тенглнкдан аниқланади ва қуйидагича бўлади:
ва (5.19)
Демак, RC — кучайтиргичнинг ўтказиш соҳасининг қуйи частотаси ўтиш занжирининг вақт доимийсига, юқори частотаси эса, чиқиш занжирининг вақт доимийсига боғлиқ экан. Утказиш сохасини кснгайтнриш учун τн ни ортириш, τв ни эса. кичрайтириш лозим. Лекин уларни истаганча ўзгартиш мумкин эмас. Жуда кенг ўтказшп соҳасига эришиш учун махсус усулдан фойдаланилади.
Юқорида кўрсатилган кучайтиргичлар дискрет элементлардан ташқари қиёсий ИМС да ҳам жорий қилинмоқда. 5.18-расмда энг содда шундай кучайтиргичлардан бири кўрсатилган.
5.18-расм. КРН9УН1 микросхема (а) ва унда тузнлган паст частотали кучайтиргич (б).
У паст частотали кучайтиргич бўлиб, КР119УН1 микросхемада жорий қилинган. Унда коллектор ва эмиттер резисторлари иккита резисториинг кетма-кет уланишидан ташкил топтан (Микро- схеманинг 11 учидан фойдаланилмаган).
Шуни айтиш керакки, ИМСлар ёпиқ қобиқда ишлаб чиқарилгани учун универсал схемани ташкил килади. Унда бир тур кучайтиргичнинг турли хил характеристика ва параметрларига эришиш чоралари кўрнлган бўлади.
сигналлар мисол бўлади. Уларни кучайтириш юқори частотали куча нтиргичлар ёрдамида амалга оширилади.
Қабул қилувчн антеннада фақат ягона радиостанциянинг сигнали эмас, балки жуда кўп радиостанцияларнннг сигналлари қабул қилинади. Шунинг учун қабул қилувчи қурилманинг кучайтнргнчи турли радиостанпиялардан келадиган тебранишлардан керакли частоталисини танлаб кучайтириш хусусиятига эга бўлишн керак. Шунга кўра юқори частотали кучайтиргичлар частота танловчи ски танловчи кучайтиргичлар деб аталади.
Частота танловчи кучантиргичларда кучайтириш коэффициента ω1+ω2 частота оралигида ўзгармас (ёки деярли ўзгармас) бўлнши ва бу частота соҳасининг катталиги ∆ω ўртача частота дан етарлича кичик бўлиши керак. Бу шартнинг бажарилиши учун кучайтиргич нагрузка занжирининг кириш қаршилиги ω1-ω2 частота соҳасида етарлича катта ва доимий бў- лиши, ундан ташқарида эса, жуда кичик қийматгача камайиши керак. Бундай талабга юқори аслликка эга булган параллель тебраннш контури жавоб беради.
Магрузкаси якка тебрапиш контуридан иборат бўлган кучайтиргич резонанс кучайтиргич деб, нагрузкасн боглангаи тебраниш контуридан иборат бўлган кучайтиргич эса, узгармас соҳалк кучайтиргич деб аталадн.
Юқори частотавий кучайтиргичларнинг хусусиятлари бошқарувчи элементнинг кириш ва чиқиш қаршилигига жуда боғлиқ бўлади. Масалан, униполяр транзисторларнинг кириш за чиқиш қаршиликлари нисбатан катта қийматга эга бўлгани учун уларда тузилган кучайтиргичларнинг нагрузка контури озроқ шунтланадн ва танлаш хусусиятини нам ўзгартиради. Лекин биполяр транзистор бошқарувчи элемент бўлиб хнзмаг қилса, унинг кириш ва чиқиш қаршиликлари кичик бўлганн учун нагрузка контури кучли шунтланади. Натижада кучайтиргичнинг танлаш қобнлияти жуда сусайиб кетади. Ҳатто контур тўлиқ уланган бўлса, унинг частота танлаш хусусиятн бутунлай йўқолиши ҳам мумкин. Шунинг учун юкори частотавий кучайтиргичларда нагрузка контурининг ўз контури ва кейинги каскаднинг транзистори билан боғланишн сусайтирилади. Уни тебраниш контурини нагрузка занжирига қисман улаш йўли билан амалга оширилади. Шунда бошқарувчи элементнинг кириш ва чикиш занжирлари орасида ҳосил бўладиган ички тескари боғланнши ҳам сусаяди.
Контурларнинг қисман уланиш даражаси трансформация коэффициент деб аталадиган катталиклар оркали ифодаланади:
ва (5.20)
Амалда тебраниш контурини нагрузка занжирига қисман улашнинг қўш автотрансфор- матор холи кенг тарқалган. У бошқарувчи элемент кириш ва чиқиш қаршиликларининг шунтлаш таъсирини камайтирибгина колмай, энг катта кучайтиришга эришишда бу қаршиликларни бир-бирига созлаш имконини ҳам беради.
5.19-расмда биполяр транзисторли резонанс кучайтиргичнинг принципиал схемаси кўрсатил- ган.