Сигнал таъсир этмаса кучайтирувчи элемент тўлиқ ёпиқ ҳолатда бўлади. Сигнал таъсир эттирилганда эса, элементдан ток ярим даврнинг бир қисмидагина ўтади (Θ<90°). Шунинг учун чизиқли бўлмаган бузилишлар В иш режимдагидан кўра кўпроқ бўлади.
Шуни айтиш керакки, импульс сигналларини кучай- тиришда кучайтирувчи элементнинг Д иш режим деган режимидан фойдаланилади. Унда кучайтирувчи элемент ё кесиш, ёки тўйиниш ҳолатида бўлади. Кесиш ҳолатида элементдан ўтувчи ток нольга тенг бўлса, тўйиниш ҳолатида — чиқиш кучланишининг ўзгариши нольга тенг бўлади. Шунинг учун Д режим электрон калит режими бўлиб, фойдали иш коэффициенти бирга яқиндир.
деб аталади. У икки хил усулда — ўзгармас ток манбаи ёрдамида ёки автоматик усулда (СТОК ёки коллектор манбаи ҳисобига) ҳосил қилинади.
Силжитиш кучланиши ҳосил қилишнинг биринчи усулнда кучайтирувчи элементнинг кириш занжирига
(затвор ёки базага) сигнал манбаи бидап кетма-кет қилиб ўзгармас ток манбаи уланади (5.8а-расм).
5.8-расм. Силжитиш кучланиши ҳосил қилиш Унинг афзаллиги схеманингсоддалиги ва силжитиш кучланишинннг доимийлигидир. Аммо алоҳида ўзгармас ток манбаининг қўлланилиши бу усулнинг камчилигидир. Чунки кучайтириш каскадларининг сони ортиши билан манбалар сони ҳам ортиб борадики, бу ноқулайдир. Ундан қутулиш учун иккинчи усулдан кенг фой- даланилади. Лекин уни фақат кучайтиргичнинг А иш режимидагина қўллаш мумкин.
Униполяр транзисторнинг затворида автоматик силжитиш кучланишини ҳосил қилиш учун унинг исток занжирига Rи резистор уланади (5.8 б- расм). Уни силжитиш қаршилиги деб аталади.
Сток токининг I0 ўзгармас ташил этувчиси Rи резистордан ўтганда истокда Uи=Iсo·Rига тенг потенциал тушуви ҳосил бўлади ва унинг потенциали умумий симга нисбатан мусбатроқ бўлиб қолади. Лекин электродларнинг потенциали истокка нисбатан аниқлангани учун затвор потенциалини ана шу потенциал ташуви қадар манфий (Uи = — Uзо) деб караш керак.
Демак, сток манбаи энергияси ҳисобига затворда силжитиш кучланиши ҳосил бўлади. Шунинг учун уни автоматик силжитиш деб аталади.
Кучайтиргичнинг киришига сигнал берилганда транзистордан ўзгармас ташкил этувчи ток билан бир қаторда ўзгарувчан ток ҳам ўта бошлайди. Натижада Rи резисторда ўзгарувчан кучланиш ҳам ҳосил бўлади. У затворга тескари ишора билан узатилгани учун кириш сигналининг таъсирини ўзгартиради. Ундан қутулиш учун Rи резистор етарлича катта сиғимли Cи конденсатор билан шунтланади:
Бу тенгсизлик сигнал спектридаги энг кичик частотали тебраниш учун ўринли бўлиши шарт.
Биполяр транзисторли схемаларда автоматик силжитиш кучланишини ҳосил қилиш бирмунча мураккаб. Унда автоматик силжитиш занжири бия вақтда иккн иазифани — силжитиш кучланишини ҳосил қилиш ва тсрмостабиллаш вазифаларини бажаради.
Умумий эмиттерли кучайтириш схсмасида транзистор актив режимда ишлаши учун эмиттер ўтишига тўғри, коллектор ўтишига эса, тескари йўналишда кучланиш берилиши керак. Шунннг учун р — п — р турли транзисторда база потенциали нолга тенг бўлганда эмнттерга мусбат ва коллекторга манфий кучланиш берилади. Уни жорий қилиш учун эса, коллектор манбаи билан база оралиғига Rб резисторни улаш етарлидир (5.8 б-расм). База токининг ўзгармас қиймати учун Rб резистор нннг кагталигини = Uбэ— Ек + RбIб ифода- дан аниқлаш мумкин. Лекин транэисторларнинг параметрлари бир хил қилиб ишлаб чиқарилмаслиги, уларнинг ташқи муҳит ҳароратига кучли боғлиқ бўлиши ва бошқа сабаблар Iб = const усулдан фойдаланиш имконини бермайди, яъни бу режим тургун эмас. Масалан, ҳаро- рат ортиши бнлан транзисторпинг токлари (Iб , Iэ , Iк ), жумладан, коллектор токининг ўзгармас ташкил этувчиси Iко ортади, Натнжада нагрузка чизиги ўзгариб, кучайтиргичнинг иш ре- жими бузилади. У 5.9-расмда кўрсатилган. Унда ишчи нуқтанинг ўрни ўзгаришсиз қолиши учун схемага қўшимча элементлар киритилиши керак. У термостибиллаш занжири деб аталади.