Чизиқли бўлмаган занжир ёрдамида ток спектрида ўзгармас ташкил этувчини ҳосил қилиш ва уни ажра- тиб олнш жараёни ўзгарувчан токни тўғрилаш деб ата- лади. Уни амалга оширувчи қурилма (чизиқли бўлма- ган занжир) тўғрилагич дейилади.
Демак, тўғрилаш жараёнини амалга ошириш учун фақат токнинг ўзгармас ташкил этувчисига эга бўлган чизиқли бўлмаган занжиргина яроқли бўлар экан. Ун- дан ташқари, тўғрилаш эффекти етарли бўлиши учун бу ўзгармас ташкил этувчи ток катта бўлиши керак. Бундай хусусиятга таркибида вентиль хусусиятига эгэ бўлган элемент қатнашувчи чизиқли бўлмаган занжир эга бўлади. Вентиль хусусиятга эга элементга мисол қилиб лампавий ва ярим ўтказгичли диодларни, газотрон, тиратрон ва бошқа элементларни кўрсатиш мум- кин. Шунинг учун тўғрилагичлар ана шу элементларда йиғилади.
Тўғрилашда занжирга таъсир этувчи тебраниш (ки- риш кучланиши) етарлича катта амплитудага эга бўл- гани учун тўғриловчи элемент вольт-ампер характеристикаси тўғри чизиқлар кесмасидан иборат деб олинади (4.1- расм).
Тўғрилаш схемаси икки хил — битта ва иккита ярим даврли бўлади. Бизга трансформаторнинг иккиламчи чулғами билан кетма-кет уланган Д диод ва Rн резис- тордан тузилган занжир берилган бўлсин (4.4а-расм; конденсаторсиз).
4.4- расм. Битта ярим даврли тўғрилаш схемаси (a) вa унинг ишлаш принципи (б).
Агар трансформаторга ўзгарувчан кучланиш берилса, иккиламчи чулғам кучланишининг мусбат ярим даври тўғри келганда диод очилиб, занжирда ток ҳосил бўлади. Кучланишнинг манфий ярим даврида диод ёпилиб, занжирдан ток ўтмайди. Унинг график тасвири 4.4б-расмда кўрсатилган (тескари ток ҳисобга олинмаган). Демак, занжирдаги ток ва чиқиш кучланиши узлукли бўлади. Бундай ток ва кучланиш пульсланувчи ток ёки кучланиш. деб аталади.
Демак, кўрилган схемада ток кириш кучланишининг мусбат ( + ) ярим даврларидагина ҳосил бўлади. Шунинг учун бу схема битта ярим даврли тўғрилаш схемаси дейилади. Унинг асосида тузилган тўғрилагич эса, мос равишда, битта ярим даврли тўғрилагич бўлади.
Радиоқурилмаларда пульсланувчи ток ёки кучла- нишдан фойдаланиш мумкин эмас. Шунинг учун пульсланишни йўқотиш — текислаш зарур. Бунинг учунпульсланувчи ток еки кучланиш спектридаги ўзгармас ва ўзгарувчан ташкил этувчилар бир-биридан ажратилади ва ўзгарувчан ташкил этувчидан қутилиш чорасц кўрилади. Бу жараённи амалга оширадиган қурилма текисловчи фильтр деб аталади.
Нагрузка резисторига параллель уланган конденсатор энг содда текисловчи фильтр ҳисобланади. Унинг
сиғими етарлича катта, яъни бўлиши керак (4.4а-расм; пунктир). Бу ҳолда диоднинг ишлашига трансформатор кучланишидан ташқари конденсаторнинг кучланиши хам таъсир этади. Трансформатордан диодга мусбат кучланиш берилганда, ундан ўтадиган ток конденсаторни (2.27) ифода қонуни бўйнча зарядлайди ва конденсаторда Uc га тенг кучланиш ҳосил бўлади. Унинг ишораси II чўлғам кучланиши ишорасига қарама-қарши — мусбат бўлади. Шунинг учун диоддан трансформаторнинг иккиламчи чулғамидаги кучланиш конденсатор кучланишидан катта (Uтp>Uc) бўлгандагина ток ўтади. Uтpc бўлганда эса, диод ёпилиб, конденсатор Rн резистор орқали зарядсизланади.
Агар Rн нагрузка резисторининг қаршилиги чексиз бўлса, конденсатор трансформатор икламчи чулға- мидаги кучланишнинг амплитуда қийматигача зарядланиши керак. Лекин унда диоддан ўтадиган ток нолга тенг бўлиб, схема ишламай қўяди. Rн занжирда
резисторнинг чекли қииматида мувозанат вужудга келадики, унда трансформатор кучланишининг бир даврида конденсатор оладиган электр энергияси билан йўқоладиган энергия миқдори бир-бирига тенг бўлади. Мувозанат ҳолатида занжирдаги ток ва конденсатор кучланишининг вақт бўйича ўзгариш графиги 4.5- расмда кўрсатилган.