Mavzu bo‘yicha topshiriq savollari:
1. Yevropa o‘rta asrlar adabiyotiga ta'sir ko‘rsatgan omillarni ayting?
2. O‘rta asrlar adabiyoti qanday davrlarga bo‘linadi?
3. Kelt eposi qanday xususiyatlarga ega?
4. “Beovulf” dostonining asosiy xususiyatlari.
5. “Roland haqida qo‘shiq” dostoni qahramonlik eposining namunasi sifatida.
6. Yevropa xalqlari qaxramonlik eposi va “Alpomish” dostoni o‘rtasidagi umumiy va o‘ziga xosliklar haqida ma'lumot bering.
7. Ritsarlik poeziyasining paydo bo‘lish asoslari va asosiy janrlari?
8. Kurtuaz-ritsarlik romanlari qanday turkumlavrga bo‘linadi?
9. Fablio – shahar adabiyotining xarakterli janri sifatida.
MAVZU BO’YICHA TEST NAMUNALARI
1. Ўрта асрлар Германияда халқ бахши-шоирлари қандай аталган?
А) Шпилман В) Гастрион С) Хуг Д) Жанглёр
2. Ўрта асрлар Европа рицарлик фалсафасига таъсир кўрсатган шарқлик олим. . .
А) Ибн Рушд В) Ибн Сино С) Ибн Арабий Д) Санойи Балхий
3. Ўрта аср Европа рицар романларига хос муҳим хусусиятлардан бири. . . ҳисобланади
А) Аваниюр сюжет В) Воқеликнинг реал тасвир этилиши
С) Мифологик сюжет Д) Қолипловчи ҳикоя усули
4. Ўрта аср Европа драмалари асосида нима ётган?
А) «Инжил» ривоятлари В) Халқ ривоятлари С) Мифлар
Д) Рицарлик саргузаштлари
5. Ўрта аср театр томошалари нима деб аталган?
А) Мистериялар В) Театр С) Драмалар Д) Мимлар
6. Европада уйғониш бошланган сана ва жой номини аниқланг.
А) XIV аср Италия В) XIII аср Испания С) XVI аср Франция
Д) XV аср Англия
7. Шарқ ва Ғарб уйғонишини нисбатан холис ўрганган европалик олимлар кимлар ҳисобланади?
А) И.Оберли, Н.Конрад, В.Жирмунский В) В.Вундт, Я. Грим, А. Афанасьев С) Е.Мелитинский, Н.Кун, А.Афанасьев Д) Е.Мелитинеский, Ю.Борев, В.Шкловский
7. Данте туғилган йиллари Италияда фаолият олиб борган партия қайси жавобда тўғри кўрсатилиган?
А) Гибеллинлар ва гвельфлар В) Демократлар ва монархистлар
С) Монархистлар ва гвельфлар Д) Оқлар ва демократлар
8. Дантенинг «Янги ҳаёт» асари нечта мустақил шеърдан иборат?
А) 30 та В) 20 та С) 40 та Д) 100 та
9. «Илоҳий комедия» асари фабуласи қайси асар таъсирида юзага келган?
А) «Энеида» В) «Севги санъати» С) «Мақтанчоқ жангчи» Д) «Хумча»
10. Ибн Синонинг қайси асари Дантенинг «Илоҳий комедия» асарига фалсафий асос вазифасини ўтаган?
А) «Рисола фил ишқ» В) «Донишнома» С) «Салмон ва Ибсол»
Д) «Китоб уш-шифо»
11. Франческо Петрарка қаерда ва нечанчи йили туғилган?
А) 1304 йили Ареццо В) 1316 йили Рим С) 1306 Флоренция
Д) 1321 йили Венеция
12. Француз уйғонишига ижобий таъсир кўрсатган хукмдор номини аниқланг.
А) Франциск I В) Гиль Бюде С) Франциск V Д) Мария Медичи
13. «Бахт ва бахтсизлик, қувонч ва изтироб, бойлик ва камбағаллик ўзгармас бирликдир», деган қараш-Франция уйғонишининг қайси мутафаккири томонидан илгари сурилган?
А) Жан Калвин В) Гиль Бюде С) Лефевр де Этапль Д) Франсуа Рабле
14. Франсуа Рабле шарқона гиёҳ билан даволаш усулини қайси шаҳарда ўрганди?
А) Римда В) Парижда С) Бағддода Д) Сицилияда
15. Гипократнинг қайси машҳур асари Рабле томонидан шарҳлаб нашр этилган?
А) «Афоризмлар» В) «Медицина» С) «Физика» Д) «Мантиқ»
16. Сервантес испан армиясининг қандай қўшин турида ҳарбий хизматни ўтаган?
А) Денгиз флоти В) Қуруқлик қўшинлари С) Отлиқ эскадрилия
Д) Ҳарбий хизматни ўтамаган
17. Англия уйғонишининг илк даврида ингилиз романчилигида қандай поэтик йўналишлар мавжуд эди?
А) Рицарлик, авантюр, маиший-реалистик
В) Реалистик, фантастик, аллегорик С) Фантастик, символик, романтик
Д) Авантюр, символик, реалистик
18. «Утопия» асари ингилиз Уйғониш даври мутафаккирларидан қайси бирининг қаламига тегишли?
А) Томас Мор В) Жон Лили С) В. Шекспир Д) Жон Бейл
19. Кристофер Марлонинг «Улуғ Темурланг» пьсасида Амир Темур образига қандай талқин берилган?
А) Европанинг халоскори В) Золим подшо С) Адолатли подшо
Д) Файласуф подшо
20. «Гамлет», «Отелло», «Қирол Лир» асарлари Шекспирнинг қандай асарлари сирасига киради?
А) Пессемистик В) Сатирик С) Комик Д) Трагокомедик
“JAHON ADABIYOTI TARIXI” FANIDAN UMUMIY TOPSHIRIQLAR
Do'stlaringiz bilan baham: |