7.34-расм.бошқарувчи электроднинг бошқарувчи таьсири.
Электрон нурнинг асосий фокусланиши I ва II анод орасидаги электр майдон таъсирида ҳосил қилинади. Бу майдон бир жинсли бўлмай (куч чизиқлари иккинчи аноддан биринчи анодга томон йўналган), майдон кучланганлиги биринчи анод қисмида иккинчи аноддагидан катта бўлади. Шунинг учун майдон кучланганлиги векторининг бўйлама ташкил этувчиси 1 анод оралиғида электронга трубка ўқи бўйича тезлантирувчи, кўндаланг ташкил этувчиси эса, ўққа томон қисувчи куч билан таъсир этади (7.35-расм).
7.35-расм. Анодлар системаси оралиғида электрон нурнинг фокусланиши.
Лекин электронлар иккинчи анод оралиғига тушганда ҳолат ўзгаради. Бунда майдон кучланганлигининг бўйлама ташкил этувчиси электронларнинг ўқ бўйича тезланиш билан ҳаракатланишига сабаб бўлса, кўндаланг ташкил этувчиси электронларни трубка ўқидан четлашншига (узоқлашишига) сабаб бўлади. Шунга кўра биринчи анод соҳасида электронларнинг тўиланиши ҳосил бўлса, иккинчи анод соҳасида уларнинг сочилиши вужудга келади.
Электрон — пушка электродлари орасидаги электр майдон таъсирини оптик линзалар тўпламидан ёруғлик нури ўтишида кузатиладиган жараёнлар билан алмаштириш мумкин. Бизнинг ҳолда у қўшалоқ линзаларда
ҳосил бўладиган жараёнларга мос келади (7.36-расм).
7.36- расм. Электрон линзалар системасининг оптик
эквиваленти.
Шунинг учун уни электрон линза деб аталади. Унинг биринчи қиеми биринчи анод билан бошқа- рувчи электрод орасида, иккинчи қисми эса, анодлар системаси орасида ҳосил бўлади. Бунда линзаларнинг нурни тўплаш хусусияти, сочиш хусусиятидан кучли бўлиши керак. Унга трубка электродларининг шаклини танлаш ва улардаги кучланишни бошқариш йўли билан эришилади. Шунинг учун электронлар оқими бу линзалар тўпламидан ўтганда ингичка электрон — нур дастасига айланади. У оғдирувчи пластинкалар ёрдамида бошқарилади.
Оғдирувчи пластинкалар системаси параллель пластинкалардан иборат бўлиб, ясси конденсаторларни ташкил этади. Улардан бирининг электр майдони электрон нурни вертикал, иккинчиси эса, горизонтал текислик бўйнча оғдиради. Иккала пластинкалар системаси орасида электр майдон мавжуд бўлганда эса, электрон — нур фазода маълум ҳолатни эгаллайди.
Вертикал текислик бўйича жойлашган пластинкалар системасининг электр майдон кучланганлиги вектори горизонтал текислик бўйича йўналган бўлади. Шунинг учун у нурни горизонтал текислик бўйича оғдиради ва горизонтал оғдирувчи пластинкалар (XX) деб аталади. Горизонтал текисликда ётувчи пластинкалар системаси эса, нурни вертикал текислик бўйича оғдиради ва вертикал оғдирувчи пластинкалар (УУ) деб аталади.
Оғдирувчи пластинкалар системасидан ўтгач, электрон — нур трубканинг кенгайтирилган ҳажмли қисмида ҳаракат қилади ва йўлининг охири экранда тугайди. Экраннинг ички қисмига люминафор модда, яъни электрон оқими урилганда ёруғлик нури чиқадиган модда суртилган бўлади. Электрон-нур экранга урилганда люминафорда уйғониш ҳосил бўлади ва экранда ёритилган доғ вужудга келади. Оғдирувчи пластинкалар системасининг потенцнали ўзгариши билан бу доғ экран бўйича ҳаракатга келади.
Шуни айтиш керакки, электрон-нур экранга урилганда люминафордан иккиламчи электронлар уриб чиқарилади. Уларни тутиб олиш учун трубканинг кенгайтирилган қисмининг ён сиртига ўтказгич модда суртилиб, қатлам ҳосил қилинади ва унга мусбат потенцал берилади. Уни аквадаг деб аталади.
Экранда кузатиладиган ёруғ доғнинг диаметри ва траектория чизиғининг кенглиги электрон — нурнинг фокусланиш даражасига, равшанлиги эса, вақт бирлиги ичида экранга урилаётган электронлар сони ва тезлигига боғлиқ. Ёруғлик доғининг равшанлиги бошқарувчи электрод билан иккинчи анод кучланишини ўзгартиш нули билан бошқарилади. Лекин бу нурнинг фокусланиш даражасига таъсир этади. Шунинг учун нурни фо- куслаш ва экрандаги ёруғ доғнинг равшанлигини бошқариш ўзаро боғлиқ мураккаб жараёндир. Амалий жиҳатдан бу боғланиш мақсадга мувофиқ эмас. Шунинг учун уларни бир-биридан ажратиш мақсадида трубка ичига яна қўшимча бошқариш органлари (элементлари) киритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |