Унда частота танловчи RC — фильтр 3 та кетма-кет уланган дифференциалловчи занжирдан ташкил топган бўлиб, T1 транзисторнинг коллектор — база оралиғига Т4 транзисторда йиғилган эмиттер қайтаргичи орқали уланган. Бу тескари боғланиш занжири кириш қаршилигининг Т1 транзисторнинг коллектор нагрузкасига бўлган таъсирини йўқотади ва генерация шартининг яхши бажарилишини таъминлайди. RC— занжирнинг учинчи резистори R3 микросхема элементами ташкил қилади.
Чиқиш кучланиши Т2 транзисторнинг коллектори орқали олинади (10—уч). Унда ташқи нагрузка резистори билан генераторни созлаш учун Т5 транзисторда йиғилган эмиттер қайтаргичи хизмат қилади. Шунинг учун схемада чиқиш кучланиши унинг эмиттери орқали (9— уч) олинган. Т3 транзистор ва Д диод LC — генератор схемасида кўрилган вазифани бажаради. Демак, кўрилган схеманинг негизини T1 транзисторда йиғилган кучайтиргич ташкил қилар экан. Шунинг учун схема бир каскадли генераторнинг эквивалентидир.
6.17-расмда операцион кучайтиргичда тузилган икки каскадли RC — генераторнинг эквивалента кўрсатилган.
Унда RC — занжир манфий тескари боғланиш занжири бўлиб ҳисобланади. Схемадаги жараёнлар икки каскадли RC — генератор (6.8-расм) даги каби бўлади.
6.8. Мультивибратор
Импульс қурилмаларида гармоник бўлмаган тебра- ниш генераторлари кўп ишлатилади. Уларнинг тебра- нишлари релаксацион тебранишлар деб аталади. Релак- сацион генераторлар гармоник тебраниш генераторлари каби ўзгармас ток манбаи энергиясини махсус шакл» даги (тўғри тўртбурчак, учбурчак, аррасимон ва бошқалар) ўзгарувчан ток энергиясига айлантириб беради. Ана шундан релаксацион генераторлардан бири—мультивибратор бўлиб, у шакли тўғри тўртбурчакка яқин тебранишлар манбаидир. Тузнлиши жиҳатдан у кучли мусбат тескари боғланишли икки каскадли резисторларда тузилган кучайтиргичдир.
Мультпвибраторнинг уч хил асосий иш режими маз- жуд: автоматик тебраниш, синхронизация ва кутиб ту- риш режимлари.
Автоматик тебраниш режимида мультивибратор ўз- ўзидан уйғонадиган генератор каби ишлайди, яънн тебраниш системанинг ички жараёнлари ҳисобига ҳосил бўлади. Шунинг учун импульеларнинг давом этиш вақ- тн, такрорланиш частотаси ва бошцалар қурилманинг иараметрларига боғлиқ бўлади. Уларни схемадаги эле- ментларнинг катталигини ўзгартиш ҳисобига маълум чегаравий қийматлар орасида ўзгартиш мумкин.
Мультивибратор синхронизация режимида ҳам ўз- ўзидан уйғонувчи генератор сингари ишлайди. Лекин ишлаб чиқариладиган тебранишларнинг такрорланиш частотаси ташқаридан таъсир этадиган синхронловчи (бнр хилловчи) импульснинг частотаси билан бошқарилади. Умумий ҳолда синхронловчи импульснинг частотаси мультивибратор ишлаб чиқарадиган тебранишнинг частотасидан кичик бўлади. Лекин схема элементларини танлаш йўли билан уларни тенг қилиб олиш мумкин.
Мультивибратор кутиб туриш режимида ташқи туртки таъсирида ишловчи генератор ҳнсобланадн. Шунинг учун у ҳар сафар ташки махсус импульс таъсир этган дан кейин ишлайди.
Мультивнбраторнинг автоматик тебраниш режими билан танишайлик. Бу ҳол учун унинг принципиал схемаси 6.18-расмда кўрсатилган.