Р 38 р 38 О. Д. Раҳимов, И. Х. Сиддиқов, М. О. Муродов. Ҳаёт фа



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet225/244
Sana19.05.2023
Hajmi2,76 Mb.
#941326
1   ...   221   222   223   224   225   226   227   228   ...   244
Bog'liq
033-

 
Инсон экологияси. 
Инсон экологияси одамларни ташқи 
муҳит билан ўзаро муносабат қонуниятлари, аҳоли сонининг 
ортиб бориши, соғлиқни сақлаш ва яхшилаш, инсоннинг физик ва 
руҳий имкониятларини кенгайтириш каби масалалар билан 
шуғулланади. Инсон экологиясининг муҳим вазифаси аҳоли 
соғлиғини сақлаш ва яхшилашнинг табиий қонуниятларини 
ўрганишдан иборат. 
Инсон экологияси олдида учта вазифа туради: 
1. Табиий муҳитни бир бутун ҳолда сақлаб қолиш. 
2. Аҳоли саломатлиги. 
3. Кишиларнинг узоқ яшаши ва фаол ҳаѐтини таъминлаш. 
6.13. Экологиянинг ҳуқуқий асослари 
Таянч иборалар

низом, меъѐрий, ҳуқуқий, ҳуқуқий 
маданият, ҳуқуқий онг, ҳуқуқий саводхонлик. 
6.13.1. Экология ва атроф-муҳит ҳимоясига оид қонунлар,
низомлар ва меъѐрий ҳужжатлар 
Ўзбекистоннинг ижтимоий ва иқтисодий сиѐсати, унинг 
интеграцияси ишлаб чиқариш билан ташқи муҳитнинг ўзаро 
мувофиқлиги асосида ўтказилмоқда. Бу сиѐсат халқимиз ва 
давлатимиз олдида тўрган экологик муаммоларнинг нақадар 
жиддий эканлигини сезган ҳолда олиб борилмоқда. 
Ҳозирги кунда аҳолининг экологик хавфсизлиги Ўзбекистон 
Республикаси Конституцияси билан кафолатланган. Бундан 
ташқари, мустақиллик даврида табиатни муҳофаза қилиш ва 
экологик муаммоларни одилона ечишга бағишланган 100 дан 
ортиқ ҳужжатлар қабул қилинган. 


310 
Экологик муносабатларни тартибга солиб турувчи асосий 
ҳужжатлардан бири – Республикамизда 1992 йил 9 декабрда 
қабул қилинган «Табиатни муҳофаза қилиш Қонуни». Бу қонун 
ташқи муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан тўғри 
(рационал) 
фойдаланиш, 
экологик 
системалар, 
табиий 
комплекслар ва айрим биологик объектларни асрашнинг ҳуқуқий, 
иқтисодий ва ташкилий негизини аниқлаб беради. Инсон учун 
тоза ва қулай муҳит яратишни кафолатлайди. У ташқи муҳитни 
асраган ҳолда Республикамизни стабил ривожланишига 
қаратилган 
бўлиб, 
биологик 
турли-туманликни, 
инсон 
саломатлигини ва маданий меросимизни сақлаб қолишга имкон 
яратади. 
1992 йил 3 июлда Республикамизда «Давлат санитар 
назорати тўғрисида» Қонун қабул қилинди. Мазкур қонун 
халқимизнинг 
экологик 
хавфсизлигини 
тартибга 
солиб, 
инсоннинг тоза ташқи муҳитга эга бўлиш ҳуқуқини 
мустақкамлайди, ҳар қандай иқтисодий фаолиятнинг тоза 
(санитар ҳолати) бўлишини талаб этади, санитар стандартлар, 
меъѐрлар ва қоидаларнинг бузилишини ман этади. 
1993 
йил 

майда 
қабул 
қилинган 
Ўзбекистон 
Республикасининг «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги 
Қонуни Республикамизнинг сувга бўлган муносабатларини 
тартибга солади, халқ хўжалиги, аҳоли эҳтиѐжи учун зарур 
бўлган сувдан тўғри фойдаланишни таъминлайди, сувни 
ифлосланиши ва шўрланиш ҳолатларининг олдини олади ҳамда 
инсонларнинг сувга бўлган ҳуқуқларини кафолатлайди. 
1996 йил 27 декабрда «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш 
тўғрисида» Қонун қабул қилиниб, унда давлат ташкилотлари, 
корхоналар, 
муассасалар, 
жомоа 
бирлашмалари 
ва 
фуқароларнинг атмосферани асраш бўйича фаолиятларини 
тартибга солиш ҳуқуқлари берилган. Бу қонун атмосфера 
ҳавосини тоза табиий ҳолда сақлашга уни кимѐвий, физикавий ва 
биологик хавфли чиқиндилардан асрашга йўналтирилган. 
Атмосфера ҳавосини асрашга қаратилган давлат стандартлари 
киритилган бўлиб, улар атмосферани ҳимоя қилиш режимини, 
унинг ҳолатини назорат қилиш усулларини ва шу каби бошқа 
талабларни ўз ичига олади. 


311 
1997 йил 26 декабрда Ўзбекистон Республикасида «Ҳайвонот 
дунѐсини асраш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонун 
қабул 
қилиниб, 
бу 
қонун 
Республикамиз 
ҳудудидаги 
ҳайвонларни ҳимоя қилиш, улардан тўғри фойдаланиш, уларнинг 
йўқолиб кетаѐтган турларини қайта тиклаш, ҳайвон турларининг 
яшаши учун қулай шароитлар яратиш ва табиий жамоаларнинг 
бирлигини асраб қолишни тартибга солади ва уларнинг ҳуқуқий 
асосларини яратади. 
Қонунда айтилишича, ҳайвонот дунѐси давлат мулки бўлиб 
қолади ва улар доимо давлат ҳимоясида бўлади. 
1997 йил 26 декабрда Республикада «Ўсимликлар дунѐсини 
асраш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонун ҳам қабул 
қилинган. Бу қонунда табиий шароитда ўсаѐтган ўсимликлар 
дунѐсини асраш, улардан фойдаланиш, уларнинг генофондларини 
сақлаб қолиш ва қайта тиклаш каби масалалар ўзининг ҳуқуқий 
асосини топган. Қонунда айтилишича, ўсимликлар дунѐси давлат 
мулки ҳисобланади ва у давлат томонидан муҳофаза қилинади. 
Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунларни 
бузганлиги учун жиноий, маъмурий, моддий ва интизомий 
жавобгарлик белгиланган бўлиб, уларнинг ҳаммаси Ўзбекситон 
Республикасининг Жиноят Кодекси, Маъмурий жавобгарлик 
тўғрисидаги ва Фуқаролик ҳамда Меҳнат Кодексларида акс 
эттирилган. 

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   221   222   223   224   225   226   227   228   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish