Р 38 р 38 О. Д. Раҳимов, И. Х. Сиддиқов, М. О. Муродов. Ҳаёт фа



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/244
Sana19.05.2023
Hajmi2,76 Mb.
#941326
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   244
Bog'liq
033-

Хавфнинг квантификацияси. 
Квантификация – сифат 
даражаси 
аниқланадиган 
ва 
баҳоланадиган 
мураккаб 
тушунчаларга сонли характеристика бериш демакдир. 
Квантификациянинг сонли, балли ва бошқа усуллари 
қўлланилади. Хавфнинг энг кенг тарқалган соний баҳолаш 
мезони – 
таваккал 
(«риск»), 
таваккалчилик
, яъни хавф-хатарга 
қарши бормоқдир. 
Соний баҳолаш – маълум даврдаги фаолият давомида юзага 
келган кўнгилсиз оқибатларни олдиндан эҳтимол қилинган, 
содир бўлиши мумкин бўлган хавфга, кўнгилсиз оқибатларга 
нисбатидир. Таваккални аниқлашда оқибатларнинг синфи 
кўрсатилиши лозим. 
Хавфнинг идентификацияси. 
Хавф потенциал, яъни 
яширин характерга эга. Шу сабабли, ҳаѐт фаолият хавфсизлигини 
таъминлашда хавфни олдиндан аниқлаш муҳим роль ўйнайди. 
Идентификация – хавфни ва унинг соний ҳамда вақтли 
кўрсаткичларини аниқлаш жараѐни бўлиб, унинг натижасида 
ҳаѐт 
фаолият 
хавфсизлигини 
таъминлашга 
қаратилган 
профилактик ва оператив тадбирлар ишлаб чиқилади. 
Идентификация жараѐнида хавфнинг номенклатураси, хавфни 
юзага 
келиш 
эҳтимоли, 
фазовий 
координаталари 
(«локализация»), хавф туфайли кутиладиган зарар ва бошқа 
параметрлар аниқланади. Олинган натижалар асосида эса аниқ 
тадбирлар ишлаб чиқилади. 
2.1.3. Сабаб ва оқибат 
Потенциал хавф юзага келадиган, амалга ошадиган 
шароитлар бахтсиз ҳодисаларнинг сабаблари дейилади. Бахтсиз 
ҳодисалар турли хил, яъни жароҳатланишлар, шикастланишлар, 
касалланишлар ва бошқа кўринишларда бўлиши мумкин. 
Хавф, сабаб ва оқибат – бахтсиз ҳодисаларни, фавқулотда 
вазиятларни, ѐнғинларни ва шу каби бошқа кўнгилсиз 
ҳодисаларни асосий характеристикаси ҳисобланади. 
«Хавф – сабаб – кўнгилсиз оқибатлар» – бу логик 
ривожланиш жараѐн бўлиб, яширин хавфни юзага чиқишига 


23 
ҳамда реал зарар келтириб чиқаришга олиб келади. 
Кўрсатилганидек, бу жараѐн кўп сабабли ҳисобланади. Шу 
сабабли, бахтсиз ҳодисаларни олдини олишда уларнинг 
сабабларини аниқлаш муҳим роль ўйнайди. 
Қуйида “хавф- сабаб-оқибат”га доир мисоллар келтирамиз: 
Электр токи (хавф) – қисқа тўташув (сабаб) – куйиш (оқибат); 
Пестцидлар (хавф) – ШҲВ фойдаланмаслик (сабаб) – 
захарланиш (оқибат). 
Инсониятнинг ҳар қандай фаолияти потенциал хавфли 
жараѐндир. Албатта, бу тасдиқ аксиоматик характерда бўлсада, 
муҳим методологик аҳамиятга эгадир. 

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish