“Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси” давлат унитар корхонасининг жойларда меҳнат шароитлари ва муҳофазаси, ишлаб чиқаришда юз бераётган бахтсиз ходисалар ва касб касалликларини олдини олиш бўйича ишларни тизимли ташкил қилиш юзасидан меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисининг
№
|
Амалга ошириладиган тадбирлар
|
Бажарилиш муддати
|
Бажариш учун масъул
|
1
|
“Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси” давлат унитар корхонаси бўйича йўриқнома ишлаб чиқиш.
|
1-чорак
|
Техника хавфсизлиги мутахассиси
|
2
|
Ходимларга меҳнат муҳофазаси юзасидан йўл-йўриқлар кўрсатиш
|
Доимий
|
Техника хавфсизлиги мутахассиси
|
3
|
Ходимларнинг меҳнат хавфсизлиги талаблари ва қоидаларининг бузилганлиги тўғрисида уларни огоҳлантириш
|
Доимий
|
Техника хавфсизлиги мутахассиси
|
4
|
Жамоанинг меҳнат муҳофазаси соҳасидаги тўла ҳуқуқли вакили ҳисобида, зарур бўлиб қолган тақдирда касаба уюшмаси қўмитаси топшириғи бўйича давлат, суд ва бошқа жамоат ташкилотларида вакил сифатида қатнашиш
|
Буйруқ асосида
|
Техника хавфсизлиги мутахассиси
|
5
|
Мустақил равишда ёки назорат органлари билан биргаликда меҳнат шароитини текшириш, қонун, меҳнат муҳофазаси қоида ҳамда нормалари бўйича аниқланган бузилишларни бартараф этиш юзасидан бўлинмалар раҳбарларига ва иш берувчиларга таклифлар бериш
|
Доимий
|
Техника хавфсизлиги мутахассиси
|
6
|
Ходимларни махсус кийим, пойафзал ва шахсий муҳофаза қилишнинг бошқа воситаларини, ювадиган ва дезинфекция қиладиган воситалар, сут ёки шунга тенг келадиган бошқа маҳсулотлар, даволаш профилактик моддалар билан таъминлашни назорат этиш
|
Доимий
|
Техника хавфсизлиги мутахассиси
|
7
|
Маъмуриятнинг меҳнат муҳофазасига оид қонун ва бошқа норматив ҳужжатларга қандай амал қилинаётганлиги устидан назорат этиш
|
Доимий
|
Техника хавфсизлиги мутахассиси
|
8
|
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларини текширишда иштирок этиш
|
Буйруқ асосида
|
Техника хавфсизлиги мутахассиси
|
9
|
Ходимларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавф – хатар туғилганда бўлинмалар раҳбарларига ишни тўхтатиш бўйича талабнома бериб ишни тўхтатиш
|
Доимий
|
Техника хавфсизлиги мутахассиси
|
10
|
Корхонада меҳнат муҳофазаси бўйича инструкцияларни ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқишда қатнашиш
|
Доимий
|
Техника хавфсизлиги мутахассиси
|
11
|
Ходим ўз меҳнат вазифасини бажариш пайтида олган шикасти ёки соғлиғига бошқа зарарлар учун маъмуриятнинг қанчалик айбдорлиги тўғрисида касаба уюшмаси қўмитасига ўз фикрини маълум этиб, жабрланувчининг манфаатларини ҳимоя қилиш
|
Доимий
|
Техника хавфсизлиги мутахассиси
|
12
|
Меҳнат муҳофазаси қоидалари ва нормаларини бузган ёки ўз ҳатти ҳаракати ёхуд бепарволиги, лоқайдлиги туфайли ҳам ўзи учун, ҳам бошқа ходимлар учун, хавф-хатар туғдирган ходимга нисбатан чора кўришни иш берувчидан талаб этиш
|
Доимий
|
Техника хавфсизлиги мутахассиси
|
13
|
Тасдиқланган жадвалга кўра ходимларни меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси бўйича билимларини синаш имтихонларида иштирок этиш
|
Доимий
|
Техника хавфсизлиги мутахассиси
|
14
|
Жамоа шартномасининг меҳнат муҳофазаси бўлимининг бажарилишини назорат этиш
|
Доимий
|
Техника хавфсизлиги мутахассиси
|
15
|
Ўз иши тўғрисида касаба уюшмаси қўмитаси ва меҳнат жамоаси олдида ҳисобот бериш
|
Ойда бир маротаба
|
Техника хавфсизлиги мутахассиси
|