Радиоэлектроника асослари муҳаррир — Қ. Азимов


Электрон асбобларнинг динамик иш режими



Download 13,17 Mb.
bet56/164
Sana05.07.2022
Hajmi13,17 Mb.
#740056
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   164
Bog'liq
РАДИОЭЛЕКТРОНИКА АСОСЛАРИ

3.15. Электрон асбобларнинг динамик иш режими


Электрон асбоблар ишлатилганда уларга бирор юк—нагрузка уланади. Уни эквивалент қаршилик снфатида белгиланади. Умумий ҳолда эквивалент қаршилик комплекс катталик бўлиб, у электрон асбобнинг электродларидан бирортасига уланади.
Электрон асбобнинг нагрузка остида ишлаши унинг динамик иш режими деб аталади. Динамик режим ди­намик характеристика ва параметрлар орқали ифода- ланади. Улар статик характеристика ва параметрлардан фарқ қилади ва ҳарбир хусусий ҳол учун алоҳида аниқланади. Мисол учун униполяр транзисторнинг иш ре­жими билан танишайлик. Қулайлнк учун нагрузка қаршилигини соф актив қаршилик деб ҳисоблаймиз. У транзисторнинг стокига уланган Rc резистордан иборат (3.34 а-расм). Лекин динамик иш режимни текшириш учун транзисторнинг характеристикасидаги ишчи соҳаси ҳам кўрсатилиши керак. Фараз қилайлик, ишчи соҳа чиқиш характеристикасининг тўғри чизиқли қисмида танланган бўлсин. Маълумки, бу соҳа затвор кучланишининг манфий қийматларига тўғри келади (3.34-расм).

3.34-расм. Униполяр транзисторнинг динамик иш режими.


Шунинг учун бу соҳага эришиш учун транзисторнинг затвор — исток оралиғига манфий қутби затворга уланган Ез манба уланади. Унинг затворга берадиган кучланиши манфий силжитиш кучланиши деб аталади. Унинг қиймати сток токи ва сток кучланиши­нинг ўзгармас ташкил этувчи қийматларини ифодаловчи нуқтани белгилайди: A(Iсо, Uсо ). Бу нуцта бошланғич ишчи нуқта деб аталади (3.34 б-расм). Агар затворга ўзгарувчан кучланиш берилса, сток токининг ўзгарувчан ташкил этувчиси ҳосил бўлади ва сток кучланиши қу- йидагича ифодаланади:
Uс=Eс-Iс·Rс ва Iс= Iсо+ Iс~ (3.47)
Бу координат бошидан ўтмайдиган тўғри чизиқ тенгла. масидир. Унинг оғиш бурчаги (α)Rc резисторнинг катталигига боғлиқ бўлади. Rc=0 бўлганда, бу тўғри чизиқ куч­ланиш ўқига перпендикуляр бўлса, Rc=∞ да ток ўқига перпендикуляр бўлади. Rc нинг чекли қийматида эса, бу тўғри чизиқ кучланиш ўқини Uc = Ес нуқтада, ток ўқини нуқтада кесиб ўтади. Уни нагрузка чизиғи деб аталади. Нагрузка чизиғининг ишчи соҳада ётадиган қисми динамик характеристикадир. 3.34-расмдан затвор кучлани­ши билан сток кучланиши ўзаро қарама-қарши фазада ўзгариши, яъни транзистор φк = π фаза силжиши хосил қилиши кўринади.
Транзисторнинг динамик иш режими динамик пара- метрлар орқали характерланади. Уларни аниқлаш учун униполяр транзисторнинг (3.44) характеристик тенгла- маси ва (3.47) динамик режим тенгламасидан фойда- ланамиз.
(3.47) ифодадан сток кучланишининг орттирмасини аниқлаб (3.44) га қўйсак, ундан
(3.48)
ҳосил бўлади. Бунда Sн транзисторнинг динамик қиялик коэффициента деб аталади ва ҳамма вақт статик қиялик коэффициентидан кичик бўлади.
Агар (3.44) га сток токи орттирмасини қўйсак, қуйидаги коэффициент ҳосил бўлади:
(3.49)
Уни транзисторнинг динамик кучайтириш коэффициенти дейилади. Унинг катталиги хам статик кучайтириш коэффи­циентидан кичик бўлиб, миқдори Rc нагрузка қаршилиги билан характерланади. Нагрузка қаршилиги қанча катта бўлса, у статик кучайтириш коэффициентига интилиб боради (Rc=0 бўлса, μдн=0). Бу транзисторнинг кучайтириш хусусиятларидан фақат нагрузка қаршилиги улангандагина фойдаланиш мумкинлигини кўрсатади (Минус ишора транзисторда ҳосил бўладиган фаза силжиши φк = π ни ифодалайди).
Умумий ҳолда нагрузка каршилиги комплекс катталик бўлгани учун динамик кучайтириш коэффициенти ҳам ком­плекс миқдор бўлади:
(3.50а)
Агар шарт бажарилса, (3.50 а) соддалашиб,
(3.506)
кўринишга келади.
Электрон асбобларнинг динамик иш режимини бил-
ган ҳолда, уларнинг эквивалент схемаларини тузиш мумкин. Масалан, (3.48) га асосан униполяр транзис­торнинг сток занжирини ўзаро кетма-кет уланган Ri ва Rc резисторларга ЭЮК μUз га тенг генераторнинг уланиши деб қараш мумкин (3.35 а-расм).


Download 13,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish