Радиоэлектроника асослари муҳаррир — Қ. Азимов


Чизиқли бўлмаган занжирларни ҳисоблаш



Download 13,17 Mb.
bet58/164
Sana05.07.2022
Hajmi13,17 Mb.
#740056
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   164
Bog'liq
РАДИОЭЛЕКТРОНИКА АСОСЛАРИ

4.2. Чизиқли бўлмаган занжирларни ҳисоблаш


Чизиқли бўлмаган электр занжири деганда ифода- ловчи дифференциал ёки интеграл тенгламаси чизиқли бўлмаган занжирлар тушунилади. Тенгламанинг қандай бўлиши занжирда қатнашувчи чизиқли бўлмаган эле­ментнинг физикавий хусусиятлари билан белгиланади. У ҳамма вақт ҳам бирор функция кўринишидаги ягона ечимга эга бўлавермайди. Шунга кўра чизиқли бўлмаган занжирларни ҳисоблаш ва текшириш усулларининг барчаси тақрибийдир. Унинг аниқлик даражаси масала шартининг қўйилишига ва чизиқли бўлмаган элемент характеристикасининг функционал боғланишига боғлиқ бўлади.
Чизиқли бўлмаган элемент характеристикасининг функционал боғланиши тажрибада аниқланади ва гра- фикда вольт-ампер характеристика кўринишида тасвирланади. Унинг аналитик ифодасини аниқлаш характеристикани апроксимациялаш деб аталади. У жуда кўп ҳадли бўлмаслиги ва тажриба натижаларини аниқ ифодалаши керак.
Характеристикани апроксимациялаш усуллари жуда кўп. Ленин улардай бирортаси ҳам универсал эмас. Улардан бири характеристикани кўрсаткичли полином орқали ифодалашдир:
I = ао + а1U + а2U2 + a3U3 + . . . + anUn + . . . (4.2)
Бунда ао, а1, а2, ..., ап, ... коэффициентлар Тейлор қаторининг коэффициентлари бўлиши шарт эмас. Шунинг учун улар шундай танланиши керакки, занжирни ифодалайдиган тенглама ишчи соҳани тўлиқроқ экс эттирсин.
Амалда (4.2) чексиз қатордан тўлиқ фойдаланиш мумкин эмас. Текширишда унинг чекли сондаги ташкил этувчилари билан кифояланилади. У масала шартининг қўйилиши ва текшириш аниқлцгига боғлиқ бўлади. Масалан, ферромагнит ўзакли индуктивлик ғалтагннинг характеристикасини (гистерезис ҳодисаси ҳисобга олинмаса) қуйидаги қисқартирилган полином
ёки (4.2а)
cигнетодиэлектрикли конденсатор характеристикаси- ни эса,
q = b1Uc 4- b3Uс3 ёки Сд = b1-3b3Ьз Uс2 (4.26)
орқали ифодалаш мумкин.
Чизиқли бўлмаган элемент характеристикасини ап- роксимациялашда унга таъсир этувчи сигнал амплиту- дасининг катталиги катта аҳамиятга эга. Шунга кура, иккита хусусий ҳол ажратилади: кичик ва катта ампли- тудали сигнал ҳоллари. Биринчи ҳолда сигнал ампли­тудаси характеристиканинг кичик соҳасини эгаллайди ва характе­ристикани апроксимлашда (4.2) полином- нинг (энг кўпи билан) бешинчи даражали хади билан чегараланилади. Иккинчи ҳолда сигнал амплитудаси характеристиканинг етарлича катта қисминн қоплайди. Шунинг учун характеристиканинг кичик эгрилигини ҳисобга олинмайди ва уни тўғри чизиқ кесмалари билан алмаштирилади (4.1-расм).


Download 13,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish