60
Biznes-Эксперт
№ 7, 2020
ЭЛЕКТРОН САВДО
лашиш кузатилиб, 33,1 фоизга камайди.
Мева-саб-
завот маҳсулотларининг экспорт таркибида 83,4
млн. АҚШ долларига тенг 211,4 минг тонна сабза-
вот, шунингдек, 53,3 млн. АҚШ доллари қиймати-
даги 45,8 минг тонна мева ва резаворлар мавжуд.
Мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт
бозорлари Қозоғистон (25,6 фоиз), Россия Фе-
дерацияси (18,6 фоиз), Афғонистон (9,4 фоиз) ва
Қирғизистон Республикаси (8,9 фоиз) давлатлари
ҳиссасига тўғри келган
1
.
2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб тадбиркорлик
субъектларига янги мева-сабзавот, узум ва полиз
маҳсулотлари ҳақини олдиндан 100 фоиз тўлаш
шарти билан тўғридан-тўғри шартномалар асоси-
да экспорт қилишга ҳам рухсат берилган эди. Энг
муҳими, бундан буён тадбиркорлик субъектлари
улгуржи савдо қилиш лицензиясига эга бўлмасдан
мева-сабзавот маҳсулотлари
экспортини амалга
ошириш ҳуқуқига эга бўлади.
Қарор билан божхона органлари томонидан
экспорт қилинаёт ган мева-сабзавот маҳсулотлари-
ни божхона кўригидан ўтказиш билан боғлиқ ма-
салалар ҳам ўз ечимини топди. Эндиликда бундай
маҳсулотлар божхона кўригидан ўтказилмайди.
Бинобарин, тадбиркорлик субъектлари ўзла-
рига ажратилган ер участкаларида мева-сабза-
вот маҳсулотларини бевосита уларни етиштириш
жойларида суғориш, тайёрлаш ва сақлаш бўйи-
ча инфратузилма объектлари қуриш учун енгил
конструкция ларни қуриш юзасидан қурилиш-мон-
таж ишларини амалга ошириши мумкинлиги бел-
гиланди.
Электрон савдо майдончаси – бу электрон алоқа
каналлари орқали харидларни амалга оширувчи ет-
казиб берувчи – товар (иш, хизмат)лар сотувчиси
ва буюртмачи-харидорнинг ўзаро таъсирини таъ-
минловчи ахборот, ташкилий ҳамда техник ечим-
ларнинг аппарат-дастурий мажмуидир.
Ҳозирги вақтда товар (иш, хизмат)ларни
сотиш
бўйича ташкилотлар –
сотувчилар ва харидор кор-
хоналар ўртасида битимлар тузишда фойдаланили-
ши мумкин бўлган ҳар қандай интернет-ресурсни
электрон савдо майдончаси деб аташ мумкин.
Айнан, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томони-
дан экспортга йўналтирилган мева-сабзавот маҳсу-
лотларининг турлари, ҳажми, суммаси ва етишти-
риш ҳудудлари кесими тўғрисидаги маълумотлар,
шунингдек, экспорт жараёнининг барча босқичи-
ни реал вақт режимида кузатиш имконини берувчи
мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчилар
ахборот портали ишлаб чиқилади.
Бозор иқтисодиёти тизимига ўтиш ва қишлоқ
хўжалик маҳсулотларини давлат томонидан сотиб
олишнинг қисқариши билан савдо учун янги бозор
каналлари, хусусан, электрон тижорат пайдо бўлди
ва ривожлана бошлади. Электрон тижоратни қўл-
лашнинг биринчи шаклларидан бири бу фонд бир-
жаси. Маълумки, биржа – бу товарлар, валюталар,
қимматли қоғозлар ва бошқа ҳосилавий молиявий
воситалар учун уюшган бозорнинг доимий ишла-
шини таъминлайдиган юридик шахс.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқа-
рувчилар биржасидаги савдонинг самарадорлиги
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган юқори бо-
зор талабига боғлиқдир. Биржа савдоси катта миқ-
дордаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш
ёки сотиб олиш вақтини сезиларли даражада камай-
тириши мумкин, шунинг учун бу асосан қишлоқ хў-
жалиги маҳсулотларини йирик етказиб берувчилар
учун муҳимдир. Маълумки, Чикаго тижорат бир-
жаси CМЕ-(Chicago Mercantile Exchange) дунёда-
ги энг йирик ва энг диверсификацияланган товар
биржаларидан биридир.
Ҳозирда CМЕ савдо ҳажми йилига 525 млн.
