1999-09-30
О Р З У
Орзуга айб йўқ, яшаш орзусиз
Инсонга хос эмас. Бу яхши одат.
Маъносиз бўлади ҳаёт кўзгусиз –
Орзуда акс этар келажак ҳаёт.
Кишилик орзуси – асрий бир орзу –
Озодлик барқарор бўлган элимда.
Лаблардан аримас қувончли кулгу –
Янги орзу қанот ёзар дилимда.
Самовий кеманинг бортида туриб,
Эртага юлдузга учсамми, дейман.
Само денгизига тўшимни уриб,
Юлдуздан юлдузга кўчсамми дейман.
Баъзан боққа кириб сураман хаёл,
Истиқлол қасрига боғ ўстирсам деб,
Кўрсатган чоғида ажиб бир жамол,
Фахр этсам бўларди ясай олгач зеб.
Бино қурсамми ё, муҳташам бино,
Қад кўтарса бўйи юлдузга томон.
Беролса санъатим ҳаётга жило…
Орзулар бўй чўзар баланд тоғ симон.
Бир орзу йўлида булар пойдевор,
Бир орзу тинчитмай қилади бедор.
Бир орзу – орзулар чўққиси ўша,
Ҳаётим йўлининг кўзгуси ўша.
Халқим тўлқинида бир бўлиб, шодон –
Тошни тошга уриб кўпириб тошсам.
Танамда сақланар экан қатра жон,
Ватан хизматида довонлар ошсам.
ЧЎЛҚУВАРЛАР МАДҲИ
Сирдарёнинг пахта чиқар кони бор,
Қўйнида кўп шерларнинг макони бор.
Не изласанг излаганинг муҳаё,
Меҳнат ила яратилган шони бор.
Мана, мардлар қучди улкан ғалаба,
Қалбдан қувонч билан деймиз баралла:
Сирдарё шерлари, чўл шаввозлари –
Ҳимматингга балли, ҳа, баракалла.
Созим қўлга олдим, мадҳимда сизсиз,
Ахир, соз тутқазган меҳнат аҳли сиз.
Куйлайман, мамнунман яратган куйим –
Қалбларда бир умр қолдиролса из…
Ёшлик эди: эшитардим, ўйлардим,
Эшитганим болаларга сўйлардим:
Даҳшатли чўл, кенг бепаён Мирзачўл,
Қоқ ўртада оқар дарё, атроф жим…
Қанот ёзди ўйим, чўзилди бўйим,
Хайрлашдим, қолди Форишда уйим.
Самарқанд қўйнида чархладим онгим,
Сўнг, мана, Сир томон тушганди йўлим.
Кўрмадим саҳрони, изғирин қишни,
Кўрмадим тўқайзор, тикан, қамишни.
Ҳайрат-ла кузатдим, инсон азми-ла –
Бунёд бўлган буюк, туб бурилишни.
Ҳаёт қайнар бунда пахта ишқида,
Элу юрт ташвиши ҳар бир кишида.
Дўстлик рамзи яққол сезилиб турар,
Миллатларнинг аҳил қилган ишида.
Чўлга қанот боғлаб учди Инобат,
Тенги йўқ зафарни қучди Инобат.
Машъаллик байроғин силкитиб қўлда,
Қўриқда синади кучни Инобат.
Жаводнинг шаънига ёғилар олқиш,
Қувондиқ ташвиши хирмон кўтариш.
Самарқанд қўйнини тарк этиб Раъно –
Боғ-бўстон ишқида қилади ташвиш.
Мардлар журъатига эл дер офарин,
Қалб ҳамдам ёнади, қутлар зафарин.
Асрлар орзуси кўрсатиб жамол –
Инсон идроки-ла ушалди тайин.
Сирдарё деганда бўлар намоён,
Шерюрак паҳлавон – қаҳрамон инсон.
Арзийди чўлқувар мардлар шаънига
Бағишлаб ёзолсанг минг-минглаб достон.
Do'stlaringiz bilan baham: |