Назорат саволлари
1. Юрак массажи ва сунъий нафас бериш тартиби қандай?
2. Захарланганда биринчи ѐрдам кўрсатиш тартиби.
3. Қон кетганда жгут неча соатгача узлуксиз боғланиши
мумкин?
4. Куйиш неча хил бўлади?
5. Ички қон кетиш белгилари нималар?
Мустақил ўқиш учун мавзулар
1.
Тупроқ остида қолганда биринчи ѐрдам.
2.
Сувга чўкканда биринчи ѐрдам.
3.
Захарли ҳашоратлар чаққанда биринчи ѐрдам.
263
VI БОБ.
ҲАЁТ ФАОЛИЯТ ХАВФСИЗЛИГИНИНГ ТАБИИЙ
АСОСЛАРИ. ЭКОЛОГИЯ
«Инсон» ўзида Ватан, тил, миллат, башар каби умуминсоний
тушунчаларни мужассам этаѐтган бир вақтда, «Асримиз
одамининг» гоҳо идрок қилиш мушкул бўлган саъй-ҳаракатлари,
ўз манфаатини қондириш мақсадидаги ҳаѐтий фаолияти
натижаси – бир томондан турли хил огир касалликлар ва
хасталикларни келтириб чиқариб, инсоннинг ўз умри ва
ҳаѐтининг эгови бўлса, иккинчи томондан экологик ҳалокат ва
инқироз таҳдидини юзага келтириб, бир неча авлод
кишиларининг табиий ҳаѐт ва фаолият шароитига путур
етказмоқда. Шу сабабли ҳам хозирги кунда бу – бутун
инсониятнинг умумий муаммосига айланди”.
Ўзбекистон Республикасини сиѐсий ва иқтисодий жиҳатдан
ривожлантириш, унинг экологик барқарорлигини таъминлаш
давримизнинг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
И.A.Каримов
«Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид,
барқарорлик шартлари ва тараққиѐт кафолатлари» китобида:
«Табиий ва минерал – хом ашѐ захираларидан ваҳшийларча,
экстенсив усулда, жуда катта харажатлар ва исрофгарчилик
билан фойдаланишга асосланган социалистик хўжалик юритиш
тизимининг бутун моҳиятига мамлакат ихтиѐридаги беқиѐс
бойликларга авайлаб муносабатда бўлиш ғояси бутунлай ѐт эди.
Aксинча, бойликлардан бундай фойдаланиш икки тузумнинг
иқтисодий мусобақасида мамлакатнинг асосий дастаги, экспорт
имкониятларининг негизи бўлиб келди» деб таъкидлаган эди.
Бундай хўжалик юритиш табиат ва иқтисодга катта зарар
келтирди; яшаш шароитларининг ноқулай санитар-гигиеник
ҳолатларини келтириб чиқарди; кўпинча экологик муаммоларни,
жумладан Орол денгизи муаммоларини вужудга келтирди ва
мураккаблаштирди. «Aсрлар туташ келган паллада бутун
инсоният, деб таъкидлайди И.A.Каримов, - мамлакатимиз
аҳолиси жуда катта экологик хавфга дуч келиб қолди. Буни
сезмаслик, қўл қовуштириб ўтириш ўз-ўзини ўлимга маҳкум
этиш билан баробардир». Aфсуски, ҳали кўплар ушбу муаммога
264
бепарволик ва масъулиятсизлик билан муносабатда бўлмоқдалар
ва экологик таълимнинг умумий даражаси ҳали етарли эмас,
аҳолининг экологик маданияти эса талабга жавоб бермайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |