5.4- расм. Нормаллашган узайтнрнлган вақтлар ўтиш характеристикаси.
∆=1 — U2T — пасайиш,
∆' = U2T — 1 — кўтарилиш,
∆'' — U2max — U2Т — ўзгарнш амплитудаси.
Сигнал шаклининг спектрда янги гармоник ташкил этувчиларнинг ҳосил бўлишига боғлиқ бузилишлари чизиқли бўлмаган бузилишар деб аталади. Унинг ҳосил бўлишига сабаб кучайтиргичнинг схемасида чизиқли бўлмаган харктеристикали элементлар (электрон лампалар, транзисторлар ва бошқалар) нинг мавжудли- гидир. Кучайтиргичдаги чизиқли бўлмаган бузилишлар унинг амплитудавий характеристикаси орқали ифодаланади.
Идеал кучайтиргичнинг амплитудавий характеристикаси координат бошидан ўтувчи тўғри чизиқдан иборат бўлади (5.3 б-расм, пунктир чизиқ). Реал кучайтиргичда у координат бошидан эмас, балки чиқиш кучланишининг бирор қийматидан бошланади ва юқори қисмида тўғри чизиқдан четлашади. Ана шу четлашув кучайтиргичдаги чизиқли бўлмаган бузилишини ифодалайди. Унинг қандай ҳосил бўлишини кучайтирувчи элементнинг динамик характеристикасидан аниқлаш мумкин.
Амплитудавий характеристиканинг иастки қисми кучайтиргичнинг ички шовқинларининг сатҳи билан чегараланади. Чунки реал кучайтиргичларда кириш кучланиши берилмаганда ҳам чиқишда маълум миқдор кучланиш кузатилади. У кучайтиргичдаги шовқиннинг сатҳини белгилаб беради.
Шовқиннинг сатҳи кучайтиргичнинг ишини харак- терловчи асосий катталиклардан бири бўлиб, унинг сезгирлигини белгилайди. Кучайтиргичнинг сезги- рлиги деганда, чиқиш кучланиши кузатилиши мумкин бўлган кнриш сигналининг амплитуда қиймати тушунилади.
Шовқин сатҳининг катталиги шовқин коэффициенти орқали аниқланади. Унинг катталиги бир хил шароитда ишловчи реал кучайтиргич шовқин қувватининг шов- қинсиз кучайтиргичнинг шовқин қувватига нисбати кўринишида аниқланади:
(5.6)
Унда, Рш — реал кучайтиргичнинг шовқин қуввати,
, — шовқинсиз (идеал) кучайтиргичнинг
шовқин қуввати.
Амплитудавий характеристиканинг тўғри чизиқли қисми кучайтиргичнинг динамик кучайтириш диапазона деб аталади:
(5.7)
Динамик кучайтириш диапазонининг юқори чегараси чизиқли бўлмаган бузилишлар ҳосил бўладиган кучланишнинг Umax киймати билан, қуйи чегараси эса, кучайтиргичнинг ички шовқинининг сатҳи Umin билан чегараланади. Унинг кенглиги кучайтирувчи элемент характеристикасининг тўғри чизиқли қисми билан аниқланади. Бу қисм қаича катта бўлса, кучайтиргичнинг динамик кучайтириш диапазони шунча кенг бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |