ДИЛИСТОНСАН САМАРҚАНД
Боғи эрам, мевалари асал-қандим,
Қадимликда ёши улуғ Рим монандим,
Севимли ҳур гўзал шаҳрим, жон пайвандим,
Дил тортгувчи дилистонсан Самарқандим,
Жаҳон танир – бир достонсан Самарқандим.
Ҳақ назари – валийларга кон масканинг,
Хазиналар хазинаси – билим конинг,
Элдан элга элтгусидир сенинг шонинг,
Дил тортгувчи дилистонсан Самарқандим,
Жаҳон танир – бир достонсан Самарқандим.
Оби Раҳмат, Сиёб бўйи бирам сўлим,
Зарафшоннинг чиройидан яшнар кўнглим,
Оромбахшдир қай гўшага тушса йўлим,
Дил тортгувчи дилистонсан Самарқандим,
Жаҳон танир – бир достонсан Самарқандим.
Кимки кўрса ҳуснингни тарк этолмайди,
Кўксинг кезиб, жаннатдан фарқ этолмайди,
Мафтун бўлар, ташлаб йироқ кетолмайди,
Дил тортгувчи дилистонсан Самарқандим,
Жаҳон танир – бир достонсан Самарқандим.
Раҳим Соли Боғдонлиман, сенга ўғлон,
Мадҳинг айтсам, қалб қувонар, қилар туғён,
Қўлдошларим – Самарқанду гўзал Боғдон,
Дил тортгувчи дилистонсан Самарқандим,
Жаҳон танир – бир достонсан Самарқандим.
2007.11.11
ЯШАМОҚ ЛАЗЗАТИ
Бир кундан кечасан май, шарбат бўлса,
Бир кунинг умрингдан кетганин сезмай.
Охирда, бир куни паймонанг тўлса,
Минг ноланг бефойда, қўй буни ёзмай.
Ҳар кунингда недир этилса бунёд:
Бир ниҳол ўтқаздинг, ё бинога ғишт.
Ҳар кўнгил ишингдан бўлади дилшод –
Ана унда кўр сен қанчалик бор гашт.
Умрнинг ҳар они, ҳар лаҳза учун,
Курашмоқ, интилиш бўлса бир одат:
Яшамоқ лаззати, файзи ҳам шу кун –
Англар, англашилар бутун саодат.
Дилда бор интилиш, орзулар қат-қат:
Мангулик ҳаёт шу, сенга эзгу бахт.
2008-01-02.
ТЊХТА ВА ПУХТА
- Яхши бола-ку Њроз,
Нега олифта, дейди.
Унга гўё бу ҳам оз –
Исмини «Тўхта», дейди.
- У папирос чекади,
Кишилар қилар ҳазар.
Доим дарсдан кетади,
Болалар ундан безор.
Юради кўча-куйда,
Ялла қилар, гердаяр.
Ҳеч нафи тегмас уйда,
Дарс сўраса серраяр.
Одати «икки» олиш,
Дафтару китоб чок-чок.
Етмагандек кеч қолиш –
Дарсдан қочади ҳар чоқ.
Синфдошлар у қочса,
Чақиради тўхта деб.
Шу-шу ундан сўз очса,
Тўхта ном кўрилар эп.
- Биларсиз Пўлатни ҳам,
Яхши деб мақташади.
Уни танимаган кам,
«Пухта» деб аташади.
- Ҳар бир ишда у илғор,
Дарсдан қолмас бесўроқ.
«Аъло»дир унга ҳамкор,
Камтарин ҳам кўнгли оқ.
Каттага ҳурмат – салом,
Кўчада юриб қолса.
Чун унга ҳам эҳтиром
Қилар, ким назар солса.
Кийинади озода
Устига гард юқтирмас.
Гоҳда китоб, иш гоҳда
Сира уйда тек турмас.
Ўқитувчи дер доим:
Болалар пухта бўлинг,
Олмоқ бўлсангиз билим
Пўлатдан ўрнак олинг.
Ҳамма синфдош шундан –
Ҳурматлаб Пухта дейди.
Қани ўрнак ол ундан,
Пухта бўл, Тўхта дейди.
Do'stlaringiz bilan baham: |