АҚШ доллари миқдоридаги шартномани ташкил
этади, бу ерда қишлоқ хўжалиги шартномалари кат-
та улушни эгаллайди. Хусусан, CМЕнинг энг муҳим
воситаларидан бири, қорамол, дон ва бошқа қишлоқ
хўжалик маҳсулотларига товар фючерслари кира-
ди. Ўрим-йиғим олдидан ҳар қандай фермер кела-
жакдаги товарларни электрон савдо майдончалари
орқали сотиш бўйича фючерс ёки опцион шартно-
масини тузиши мумкин.
Бунинг учун у биржанинг
веб-сайтида харидорни топиши ва товарларни ўз
вақтида етказиб бериш мажбуриятига қарши ҳар
қандай активларни “қўйиши” керак. Ҳозирги кунда
электрон савдо майдончалари туфайли, жойлашув
масофасидан қатъи назар, биржада қишлоқ хўжали-
ги маҳсулотлари савдосида иштирок етиш мумкин.
Аммо, афсуски, ҳозирги кунга қадар мамлакатимиз-
да ушбу савдо тури жуда кам ривожланган.
Электрон савдо майдончаларида маҳсулотнинг
таркиби, қадоқлаш тўғрисида, “қисм”нинг ҳажми
(пакетнинг оғирлиги), маҳсулотнинг озуқавий ва
энергия қиймати, маҳсулотни сақлаш шартлари
ҳамда сақлаш муддати ҳақида маълумотлар келти-
1
Ўзбекистон Республикаси статистика қўмитаси маълумотлари.
61
Biznes-Эксперт
№ 7, 2020
ЭЛЕКТРОН САВДО
рилган. Сайтда товарларнинг фотосуратлари жой-
лаштирилган, чет эллик харидорларга эса сайтнинг
инглиз тилидаги версияси таклиф этилади. Товар-
ларни сотиб олувчилар учун электрон тижоратдан
фойдаланишнинг фойдалари нафақат маҳсулот
тўғрисида, балки маълумот олишда ҳам қулайроқ-
дир. Транзакцион харажатларни тежашда даромад
ҳам мавжуд бўлиб корхоналар маҳсулотларини со-
тиб олиш тўғрисида қарор қабул қилганда, етказиб
берувчининг савдо бўлимига қўнғироқ қилиш ёки
йиғилиш ўтказишга ҳожат йўқ, фақат сайтдаги мав-
жуд шаклни тўлдириш кифоя. Агар сиз битимнинг
баъзи шартларини ўзгартиришингиз керак бўлса,
сиз алоқа учун шахслар билан, шунингдек, сайтда
жойлаштирилган алоқа шакллари билан боғлани-
шингиз мумкин. Шу билан бирга, ушбу одамлар би-
лан шахсий алоқа қилишнинг ҳожати йўқ ва алоқа
вақтида ҳеч қандай чекловлар йўқ.
Интернет-дўконни ташкил этишга асосланган
электрон тижорат, нақд товарларнинг одатий сав-
досига нисбатан нархларни тушириш учун қўшим-
ча имкониятлар яратади, чунки, товарлар кўпинча
савдо тармоғини четлаб ўтиб, ишлаб чиқарувчи-
нинг омборидан етказиб берилади. Электрон ти-
жорат харажатлари биринчи навбатда сайтни яра-
тиш ва сақлаш харажатлари билан белгиланади.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, электрон сав-
до майдончаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
етказиб берувчилар ва
харидорларни битта савдо
ҳамда ахборот маконида бирлаштиришга имкон
беради, шунингдек, электрон савдо майдончаси
иштирокчиларига харидлар жараёнининг сама-
радорлигини оширадиган бир қатор хизматларни
тақдим этади. Шундай қилиб, қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини истеъмолчилари бўлган харидор-
лар электрон савдоларни ким ошди савдоси ёки
ким ошди савдоси шаклида ўтказиш имкониятига
эга бўладилар, етказиб берувчилар таклиф этилаёт-
ган маҳсулот (товар, иш ёки хизмат)лар тўғрисида
маълумот жойлаштириш имконига эга бўладилар
ва харидларда иштирок этишлари мумкин. Қои-
да тариқасида харидлар жараёни электрон савдо
майдончасида харидлар тўғрисида маълумот жой-
лаштирадиган, натижаларни қайта ишлайдиган
ва харидлар тартибининг ғолибини аниқлайдиган
ихтисослашган корхоналар томонидан амалга оши-
рилади ҳамда шу тариқа ҳар бир харидда уч томон
иштирок этади –
харидлар ташкилотчиси, харидлар
иштирокчилари ва электрон платформа оператори.
Бундай ҳолда, потенциал етказиб берувчилар ха-
ридлар иштирокчилари, буюртмачи харидларнинг
ташкилотчиси ва электрон савдо майдончасининг
ишлашини таъминловчи шахс электрон савдо май-
дончасининг оператори ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: