари кўпаяди ҳамда у эслаб қолувчи ровийларнинг эъти­борини ҳам қозонади. Жоҳиз сўзга чечан қабилавий нотиқлар ҳақида шундай ёзган: “Сўз араб учун ҳамма нарса бўлиб, у ҳозир­жавоблик ва бадиҳа (импровизация)да намоён бўлади. Биринчи кўринишда у дафъатан келган илҳом самараси бўлиб, гўёки теран маъно ва фикрлашга аҳамият ҳам бермай, бор эътиборини фақат сўзга қаратади. Аммо унинг тахайюли тўғри оқимдан кетади ва қалтис вазиятлар, жангу жадаллар даврида бир жойдан иккин­чисига кўчиш асосий мақсадга йўналтирилади. Ўшанда маънолар ёпирилиб келиб, афоризмлар ҳам селдай тўлиб-тошади. Шундай қилиб, яхши, чиройли сўз арабларда кўпайди ва улар уни қадр­лаб, унга бўйсундилар. Уларнинг ҳар бири ичида бу сўзни так­рорлаб, унга қалбидан жой ажратди, уни юксакларга кўтариб баён қилди. Нотиқлар такаллуфсиз, босимсиз, махсус талабсиз сўзни севдилар, сўз уларга осон бўлди ва улар орқали гуллаб-яшнади1”.
Ўрта асрлар машҳур филологи Жоҳиз (775-868) ўзининг адабиётга бағишланган рисоласи “Китаб ал-баян ва-т-табйин”да Жоҳилия даври нотиқларининг нутқ сўзлаш маҳорати одатда, бирор бир нарсани исботлашга қаратилган бўлиб, нотиқ турли мусобақа (мунофаратун) ларда ўз маҳоратини кўрсатганлигини айтиб ўтган (масалан, жонажон қабиласининг насл-насаби ва улуғлиги, унинг аъзолари, жумладан, ўз қабиласининг таъсир кучи ва салоҳияти, нуфузи ва шарафини нутқи орқали намойиш қилар эди). Уруш пайтларида нотиқлар қабиладошларини жангга киришга ундаб, уларнинг юрагида душманга нисбатан адоват оловини ёқишар эди. Жоҳиз айтганидек, бу оташин нутқлар таъсирида қабиладошлар гўё парвонадек уруш алангасида ёнишга тайёр турар эдилар. Шу билан бирга, бу нотиқлар қанчалик эҳтирос билан уруш ва қон тўкишга даъват қилган бўлсалар, бошқа вазиятда сулҳ тузиш, адоватни йўқотиш ва урушни тўхтатишга чақирар эдилар.
Нотиқлар одатда ҳимоя излаб биронта амир ёки ҳоким олдига борадиган вафдга қўшилиб, амир ёки ҳоким олдида туриб, қабиладошларининг мақсадини ўзининг маҳоратли нутқи орқали изҳор этар эди. Яна бир одат бўйича нотиқлар муайян мавсум­ларда, катта йўл чорраҳаларида ташкил топган бозорларда нутқ сўзлаб, ўзларининг қабилаларига насиҳатлар бериб, уни тўғри йўлга йўналтирар эдилар. Нуфузли зодагон оилалар, қабила шайхлари ўғлини уйлантирмоқчи бўлганида, совчиларга нотиқ­ларни ҳам қўшиб, қизнинг уйига юборар эдилар, нотиқ куёвнинг фазилатларини кўкларга кўтариб мақтар эди. Бу омилларнинг барчаси Жоҳилия даврида хитаба санъатининг кенг тарқалишига сабаб бўлди. Жоҳизнинг “Китаб ал-баян ва-т-табйин” асарида жуда ҳам кўп нотиқларнинг исмлари келтирилган бўлиб, улар­нинг орасида энг машҳури Қайс ибн Шаммас эди. У ислом дини нозил бўлиши арафасида яшаган. Унинг ўғли Собит Муҳаммад Пайғамбарнинг (с.а.в.) хатиби бўлган. Пайғамбарнинг ансорлари орасида нотиқ Саод ибн ар-Рабиа ҳам бўлган. Макка шаҳрида қурайш қабилаларидан чиққан машҳур нотиқлар сифатида Хошим ва Умайяни мисол келтирса бўлади. Маккада нотиқ­ларнинг йиғилишига махсус ажратилган жой ҳам бор эди.

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish