Наманган вилоятида текстил маҳсулотлари экспортини маркетинг тамойиллари асосида ривожлантириш йўллари
Наманган муҳандислик-технология
институти “Маркетинг” кафедраси
катта ўқитувчиси Р.М.Каримжанова.
телифон рақам: +998941752442
Е-mail: ranohonkarimjanova@gmail.com
“Маркетинг” таълим йўналиши
12у-19 гурух талабаси Ж.А.Одилов.
телифон рақам: +998943009033
E-mail: jakhongirodilov33@gmail.com
Аннотация: Мақолада Наманган вилоятида ишлаб чиқарилаётган текстил махсулотлари бозори ва уни экспортини ривожлантиришда маркетинг тамойилларидан фойдаланиш масалалари ёритилган.
Калит сўзлар: Экспорт, Модернизация, Маркетинг, Стратегия, Технология, Класстер, Нотўқима
Бугунги кунда жаҳон иқтисодиётидаги глобаллашув жараёнида текстил маҳсулотлари ишлаб чиқариш маркази Европа ва АҚШ дан ривожланаётган Жанубий Америка, Жануби-Шарқий ҳамда Марказий Осиё минтақаларига кўчди. Бу эса ривожланаётган д авлатлар қатори мамлакатимизда ҳам иқтисодий жиҳатдан муҳим тармоқлардан ҳисобланган текстил маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарни модернизациялаш, экспортбоп, юқори сифатли текстил маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини ташкил этишда маркетинг фаолиятига нисбатан жараёнли ёндашувга асосланиш, рақобатбардош маҳсулот турларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда улар экспортини маркетинг стратегиялари асосида ривожлантиришга эътибор қаратишни тақозо этади.
Рақобат кураши тобора кескинлашиб бораётган ҳозирги даврда корхоналарни реконструкция қилмасдан, замонавий илғор технология билан жиҳозламасдан, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турларини янгиламасдан туриб, уларнинг иқтисодий ва молиявий барқарорлигини таъминлаш мумкин эмас. Ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг узлуксиз шаклларини жорий этиш мамлакатимиз тўқимачилик корхоналарини ривожлантириш ҳамда экспортбоп сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг энг муҳим шарти ва манбаи бўлмоғи керак. Текстил маҳсулотлари ишлаб чиқаришининг ўз хом ашё базасига эга эканлиги пахта хом ашёсига қайта ишлов берадиган Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг жадал суръатлар билан ривожланиши учун асос бўлмоғи керак.
Мамлакатимиз тўқимачилик корхоналари рақобатбардошлигини оширишнинг муҳим йўналишларидан бири сифатида, сўнгги йилларда маркетинг фаолиятига нисбатан жараёнли ёндашувга асосланган тизимни жорий этиш, кўпгина маҳаллий ва хориж корхоналарида ўз самарасини кўрсатгани боис, борган сари кўпроқ аҳамият касб этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 декабрдаги “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5285-сонли, 2018 йил 22 январдаги “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги 5308-сонлифармонлари, 2019 йил 12 февралдаги ПҚ-4186-сонли “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва унинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, 2019 йил 16 сентябридаги ПҚ-4453-сонли “Енгил саноатни янада ривожлантириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, 2020 йил 5 майидаги ПҚ-5989-сонли “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорлари ушбу соҳани ривожлантиришга ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Мамлакатимизда текстил маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар сон жиҳатидан ҳам, сифат жиҳатидан ҳам ривожланиб бормоқда. Шу жумладан, наманган вилоятида ҳам текстил маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар ривожланиб бормоқдалар.
Наманган вилоятида 2021 йил бошларида ҳаммаси бўлиб 5711 саноат корхонаси фаолият юритган бўлса, шундан, енгил саноат тармоғида вилоятда асосийларидан ҳисобланган тўқимачилик ва тикув-трикотаж сохасида 1633 та корхоналар фаолият юритмоқда. Уларнинг 1099 таси тикувчилик корхоналарини ташкил этса қолган 535 таси тўқимачилик корхоналари ҳисобланади.
Вилдоятдаги текстил маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тармоқнинг жами вилоят саноатидаги улуши 31,0 фоизни ташкил этмоқда
Тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган 125 та тола, 195 та газлама, 121 та тўқилган ва трикотаж мато, 8 та тўқимачилик махсулотларини безаш, 7 та гилам ва гилам махсулотлари, 4 та, арқон, канат, чилвир ва боғичлар, 14 та нотўқима махсулотлари ва 60 та бошқа тўқимачилик махсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналаридан ташкил этади.
Тикувчилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган 3 та чармдан кийим, 953 та тайёр кийим кечак махсулотлари, 1 та мўйнали махсулотлар, 24 та пайпоқ ва 118 та бошқа ишлаб чиқарувчи корхоналаридан ташкил этади.
Вилоятда етиштириладиган пахта толасини 100 фоиз қайта ишлаш билан қамраб олинган. Бунда ип калавани қайта ишлаш 70,4 фоизи, қолган 29,6 фоизи кейинги ишлаб чиқариш босқичларига йўналтирилади. Яъни, ип калавадан тайёр мато, тикувчилик, трикотаж ва бошқа тайёр маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда экспорга йуналтиришни ўз ичига қамраб олади.
Вилоятнинг текстил маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарида инновацион ҳамда инвестицион фаолият жадал суръатларда амалга оширилмоқда. Инвестиция лойиҳалари бўйича 2020 йилда олдиндан қабул қилинган дастур доирасада умумий қиймати 3,2 трлн.сўмлик жами 193 та текстил ва тўқимачилик саноати лойиҳалари фойдаланишга топширилиши натижасида 20699 та янги иш ўринлари яратилди. Ушбу 3,2 трлн.сўмлик инвестицияларнинг 1,6 трлн.сўми ўз маблағлари ҳисобланса, 168,1 млрд.сўми банк кредитлари, 44,4 млн. доллари хорижий кредитлар ҳисобидан ва 96,9 млн. долларини хорижий инвестициялар ташкил этади.
Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ва кластер лойиҳалари.
Мамлакатимиз ва вилоятлар раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари ва кўрсатмалари асосида тектисл маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ортиб бормоқда. 2020 йил давомида вилоятдаги “Textile Finance Namangan” масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси, “Тошбулоқ текс”, “Наманган Тўқимачи”, “Наманган Момиқ Сочиқлари”,“Узтекс Учкурган” ва “Учкурган Текстил” масъулияти чекланган жамиятлар вилоятнинг 8 та ҳудудида жами 55,1 минг гектар (87,0%) ер майдонларига пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкил этилди. 2021 йилдан эса 100 фоиз ер майдонларини кластерлар қамраб олиниши кўзда тутилган.
Ушбу кластерлар томонидан 166144 минг тонна пахта хом-ашёси етиштирилиб, бирламчи босқичда 430,2 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, кейинги босиқичга 7 хил маҳсулотлар узлуксиз равишда истеъмолчиларга етказиб берилмоқда.
Наманган вилоятидаги «IFTIHOR KIYIM SANOAT» масъулияти чекланган жамияти эркаклар ва ўғил болалар учун тўқимачилик материалларидан костюмлар тикиш ва сотиш билан шуғулланмоқда.
Мамлакатимизнинг текстил маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар маҳсулот экспорт қилиш ҳажмини ошириш ва экспорт географиясини кенгайтириш мақсадида қуйидагиларни амалга оширишлари биринчи навбатдаги вазифалардандир:
Хорижий давлатларда мамлакатимизнинг текстил маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланаётган корхоналарини ва уларда ишлаб чиқарилаётган, ёки ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мумкин бўлган маҳсулотларга бўлган талабни ўрганиш, бундай товарлар бозорларига кириб бориш ва рақобат қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш экспорт қилинаётган товарлар сонини ва мамлакатлар географиясини кенгайтиришга ижобий таъсир кўрсатади.
Текстил маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифат даражасини ошириш ва уларнинг рақобатбардошлилигини ошириш бўйича тадбирлар мажмуасини ишлаб чиқиш ва уни бажарилиши таъминлаш лозим. Экспорт қилиниши мўнжалланган текстил маҳсулотлари авваламбор рақобатбардошли бўлиши керак. Шундагина уларни бошқа мамлакатлардаги бозорларда ўзининг ўрни бўлишига эришишимиз мумкин. Стандартларни қайта кўриб чиқиш ва уларни жорий этиб бориш. Маҳсулотларимизнинг истеъмол қиймати даражасини оширишга ҳаракат қилиш.
Текстил маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарда маҳсулотлар экспортини ошириш ва рақобатбардошлилилкни таъминлашда маркетинг стратегияларидан мос равишда фойдаланиш катта аҳамиятга эга ҳисобланади. Текстил маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар ўзларининг маркетинг стратегияларини ишлаб чиқишлари ва бозорлардаги холатни ўрганишлари ҳамда бу холатга мос ҳаракатларни амалга оширишлари катта аҳамиятга эга. Маркетинг фаолиятида бозордаги талаб ва таклифни, истеъмолчиларнинг истакларини кенг миқёсда ўрганиш асосида шу мамлакатларнинг бозорарида зарур ҳисобланган товарларни ишлаб чиқариш мумкин ва экспорт ҳажмини орттиришга эришиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |