Асосий қисм
Кенг маънода шаҳар бренди тушунчаси негизи-
да ёрқин ва жозибадор ғоялар, белгилар, рамзлар,
қадриятлар, тасвирларда тизимли равишда акс эт-
тирилган ҳамда шаҳар қиёфаси (имиджи)да тўлиқ
ва муносиб акс эттирилган шаҳарнинг ўзига хос-
лиги тушунилади[1; 2].
Амалда шаҳар брендига
шаҳарнинг ноёб иқлим ва жуғрофий шароитлари,
ҳар қандай воқеа-ҳодисалар, турли хил диққатга
сазовор жойлар, шахслар, рамзлар, афсоналар, ди-
ний рамзлар, ҳаттоки ҳудудда ишлаб чиқарилаётган
маҳсулотлар айланиши мумкин, фақат улар ўзла-
рида ижобий ҳис-туйғуларни акс эттириши лозим.
Брендни шакллантириш ва ривожлантиришда
танланган объектлар асос бўлиши учун брендни
ноёб, жозибадор, осон таниладиган ҳамда асосий-
си шунга ўхшаш брендлар орасида рақобатбардош
бўлишини таъминлайдиган мақсадга йўналтирил-
ган меҳнат зарур бўлади. Шаҳар брендини яратиш,
бош қариш ва ривожлантириш борасида олиб бори-
ладиган ишлар шаҳар брендинги, деб номланади.
Умумий ҳолда шаҳар брендинги ташқи бозор-
ларни эгаллаб олишга, инвесторлар, сайёҳлар, янги
резидентларни жалб қилишга қаратилган шаҳар
рақобатбардошлигини ошириш стратегия сифати-
да тушунилиши мумкин[3]. Шаҳар брендингининг
асосий мақсади мақсадли аудитория идрокини бо-
шқариш жараёнини ташкил этиш – уни ҳозирги
ҳолатдан истакдагидек ўзгартириш, шунингдек,
шаҳардаги моддий ва номоддий ресурслар етиш-
маслигини бартараф этишдан иборат. Шаҳар брен-
дининг асосий мақсадли аудиториясига шаҳарнинг
доимий ва потенциал аҳолисини, инвесторлар
ҳамда тадбиркорларни (жумладан ташқи), шунинг-
дек, турли сайёҳларни киритиш мумкин.
Ўзбекистон ҳудудида муваффақиятли брендинг
намуналари сифатида Самарқанд шаҳрида ҳар икки
йилда бир марта ўтказиладиган “Шарқ тароналари”
халқаро мусиқа фестивали, 2018 йил сентябрь ойи-
да Шаҳрисабз шаҳрида илк маротаба ўтказилган
ҳамда ҳар икки йилда бир маротаба ўтказилиши
режалаштирилган Халқаро мақом фестивали, 2019
йил сентябрь ойида Қўқон шаҳрида бошланган ва
икки йилда бир маротаба ўтказиладиган Халқаро
ҳунармандчилик фестивалини мисол қилиб келти-
ришимиз мумкин. Шу билан бирга, брендинг Ўзбе-
кистоннинг кўплаб ҳудудлари учун янгилик ҳисоб-
ланади.
Бугунги кунда, Ўзбекистон шаҳарларида брен-
динг жараёнини тўхтатиб турувчи учта асосий
сабаб мавжуд. Биринчиси, шаҳарни шаклланти-
ришда маркетинг ёндашувининг самарадорлигига
ишонч йўқлиги: ҳудудий раҳбарларнинг ҳаммаси
ҳам маркетинг воситалари, шаҳар брендини шакл-
лантиришга комплекс ёндашиш ва ижтимоий-иқти-
содий стратегия ёрдамида шаҳар инвестицион
жозибадорлигини ошириш ҳамда гуллаб-яшнаши
мумкинлигига ишонишмайди. Иккинчи сабаб –
шаҳар брендини яратиш бўйича амалий тажриба-
нинг йўқлиги, шаҳар бренди соҳасида илмий, ус-
лубий ва амалий ишланмаларнинг етарли даражада
эмаслиги. Юқорида келтирилган сабабларнинг энг
аҳамиятлиси бўлган учинчи сабаб – бу брендни
шакл
лантириш ва кейинчалик ривожлантириш-
нинг жуда юқори харажатга эга эканлиги. Муваф-
фақиятли шаҳар брендларининг тажрибаси шаҳар
брендини ривожлантириш ва тарғиб қилиш кўп
миллион долларлик харажатлардан иборат эканли-
гидан далолат беради. Шу билан бирга, муваффақи-
ятли брендинг стратегиясини амалга ошириш нати-
жасида эришилган натижалар миқдорий ва сифат
кўрсаткичлари бўйича харажатлардан анча юқори
(1-жадвал).
Ўзбекистон шаҳарларида бренд ривожланиши-
нинг биринчи аниқланган муаммолари шаҳарни
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегия-
сини ва шаҳар брендини ишлаб чиқиш учун илғор
тажрибага эга замонавий мутахассислар – маркето-
логлар, иқтисодчилар, социологларни жалб қилиш
орқали ҳал қилинади. Брендларни ишлаб чиқишда
танлов асосида маҳаллий истеъдодли маркетолог-
ларни ва кенг жамоатчиликни жалб қилиш мақсадга
мувофиқдир. Ўзбекистонда бундай ёндашувни кў-
плаб шаҳарлар синаб кўриш имкониятига эга бўл-
ган, бу эса шаҳар брендини ривожлантириш учун
бюджетни сезиларли даражада камайтиради.
Таъкидлаш жоизки, бренднинг муваффақияти
кўп жиҳатдан нафақат муваффақиятли ғоя ва ижо-
дий ечимларга, балки шаҳар бренди лойиҳаларини
салоҳиятли бошқаришга ҳам боғлиқ. Шаҳар брен-
дини яратиш бўйича лойиҳани амалга оширишда,
биринчи навбатда, брендга бўлган талабларни ёдга
олиш керак, масалан, ростгўйлик ва долзарблик,
55
Biznes-Эксперт
№ 7, 2020
БРЕНДИНГ
Do'stlaringiz bilan baham: |