Р 38 р 38 О. Д. Раҳимов, И. Х. Сиддиқов, М. О. Муродов. Ҳаёт фа


“Экология” нинг мақсади, вазифалари ва



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet193/244
Sana19.05.2023
Hajmi2,76 Mb.
#941326
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   244
Bog'liq
033-

6.1. “Экология” нинг мақсади, вазифалари ва 
ривожланиш тарихи 
Таянч иборалар

абиотик муҳит, антогонистик, гипотеза, 
глобал, дифференциация, зоология, интеграцсия, контекст, 
концепция, ноосфера, органик муҳит, тур, сиѐсатшунослик, 
барқарор ривожланиш, цивилизация.
«Экология» атамаси фанга 1866 йилда немис биологи Эрнст 
Геккел томонидан киритилган (1834-1919). У экологияга 
қуйидагича таъриф берган: «Экология бу бутун тирик 
мавжудотларнинг 
муҳитдаги 
органик 
ва 
ноорганик 
компонентлари билан ўзаро алоқадорлигини ўрганади, бунда 
ҳайвонлар ва ўсимликларнинг ноантогонистик ва антогонистик 
ўзаро алоқадорлигини ҳисобга олади. Бир сўз билан айтганда, 
экология-табиатдаги жами мураккаб алоқадорлик ва ўзаро 
муносабатларни ўрганадиган фандир. «Экология» юнонча сўздан 
олинган бўлиб «Ойкос» «уй-жой, макон» деган маънони 
англатади ва қадимий адабиѐтларда бу сўзнинг синоними 
«ойкология»дир. Мазмун жиҳатдан экология «ўз уйингда»ги 
организмлар ҳақидаги фандир. Кенг маънода экология 
мазмунини қуйидагича та„рифлаш мумкин: «Экология бир-бири 
билан ўзаро боғлиқ организмлар ва уларнинг экологик муҳит 
муносабати ѐки организмлар гуруҳининг атроф-муҳитга ѐки
тирик организмларнинг бир-бири ва яшаш муҳити билан ўзаро 
муносабатлари ҳақидаги фандир». 
Экология биологик фан. У «организм – муҳит» тизимида 
организмларни белгиловчи элементларни ташкил этувчилардан 
биридир. Шу билан бир қаторда бу маълум маънода муҳитга 
боғлиқ бўлган «кучсиз» элементдир. Организмлар учун 
муҳитнинг «об-ҳавоси» муҳим аҳамиятга эга, бироқ ўз ўрнида 
«табиатда ноқулай об-ҳавонинг ўзи йўқ». Шунга қарамасдан, 
яшаш муҳитининг ѐмонлашиши муҳитга нисбатан бефарқ 
муносабатда бўлганда организмларга салбий таъсир этади. Муҳит 
ѐмонлашишни қабул қилмайди, уларни фақат организмларгина 
қабул қилади. Шунинг учун ҳам экология зоология, ботаника, 
микробиология, физиология, генетика, биокимѐ, эволюцион 


265 
биология, геология, полеонтология ва бошқа фанларнинг 
маълумотлари ва услубларига таянган ҳолда иш кўради.
Бошқа жиҳатдан биз «муҳит» деб тушунаѐтган элемент 
геология, геокимѐ, геофизика, табиий география, гидрология, 
тупроқшунослик ва Ер тўғрисидаги бошқа фанларнинг асосий 
ўрганиш манбаидир.
Лекин 
экология 
ва 
атроф-муҳит 
ҳимояси вазифалари кўп ҳолларда инженерлик ва технологик 
усуллар билан ҳал этиладии (чиқиндиларни қайта ишлаш, 
коммунал ва саноат оқимларини тозалаш, энергиянинг 
ноанъанавий усуллардан фойдаланиш ва бошқалар). Шунинг 
учун ҳам экология техник ва технологик фанлар билан узвий 
боғланган. 
Ҳозирги даврда айниқса, антропоген (инсон) омил яққол 
сезилмоқда. Шунинг учун экология инсон ҳаѐтий фаолиятининг 
ажралмас бир қисми сифатида қаралади.
Л.И. Цветкова ва бошқалар (1999й.) «Экология ҳозирги 
пайтда ўз илдизлари билан биология фани заминида 
ривожланган 
бўлсада, 
унинг 
доирасидан 
чиқиб 
янги 
интеграллашган фанга айланди ва табиий, техник ва ижтимоий 
фанлараро кўприк вазифасини бажармоқда» деб таъкидлаган. 

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish